#ёнғин_хавфсизлиги
Жорий йилнинг 23 январ санасида БНҚИЗнинг 2-цех 158-титул нефть маҳсулотларини қуйиш-тўкиш эстакадасида ўтказилган навбатдаги учрашувда, БНҚИЗ ОЁХТТЭБ профилактика ва назорат бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.Н.Абдуалимов ишчи-ходимларга дунёда ва республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва аянчли оқибатлари ҳақида айтиб ўтди. Ж.Н.Абдуалимов ўз нутқи давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига диққат эътиборли бўлиш катта аҳамиятга эга эканлиги, ҳар бир ишчи-ходим бу қоидаларни билиши ва уларга амал қилиши муҳим эканлигини таъкидлади.
🔻БНҚИЗнинг сўнгги янгиликларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг
web-sayt | telegram |instagram|facebook |YouTube|
БНҚИЗ ОЁХТТЭБ ходимлари, СХ, ММ ва ХТ хизмати муҳандис ходимлари ҳамда фуқаро муҳофазаси хизмати ходимлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги ҳолатларини олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ишч- ходимларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, ис газидан заҳарланишни олдини олиш, зилзила ва табиий офатларда билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида ишчи ходимлар билан завод масканларида учрашув ва техника намойишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 23 январ санасида БНҚИЗнинг 2-цех 158-титул нефть маҳсулотларини қуйиш-тўкиш эстакадасида ўтказилган навбатдаги учрашувда, БНҚИЗ ОЁХТТЭБ профилактика ва назорат бўлинмаси бошлиғи подполковник Ж.Н.Абдуалимов ишчи-ходимларга дунёда ва республикамизда содир бўлаётган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва аянчли оқибатлари ҳақида айтиб ўтди. Ж.Н.Абдуалимов ўз нутқи давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига диққат эътиборли бўлиш катта аҳамиятга эга эканлиги, ҳар бир ишчи-ходим бу қоидаларни билиши ва уларга амал қилиши муҳим эканлигини таъкидлади.
Учрашув давомида БНҚИЗ фуқаро муҳофазаси хизмати раҳбари Р.Қодиров табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда қолаверса авария ҳолатларида ҳаракатланиш тартиби бўйича батафсил тушунча бериб ўтди.
Учрашув якунида БНҚИЗ 2-цех кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳи аъзоси 158-титул қуювчи-тўкувчиси Бўронов Шахзод томонидан ОП-5 русумли бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий равишда намойиш этиб берилди. Шунингдек қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.
БНҚИЗ ОЁХТТЭБ
🔻БНҚИЗнинг сўнгги янгиликларини расмий саҳифаларимизда кузатиб боринг
web-sayt | telegram |instagram|facebook |YouTube|