ITTIFOQ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Tahlillar, noodatiy va shaxsiy fikrlar. Murojaatlar va ularning ijrosi.
Aloqa uchun 👇

@xalq_murojaatlari_uchun_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир нарсани хеч тушуна олмаяпман.

Россия расмийлари фикрича, Игорь Кириллов деган ўрис генерал-лейтенантини ўзбеклар ўлдирганмиш.

Саволлар кўп, лекин учтаси икки кўзга қадалиб турибди:

1. Пўтин ҳамма нарсада ожиз мигрантларни айблаш даражасида тубанлашиб улгурдими?

2. У қандай генералки, шундай юқори рутбадаги жанговар амалдорни оддий ўзбек ўғлони ўлдириб кетаверса?

3. Битта уруш холатидаги генерални ўлдирвориш шунча осонми?

Ниманидир хиди келаяпти?

Бўлди қилинглар энди, томошани, яхшимас..

🗣Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Газ ўчиб қолдими, сув қувури ёрилиб кетдими, электрдан муаммо борми?


Қайси блогерга чиқсам экан, кимдан ёрдам сўрасам экан дегичлар энди муаммо йўқ.

1055 қисқа рақамини ёдлаб қолинг!

Сирдарё вилоятида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби фаолияти йўлга қўйилганини билдирамиз.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Штаб билан 1055 қисқа рақами орқали боғланиш мумкин.

Бўларканку-Э 🤝

🗣Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
UzAuto Motors шартномаси олинган, лекин ўз вақтида пули тўланмаган Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари 11 декабрь куни соат 10:00да savdo.uzavtosanoat.uz портали орқали қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Qishning birinchi jiddiy sovugʻi: Nimalar qilmoq kerak?

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Депутатлар ва масъулият: ишлаган ва ишламаган депутат ўртасидаги фарқ борми?


Абдушокир аканинг юқоридаги муносабати учун миннатдорчилик билдираман. Албатта, ўтган беш йилликдаги депутатлар фаолияти бўйича келтирилган рақамлар ва мисоллар муҳим аҳамиятга эга. Лекин шу ўринда бир савол туғилади: ишлаган ва ишламаган депутат ўртасида аниқ фарқ сезиладими?

Депутатлик катта масъулият, ва Эркин Воҳидов айтганидек, "*елкага буюк юк орттирилади*". Лекин бу юкни муносиб тарзда кўтармаганлар қандай жавобгарликка тортилади? Қишда уйқуга кетадиган айиққа ўхшаган ,айрим депутатларни жазолаш ёки мандатидан маҳрум қилиш тизими ҳақида сўраш адолатли бўларди, деб ўйлайман.

Депутатлик фаолияти нафақат рақамлар, балки ҳақиқий натижалар билан баҳоланиши керак. Ҳар бир сайловчига аниқ кўринишда:

- Қайси депутат қандай ташаббуслар билан чиқди?
- Қай бири фаол, қай бири фаол эмас?
- Масъулиятсизлик ҳолатларида қандай чоралар кўрилди?

Шу каби саволларга аниқ жавоб бериш имкони бўлиши зарур.

Фақат қўл кўтариш учун эмас, халқ овозига айланиш учун сайланган депутатларимизга ишонч билдирган ҳолда, шундай тизим яратиш керакки, ишламаганлар ўз масъулиятини ҳис қилсин ёки вазифасини муносиб кишига топширсин.

Сайловчиларнинг ишончи — энг катта юк. Бу юкни кўтара олган депутатлар аниқ кўриниши керак. Фаолиятга доир аниқ, холис таҳлиллар орқали ҳам халқ ишончини ошириш, ҳам депутатлик мақомини янада масъулиятли даражага олиб чиқиш мумкин.

Абдушокир аканинг билдирган муносабатлари ҳақиқий натижаларга йўналтирилган баҳсларга сабаб бўлади, деб умид қиламан.

Раҳмат! 😊

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Энди машиналар нархи тушиб кетадими?


