🛡Лейкоцитлар - қоннинг оқ ҳужайралари бўлиб, улар иммун тизимининг асосий ҳимоячиларидандир. Лейкоцитлар қон айланиш тизимида ҳаракат қилиб, зарарли бактерия, вирус, паразит ёки ҳар қандай шунга ўхшаш “бегона” омилларга қарши биринчилардан бўлиб жавоб беради.
______________________
Лейкоцитларнинг меъёрий даражаси
Лейкоцитлар узлуксиз янгиланиб туради: ҳар дақиқада бир неча миллион оқ қон ҳужайралари ҳосил бўлади ва парчаланади. Агар соғлиғингиз яхши бўлса, уларнинг қондаги миқдори сезиларли даражада ўзгармайди.
Катта ёшдагилар учун меъёр: 4–10×10⁹/л.
Бу кўрсаткичнинг ортиши лейкоцитоз деб аталади.
______________________
______________________
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Лейкоцитларнинг беш тури мавжуд:
1) Нейтрофиллар
2) Лимфоцитлар
3) Моноцитлар
4) Эозинофиллар
5) Базофиллар
Қонда уларнинг миқдори турли хасталикларни — инфекциялар, паразитар касалликлар, аллергия, яллиғланиш жараёнлари ёки онкологик касалликларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
______________________
Лейкоцитларнинг меъёрий даражаси
Лейкоцитлар узлуксиз янгиланиб туради: ҳар дақиқада бир неча миллион оқ қон ҳужайралари ҳосил бўлади ва парчаланади. Агар соғлиғингиз яхши бўлса, уларнинг қондаги миқдори сезиларли даражада ўзгармайди.
Катта ёшдагилар учун меъёр: 4–10×10⁹/л.
Бу кўрсаткичнинг ортиши лейкоцитоз деб аталади.
______________________
Лейкоцитлар сони ошишининг 7 асосий сабаби:
1️⃣ Ҳолдан тойиш ва стресс
Стресс пайтида кортизол гормони ишлаб чиқарилади, унинг меъёрдан ортиқ бўлиши туфайли суяк кўмиги оқ қон таначаларини янада фаолроқ ишлаб чиқара бошлайди.
🔹Эмоционал ёки жисмоний зўриқиш вақтида лейкоцитлар даражаси баъзан 3–5 баравар кўпайиши мумкин.
🔹Шунингдек, овқатланишдан кейин, фаол машғулотлардан сўнг ва ҳомиладорлик даврида ҳам лейкоцитлар даражасининг озгина кўтарилиши кузатилиши мумкин - бу организмнинг ўзгарувчан шароитларга нисбатан табиий жавоби ҳисобланади.
2️⃣ Инфекциялар
Лейкотситлар турли хил қўзғатувчиларга ҳар хил тарзда жавоб беради:
🔹Бактериал инфекциялар: нейтрофиллар ва моноцитлар сони кўпаяди. Нейтрофиллар микробларни йўқ қилади (микробларга қарши моддалар ажратиб чиқариш орқали), моноцитлар эса нобуд бўлган бактерияларнинг қолдиқларини тозалайди.
🔹Вирусли инфекциялар: асосан лимфоцитлар сони ортади, улар биринчи бўлиб вирусни "аниқлайди" ва бу ҳақида иммун тизимининг бошқа ҳужайраларига хабар беради.
🔹Паразитар инфекциялар (гельминтлар): эозинофиллар фаоллашади ва паразитларни токсик моддалар билан ҳужум қилади.
3️⃣ Аллергия
Баъзи одамларнинг иммун тизими зарарсиз моддаларни (гул чанги, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвон жуни) ҳам хавф деб қабул қилади. Бунга жавобан имун тизим аллергенларни йўқ қилиш мақсадида эозинофилларни фаол равишда ишлаб чиқара бошлайди.
4️⃣ Жароҳатлар
Куйиш, суяк синиши ёки чуқур кесилишда организмга инфекция тушмаслиги ва шикастланган ҳужайраларни тозалаш мақсадида барча турдаги лейкоцитлар фаоллашади.
5️⃣ Юрак ва қон томир касалликлари
Инфаркт ёки инсульт ҳолатида иммун тизими яллиғланишни камайтириш ва ўлган тўқималарни чиқариб ташлаш учун лейкоцитлар миқдори оширади.
Бундай холларда қоннинг клиник таҳлили (лейкоцитар формула билан) шифокорга касалликнинг оқибатлари қанчалик жиддий эканлигини ва тикланиш жараёни қандай кечаётганини баҳолашга ёрдам беради.
6️⃣ Суяк кўмиги ва қон касалликлари
Агар суяк кўмиги ҳаддан ташқари оқ қон таначаларини ишлаб чиқара бошласа, бу лейкоз ёки полицитемия касаллигидан дарак бериши мумкин (Биргина қон таҳлили билан ташхис қўйиб бўлмайди, қўшимча текширувлар зарур).
7️⃣ Аутоиммун касалликлар
Аутоиммун касалликларда иммун тизими адашиб ўз тўқималарига ҳужум қила бошлайди (масалан, ревматоид артритда - бўғимларга, Крон касаллигида эса - ошқозон-ичак йўлига).
📌Хулоса
Лейкоцитлар даражасининг юқори бўлиши ҳар доим ҳам касалликни англатмайди. Бу стресс, жароҳатлар ёки баъзи физиологик ҳолатлар таъсири ҳам бўлиши мумкин. Бироқ лейкотситлар даражаси доимий равишда юқори бўлса ва бошқа хавотирли белгилар (ҳолсизлик, оғриқ, юқори ҳарорат) кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
______________________
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz