Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши эмлаш талаби сақланиб қолмоқда
Ижтимоий тармоқларда менингитга қарши вакцина олмасдан ҳам Умра зиёратини амалга ошириш мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалган. Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига сафар қилаётган зиёратчилар учун менингитга қарши эмлаш бекор қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Ҳаж ва Умра зиёратларига борадиган барча зиёратчилар менингитга қарши эмланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши шартлигини белгиловчи қарор чиқарган.
Ўзбекистон Санепидқўмитаси ушбу маълумотни инкор этиб, Саудия Арабистони ушбу талабни ҳали расман бекор қилмаганини билдирган.

«Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», — дейилади хабарда.