Репост из: Бухоро тиббиёти
Руҳий-асаб касалликлар диспансерида янги даволаш бўлими қурилди
Элёр Олтиев вилоят руҳий-асаб касалликлар диспансерининг қурилаётган янги биноси билан танишди. Тиббиёт соҳасидаги инфратузилмани янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 августдаги Раёсат баёнига асосан, диспансер ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган, 3 қаватдан иборат ва 100 ўринли қўшимча даволаш бўлими қурилди.
Бу лойиҳага қарийб 10 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, яқинда мазкур бино фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Элёр Олтиев бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишиб, масъулларга бинонинг қурилиш сифатини таъминлаш, ишларни белгиланган муддатда тугатиш ва барча замонавий шарт-шароитларни яратиш бўйича тегишли топшириқлар берди.
Мазкур янги даволаш бўлими аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш, беморлар учун қулай ва замонавий шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
➡️ Бухоро тиббиёти