Bugun.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Bugun.uz нашрининг расмий Telegram-канали
Алоқа учун: @bugunuzaloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди

Истанбулда қўлбола алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 30 январь ҳолатига кўра 23 нафарга етди. Уларнинг икки нафари аёл киши.

вафот этган барча фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, баъзи ватандошлар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.

17 январь куни Истанбулда қўлбола алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етгани маълум қилинганди.


Тошкентда MAN газ қувурига бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1982 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. MAN русумли тиркамали юк транспорт воситасини бошқариб келаётиб, маҳаллий йўлдан ўтган газ қувури билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

«Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.


АҚШ самолёти ҳалокатга учради

АҚШда 90 йўловчи, тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Вашингтон яқинидаги Рональд Рейган миллий аэропортига қўнаётганда армия вертолёти билан тўқнашиб кетди. Айни пайт Потомак дарёси яқинида кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти давом этяпти. Бу ҳақда «Euronews» ёзган.

Қурбонлар юзасидан ҳозирча маълумот берилгани йўқ. Ҳудудда барча парвозлар, қўнишлар тўхтатилди, чунки минтақа бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари вертолётлари омон қолганларни қутқариш учун воқеа жойи атрофида ҳаракатланяпти.

Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм одамларни соғ-омон топиш учун қирғоқ қўриқлаш хизматидан барча мавжуд ресурслар жалб қилинишини билдирди.


Статистика агентлиги Ўзбекистондаги соҳалар кесимида ўртача иш ҳақи миқдорларини маълум қилди

2024 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5 миллион 357 минг сўмни ташкил этган. Айрим соҳаларга мазкур кўрсаткичдан анча юқори ойлик тўланган. Жумладан, компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар соҳаси вакиллари республика миқдёсида энг юқори даражадаги ўртача иш ҳақи — 18,3 миллион сўм олган.

Шу билан бирга, қуйидаги тармоқларда ўртача ойликлар энг кўп миқдорлар тўланган:

Қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари — 17,8 миллион сўм;
Ахборот хизмати кўрсатиш — 16,9 миллион сўм;
Молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи — 16,8 миллион сўм;
Алоқа соҳаси —10,9 миллион сўм;
Омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт фаолияти — 9,6 миллион сўм;
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш — 9,1 миллион сўм;
Олий таълим — 8,5 миллион сўм;
Автомобиль ва мототциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳамда уларни таъмирлаш—7,8 миллион сўм.

Энг кам ўртача ойлик иш ҳақи мактаб, мактабгача ҳамда техник ва профессионал таълим соҳаларида (3,6 миллион сўм) тўланганю Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,4 миллион) соҳаси вакиллари энг кам ўртача иш ҳақи олган. Бу миқдорлар умумий ўртача ойлик иш ҳақидан сезиларли кам.

Қайд этилишича, 2024 йилда ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.

Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.


Риштонда кулолчилик тарихи музейи очилади

Риштон анъанавий кулолчилиги тарихи нодавлат музейи ташкил қилинади.

Қуйидагилар музейнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
музей ашёлари ва коллекцияларини аниқлаш, тўплаш ва сақлаш;
маданий, маърифий, илмий ва таълим фаолиятини амалга ошириш;
ёшларни “устоз-шогирд” анъаналари асосида кулолчилик ҳунарига ўргатиш;
кулолчиликнинг бой маданий мероси, инсоният тарихидаги ролини ҳаққоний ёритиш;
экспозицияларни ташкил этишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш;
чет эл музейлари билан кўргазмалар ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.

Музейни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тасдиқланди ва унинг асосий вазифаларидан бири этиб, музей концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда музей фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди.

2025 йил 1 апрелга кадар музейга ажратилган бинонинг тоифаси музей фаолиятига тўлиқ мослаштирилади.


Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1,3 баробарга ошди

Ўзбекистонда сўнгги беш йилда чет эл инвестицияси иштирок этган корхона ва ташкилотлар сони 1,3 баробарга ошди.

«Казинформ» халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотига таяниб маълум қилишича, мамлакатда чет эл инвестициялари тўлиқ ва қисман иштирок этган корхона ҳамда ташкилотлар сони бўйича Хитой етакчи ўринни эгалламоқда – 3357 та. Бу мамлакатда фаолият олиб бораётган чет эл инвестицияси иштирокидаги жами корхона ва ташкилотларнинг 21,8 фоизини ташкил этади.

«Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритаётган чет эл давлатлари орасида Россия (2 минг 937), Туркия (1 минг 826), Қозоғистон (1 минг 41) ва Жанубий Корея (644) корхоналари ҳам ўрин олган», – дейилади мақолада.


Қозоғистон 2024 йилнинг ўн бир ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг етакчи ташқи савдо ҳамкорлари учлигига кирди. Тошкент ва Остона ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,8 миллиард АҚШ долларидан ошган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бухорода ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Бош прокуратура матбуот котибига кўра, ҳолат Жондор туманида содир бўлган. Прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Қуёш панеллари ва сув иситгичлари ўрнатилишини прокуратура назорат қилади

Ўзбекистонда 2025 йилда аҳоли, кичик бизнес ва ижтимоий соҳа объектлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг камида 40 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига қопланиши режалаштирилган. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун мазкур иншоотларга қуёш батареялари ва сув иситгичлари ўрнатилади. Бу ишлаб чиқариш таннархини пасайтириши кутилмоқда.
Бош прокурор ўринбосари бу вазифа «сўзсиз» бажарилишини таъкидлади. Ўтган йили Бош прокуратура ва вилоят органлари «бундай буйруқларни бажариш бўйича тажрибага эга бўлди», деди у.