ЖСТ аъзолиги ва автомобиль нархлари ҳақида ҳақиқат: Таҳлилий ёндошув

Кўпчилик орасида Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) аъзолигига кириши билан автомобил нархлари тушиши мумкинлиги ҳақида фикрлар тарқалди. Бироқ, бу хабарни чуқур таҳлил қилиш зарур, чунки бу жараённинг барча жиҳатлари кўп қирралидир ва автомобиль нархларига таъсири тўғридан-тўғри эмас.

ЖСТ аъзолиги ва унинг талаблари

1. Импорт божлари пасайиши
ЖСТнинг асосий талабларидан бири — монополияларга чек қўйиш ва божларни камайтириш. Бу Ўзбекистонда импорт қилинадиган товарларнинг умумий нархига таъсир қилиши мумкин. Бироқ, бу жараённинг таъсири дарҳол сезилмайди, чунки божлар пасайиши қонунчиликда ўзгаришларни ва компаниялар томонидан бозорга мослашишни талаб қилади.


2. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳимояси
Ўзбекистон автомобил бозорида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, айниқса, UzAuto компанияси ҳукмронлик қилади. ЖСТ талаблари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳимоясини камайтириш керак бўлса-да, давлат ўз ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашнинг бошқа усулларини топиши мумкин.


3. Импорт машиналарининг таннархи
Импорт машиналарга бўлган божлар пасайиши ҳолатида ҳам, бозорга кириб келаётган компаниялар транспорт, логистика, ва бошқа харажатларни қоплаш учун ўз нархларини ўзи белгилайди. Яъни, импорт машиналарнинг нархи пасайса ҳам, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бунга мослашиши учун вақт керак бўлади.
---

Автомобил нархларига таъсир этувчи бошқа омиллар

Валюта курслари
Импорт машиналар нархи асосан хорижий валюталар курсларига боғлиқ. Агар миллий валюта қадрсизланса, божлар пасайган тақдирда ҳам нархлар сезиларли тушмаслиги мумкин.

Иқтисодий рақобат
Рақобат муҳитига боғлиқ равишда импорт ва маҳаллий машиналар нархи қайта кўриб чиқилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун қўшимча чегирмалар ва акцияларни таклиф қилиши мумкин.
---

ЖСТ аъзолиги машина нархи тушишини англатадими?

ЖСТ аъзолиги автомобиль нархларини туширади, деган фикр оддийлаштирилган. Ҳақиқий нарх пасайиши бир неча йиллик жараён бўлиши мумкин, чунки:

Божларнинг пасайиши қонунчиликдаги ўзгаришларга боғлиқ;

Маҳаллий бозорнинг глобал рақобатга мослашиши учун вақт керак;

Импорт машиналарнинг бозорга кириб келиши янада кенг тармоқдаги иқтисодий жараёнларга боғлиқ.

Хулоса

Машина сотиб олиш ёки кутув ҳолатида бўлиш қарорини фақат ЖСТ аъзолиги янгиликларига қараб эмас, балки бозордаги аниқ ўзгаришларни кузатиб қабул қилиш зарур. Чунончи, Ўзбекистон автомобил бозорида жиддий ўзгаришлар ЖСТ аъзолигига кириш жараёнининг барча босқичлари амалга оширилгандан кейин сезиларли бўлади.

Амалий маслаҳат: Агар сиз машина сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз, ҳозирги бозорни таҳлил қилинг, чегирмалар ва акцияларни ўрганинг, шунингдек, ЖСТ бўйича божлар сиёсатидаги ўзгаришларни кузатиб боринг.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
#Ботга_мурожаат

Диққат фирибгарликниниг янги схемаси!!!

Бугун аниқладик. Демак ишлаши:

1. Сизга Давр Банк ходими сифатида (еки бошқа хар қандай бизни холатда Давр Банк болди) телефон қилиб, сизни номингизга бегона шахс кредит олмоқчи бўлди деб сизни хавфсизлигингизни таъминлаймиз деб маълумотлар сўрайди (саволлар скоринг тахлилники номингизга кредит олса боладими текширади).

Баъзи маълумотларни сиз хақингизда тўғри топади (менимча таваккал айтиб тушса керак).

