Ўзбек зиёлилари, фаоллари қатағон бўлишига сабаб бўлган сотқин, чақимчи-қулоқлар ҳақидаги архивлар очиқланиши вақти келмадими?
Яқинда Собиқ Иттифоқ даврида советлар мафкурасига хизмат қилган бир мулозим аёлнинг вафот этгани ҳақидаги хабар муҳокамасини кузатар эканман, аксар изоҳларда у аёлни атеист, Совет мафкурасининг ашаддий ҳимоячиси ва тарғиботчиси, ўзбек ёшларини марксизм-ленинизм ғояси асосида яшашига мажбур қилган мулозим сифатида таърифлаб, қарғаган, ҳатто нариги дунёда ҳам азобланиши кераклигини ёзишган. Бу ҳолат айрим фикрларни уйғонишига сабаб бўлди ...
Шу ўринда Олий суд томонидан ҳозир ноҳақ қамалган, қатағон қилинган юртдошларимизни оқланганаётгани, номи, хотираси тикланаётгани, миллий руҳ, ғурур ва озодлик ғояларини синдиришга қаратилган сохта айбловлар ва фитналар тўғрисида тарихий архивлар очиқланаётгани эсимга тушди.
Олий Суд томонидан реабилитация қилиш ҳақидаги қарорлар тарихий адолатнинг тикланиши экани шак-шубҳасиз. Лекин ана шу реабилитациянинг ўзига ҳам муносабат, қараш турли. Сталиндан кейин Хрушев пайтида ҳам, ундан кейин Горбачёвнинг «қайта қуриш» даврида ҳам, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида ҳам сиёсий мақсадда сохта айблар, чала-чулпа далиллар билан судланганлар оқланган эди. Турли давларда бўлган бундай оқлов давлат сиёсати учун қандай хизмат қилгани ва аҳамияти ҳақида гапирмоқчи эмасман, бу муҳокама, мунозарага сабаб алоҳида мавзу, менимча.
Мен кўпроқ бошқа масалага, Олий Суд қарорлари билан оқланаётган шахслар ҳақидаги хабарлар фонида жамоатчилик эътиборидан қолиб кетаётган, реабилитация бўлганлардан-да муҳимроқ савол ўйлантиряпти. Турли йилларда ЧК, ОГПУ, НКВД, КГБ идораларига ўзбек жамияти орасидаги шахслар тўғрисида чақимчилик, «аноним» кўрсатмалар, туҳматлар ёзган шахслар рўйхати қайд қилиниб борилган. Ана шу рўйхат архивлари қачон очиқланади? Давлат бундай рўйхатни қачон очиқлаши мумкин? Балки бу рўйхатда ҳозир одамлар қаҳрамон, фаол деб ҳисоблаган шахслар исми чиқиб қолар, балки улар орасида ҳозир юқори лавозимларда ўтирган шахсларнинг қариндошлари чиқиб қолар?
Кимнидир ўтмишда халқи ва давлатига қарши қилган ёмонликлари тўғрисида фақат ўлганида эмас, тириклигидаёқ одамлар билиши керак. Вафот этгани ҳақидаги хабар чиққанида «ёмон эди», «сотқин эди» деган изоҳлардан нима наф? Чунки «ўлган одам ҳақида фақат яхши гапириш, яхши гапи бўлмаса жим туриш керак».
📱 https://t.me/blueskyuz