Декабрда Тошкент шаҳрида электр энергиясидан норационал фойдаланишга қарши рейдлар ўтказилган эди. Прокурорлар тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузиб, уларни жарима ва электр тармоғидан узиш эҳтимолидан огоҳлантирган.
Бу тажрибадан келиб чиқиб, Президент топшириқлари ижроси устидан қаттиқ прокурор назорати ўрнатилади, деди Шоҳрух Аминов.


«Президент „Ҳудудгазтаъминот“ компанияси томонидан аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда йўл қўйилаётган қонунбузарликларни танқид қилди. Бош прокуратурага мазкур соҳани коррупциядан холи ҳудудга айлантириш бўйича таклифлар киритиш топширилди», — деди у.


Прокуратура, «Худудгазтаъминот» ва «Ўзэнергоинспекция» ўз таклифларини ишлаб чиқади ва киритади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда автобус йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилди

28 январь куни соат 23:00 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи М.И. KINGLONG русумли автобусни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистонда 2030 йилга бориб «яшил» энергия улушини жами генерацияда 50 фоиздан ошириш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январь куни электр энергетикасини 2025—2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Охирги саккиз йилда электр ишлаб чиқариш 38 фоиз ошиб, 81,5 миллиард киловатт соатга етди. Хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли 11,2 гигаваттли қўшимча қувват яратилди. Натижада бу секторнинг генерациядаги улуши 24 фоизга, «яшил» энергия ҳиссаси эса 16 фоизга етди.

Шу даврда аҳоли даромади 1,6 баравар ўсгани, янги турдаги маиший техникалардан фойдаланилаётгани сабабли хонадонларда электр истеъмоли 21 миллиард киловатт соатдан ошди. Бу 2016 йилгидан 2 баравар кўп.

2030 йилга бориб, мамлакат аҳолиси 41 миллионга етиши, иқтисодиёт эса 1,5 карра ўсиши кутиляпти. Шунга мутаносиб равишда, саноатда 45 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш, хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш, йирик Маълумотлар марказларини ишга тушириш кўзда тутилган.


Uzbekistan Airways самолёти бортида бола туғилди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 28 январь куни Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолётида парвоз давомида йўловчилардан бирида туғруқ бошланган. Экипажнинг чақириғига жавобан йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ аёлга ёрдам берган, у ўғил фарзандини дунёга келтирган.

Таъкидланишича, Boeing 787-8 самолёти Исландиянинг Рейкявик шаҳридаги Кефлавик аэропортига фавқулодда қўнган ва аёл билан фарзанди тиббиёт ходимларига топширилган. Улар маҳаллий шифохонага етказилган.


Саида Мирзиёева Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш ҳаракатларини 2025-йилда ҳам давом эттиришини маълум қилди

Президент ёрдамчиси Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳозирги ҳолат ҳақида маълумот берди. 2024-йилда мамлакат ушбу йўналишда катта қадам ташлади.

«Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди» — дейди Саида Мирзиёева.


У тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам шу суръатда давом этишини айтди. Бу мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.

«ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир» — деди Президент ёрдамчиси.


Беларусда Александр Лукашенко еттинчи президентлик муддатига қайта сайланди

Беларусда бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 86,82 фоизи Александр Лукашенкога овоз берди, дея хабар берди БЕЛТА Марказий сайлов комиссияси раиси Игор Карпенкога таяниб.

Беларус Республикаси президентлигига ҳар бир номзод учун берилган овозлар сони бўйича дастлабки маълумотлар:

Гайдукевич Олег Сергеевич - 2,02 фоиз;
Канопацкая Анна Анатольевна - 1,86 фоиз;
Лукашенко Александр Григоревич - 86,82 фоиз;
Сиранков Сергей Александрович - 3,21 фоиз;
Хижняк Александр Николаевич - 1,74 фоиз;
барчага қарши - 3,60 фоиз.


Мирзиёев «Амирсой»да Жапаров билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги «Амирсой» курорт мажмуасида Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

25 январь куни Қирғизистон президенти Ўзбекистонда бўлди. Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Қирғизистон президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда икки мамлакатнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

Қирғизистон президенти «Амирсой» тоғ-чанғи курортини кўриб ҳайратга тушганини, хизмат кўрсатиш даражаси Еввропаникидан кам эмаслигини айтди.

«Ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу юқори даражадаги базани нолдан бошлаб қурди. Гап йўқ, баракалла» деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида.


Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 59-мактабнинг 11-синф ўқувчисида сил касаллигианиқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ўқувчи қиз 2024 йил 26 декабрда Тошкент шаҳар 3-сонли фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.

«Бемор опасининг сўзларига кўра, синглиси сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган», – дейилади вазирлик хабарида.


Аниқланишича, диспансерда ўтказилган рентгенография текширувида қизга «Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, БК +» ташхиси қўйилган ва у Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.

Вазирлик ўқувчи қиз билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилгани ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаганини маълум қилган.

Бемор билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59- мактабнинг, шунингдек, бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.

Текширувларда қизнинг яқин дугонаси бўлган синфдошида ҳам сил аниқланиб, шифохонага ётқизилган. Бундан ташқари, 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

Ҳолат бўйича 59-мактаб директорига нисбатан Санэпид Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Маълумот учун, ҳозир 59-мактабда капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабаб бу мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттиряпти.

ССВга кўра, 2025 йилнинг 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида такрорий зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари, 2025 йил 22 январ куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилган. 115-мактабда эса зарарсизлантириш 23 январда ташкил қилинган.



Показано 17 последних публикаций.