Репост из: Sirdaryolik_Insider
Депутатлар ва масъулият: ишлаган ва ишламаган депутат ўртасидаги фарқ борми?
Абдушокир аканинг юқоридаги муносабати учун миннатдорчилик билдираман. Албатта, ўтган беш йилликдаги депутатлар фаолияти бўйича келтирилган рақамлар ва мисоллар муҳим аҳамиятга эга. Лекин шу ўринда бир савол туғилади: ишлаган ва ишламаган депутат ўртасида аниқ фарқ сезиладими?
Депутатлик катта масъулият, ва Эркин Воҳидов айтганидек, "*елкага буюк юк орттирилади*". Лекин бу юкни муносиб тарзда кўтармаганлар қандай жавобгарликка тортилади? Қишда уйқуга кетадиган айиққа ўхшаган ,айрим депутатларни жазолаш ёки мандатидан маҳрум қилиш тизими ҳақида сўраш адолатли бўларди, деб ўйлайман.
Депутатлик фаолияти нафақат рақамлар, балки ҳақиқий натижалар билан баҳоланиши керак. Ҳар бир сайловчига аниқ кўринишда:
- Қайси депутат қандай ташаббуслар билан чиқди?
- Қай бири фаол, қай бири фаол эмас?
- Масъулиятсизлик ҳолатларида қандай чоралар кўрилди?
Шу каби саволларга аниқ жавоб бериш имкони бўлиши зарур.
Фақат қўл кўтариш учун эмас, халқ овозига айланиш учун сайланган депутатларимизга ишонч билдирган ҳолда, шундай тизим яратиш керакки, ишламаганлар ўз масъулиятини ҳис қилсин ёки вазифасини муносиб кишига топширсин.
Сайловчиларнинг ишончи — энг катта юк. Бу юкни кўтара олган депутатлар аниқ кўриниши керак. Фаолиятга доир аниқ, холис таҳлиллар орқали ҳам халқ ишончини ошириш, ҳам депутатлик мақомини янада масъулиятли даражага олиб чиқиш мумкин.
Абдушокир аканинг билдирган муносабатлари ҳақиқий натижаларга йўналтирилган баҳсларга сабаб бўлади, деб умид қиламан.
Раҳмат! 😊
✈️Канал👉Sirdaryolik_insider