🇺🇦🇷🇺Киев ва Москва ўртасида ҳалок бўлган аскарлар жасадлари алмашинуви бўлиб ўтди
Украина 757 нафар ўз ҳарбийларининг жасадини қайтарди ва Россияга 45 нафар ҳалок бўлганлар танасини топширди, дея ҳабар берди 14 феврал куни Украина Ҳарбий асирлар билан ишлаш бўйича координатцион штаби.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, алмашинув жараёнида кўрсатилган сонлардаги фарқ Россия қўшинларининг фаол ҳужуми пайтида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг босиб олинган ҳудудларда қолиб кетганлиги билан боғлиқ.
Бундан олдинги алмашинув 24 январда амалга оширилган эди. Кенг кўламли уруш бошланганидан бери РФ ва Украина мунтазам равишда ҳалок бўлган ҳарбийларни алмашиб келмоқда. Бу алмашинувларда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси воситачилик вазифасини бажариб келаяпти.
🔥 @burchakostida