2. Кейин сизни телеграмдан Марказий банк ходими билан богланишизни сорайди ва ботга улаб қўяди. Ботдан жавоб келмайди кейин телеграмизни настройкасидан барча қўнғироқларни йоқишни сорайди билмасез ўргатади хам).

3. Уларни айтган МБ ходими телеграмизга қўнғироқ орқали уланиб номизга кредит расмийлаштирса керак (давомига риск қилмадим)). Оддий тел қилса маълумотларни биров ўғирларкан)).

Фирибгарлиги МБ да ишламайдиган ходимларни исмларини айтгани, телефон қилгандан бу хақда хеч ким билмаслигини тайинлайди.

Чуқур саволлардан кейин кимга қилсанг қил бизни топа олмайсан дейди қисқаси)

Контактларини ёзиб қўяман лекин улар фақат чиқишли хар сафар турли номерлардан қилади:

Каримов Алишер Тагирович, Менежер кредитного отдела Давр Банк Самарканд улица бобур мирзо 36. +998339426843, +998900661086. БОТ : @MarkaziyBanKiy

Албатта бу шахс фейк. Лекин эхтиёт бўлинг.

Сизни номингизга хеч ким рухсатсиз кредит ололмайди.

Камида Фейс ИД керак бўлади.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди уйни, шам билан иситса бўлади-ми? 😳

Физиклар борми, бир нарса деворинглар🥱

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Сирдарё вилоятидаги туғруқхоналарда коорупцияга дуч келганмисиз?
Опрос
  •   Пул беришимга мажбур қилишган, бермагунимча яхши қарашмаган
  •   Ўзим рози бўлиб берганман
  •   Пул сўрашмаган ва ўзим хам бермаганман
467 голосов


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳукумат раҳбари лавозимига Абдулла Арипов номзоди тасдиқланиши.

Видео: Ўзбекистон24

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова тест синовида ишга туширилди.

Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.

П,С. Бу реклама эмас, тез ўрнатиб олинглар, ишлатилган газни, назорат қилиб туришга яхши экан.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
🔥 Kia Sportage - Ishonchli dvigatel, keng salon va zamonaviy texnologiyalar har qanday yo‘lda maksimal qulaylikni ta'minlaydi.

✅Oylik to'lov - 5.915.000 so'mdan
✅To'lov muddati - 5 yilgacha

📞 Batafsil ma’lumot +998555000533 raqami orqali.

REKLAMA


Репост из: Sirdaryolik_Insider
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Legal Way Online дегани чикипти.

Товар сотар экан, тагиздан тўртта одам олиб келишингиз керак экан.

Бирорта саволга жавоб йўқ.

Руйхатдан ўтганмисизлар десам ЯТТ гувохномаси ташлаб беришаяпти.

ЯТТ га 100 та ишчи ишлатар экан мехнат.уздан регистрация йук экан.

Онлайн касса апаратидан чек бермас экан. Лекин даромад солиғи тўлар экан. Прикинь😂

Солиқчилар Сизга тушум керакмиди?

Мана тушум, агар, 100 та ишчини ноқонуний ишлатаётган бўлса?

Бир ойда 100 кишига энг кам иш хаққи ёзилганида хам, сентябрда очилганлигини ҳисобга олсак, 83.1 млн сўм солиқ тўланмаган бўлади.

Саволга жавоб бера олмагандан гурухдан чиқариб юборишди.

Кимдир буларни ўраганадими?

Бунақа лоийҳалардан молиявий пирамидани хиди келмаяптими?

Солиқчилар шу ердамисизлар?

Киберхавфсизлик канака сертификат бергансизлар буларга?

Менда бу болани ЯТТ гувохномаси бор, керак бўлса, тегишли ташкилотларга ташлаб берамиз

Қанисизлар, онлайнчилар?

Келинглар суҳбатлашамиз.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

✈️Канал👉Sirdaryolik_insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider


Репост из: Sirdaryolik_Insider

Показано 20 последних публикаций.

442

подписчиков
Статистика канала