Кеча Туркиядаги ўзим ҳурмат қиладиган нашриётдан бир китоб битирдим. Китоб ёқди. Муқоваси, таржима сифати, корректураси, барчаси аъло.
Китоб бўйича интернетдан бир нималар ўқимоқчи бўлдим ва унинг бундан ўн йилча аввал бошқа, мен унча ёқтирмайдиган нашриёт томонидан ҳам чиқарилганини кўрдим. Яъни, аввал у нашриёт китобни босган, улардаги муаллифлик ҳуқуқи муддати битгач эса мен ҳурмат қиладиган нашриёт қайтадан олиб, нашр қилган. Эски нашрнинг сифатли чиққанига ишонмадим. Чунки, биздаги бозорчи ноширлар анави турк китобларини ўша нашриётдан оларди. Ҳам, китобнинг муқоваси ҳам жуда арзон, авом, одамни ўзига тортмайди. Янги нашрда эса профессионал ишланган.
Таржимаси расводир, дедим. Йўқ, иккала нашрда ҳам битта таржимондан фойдаланилган.
Шунда, бренд тамғаси деган тушунча эсимга тушди. Қаердадир Apple технология эмас услуб ва престиж сотади, Coca Cola ҳам ичимлик эмас, бахт ва бирдамлик ишлаб чиқаради, деган гап эшитгандим. Чиндан, биз баъзан махсулотга эмас, унинг брендига қизиқамиз.
Китоб муҳити ичидаги ҳамма биладики, Академнашр ё Забаржад Медиадан чиққан бир китоб доим ўқишга арзийди. Бизга ёқмаган бўлса, бу фақат дид муаммоси, холос. Ва, бир вақтнинг ўзида Қатортолдаги подвал нашриётлари ё ISBN олингани ҳам номаълум Солнечний китоблари доим ёмон.
Бу ҳусумат ва ишончсизлик қанчалар фойдали? Йўқ, биз ҳар қандай нашриётга имкон беришимиз керак, десак вақт ва бюджет чекланган. Ёмон нашриётдан қирқ йилда бир яхши китоб чиқади. У ҳам, бестселлер бўлса. Лекин, бошқа тарафдан, фақат икки учта нашриётнинг нимадир чиқаришини кутиб ўтириш ҳам бизни уларга тобе қилиб қўймайдими?
Капитализмнинг энг катта муаммоларидан бири ҳам шу, у бизга танлов имкони бериши мумкин, лекин сифат борасида барибир муайян чегараларга муте қилиб қўяди.
Албатта, бу билан мен сифатли деган нашриётлар зўз ишончли статусини йўқотмайди, қайтанга Марк Фишер айтган капиталистик реализмда ўз сифатлари билан тирик қолаверишади.
Ушбу постда гап китоб ё нашриёт эмас, капиталистик эркинлик ҳақида. Минглаб имкон бору улардан фақат уч тўрттасигина ишончимизни оқлайди. Нега минглаб? Чунки, эркин бозор иқтисодиёти. Нега уч тўрттаси? Чунки, яна бозор иқтисодиёти. Ва, албатта ўз ҳунарини яхши бажариш.
Қисқаси, хоҳ социализм, хоҳ капитализм, хоҳ келиши кутилаётган ё аллақачон келиб бўлган технофеодализм бўлсин, ишини яхши бажарган яшайверади. Ўзгарадиган ягона нарса биз оддий одамларнинг даражаси, холос. Социализмда ижтимоий ҳайвон бўламиз, ўз иродамиздан ташқаридаги қарорлар ва чекловларга тобе яшаймиз. Капитализм бизни одам ўрнида кўрмайди, унинг учун фақат истеъмол машинасимиз, холос. Технофеодализм эса танлов билан бирга нафақат онгимиз, балки баданимизни ҳам осонлик ва манфаат иллюзияси орқали қўлга олаверади.
Хуллас, утопия лақабли дистопияда яшаш қийин. Аммо, Камю айтганидек, Сизифни бахтли ҳолатда тасаввур қилиш шарт. Йўқса, абсурд бизни ютиб юборади.
Мирзоҳид
@bobil_kutubxonasi