Biolabs - Laboratoriya


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Biolabs — лаборатория хизматининг расмий канали.
🧪 Ушбу каналда амалдаги акциялар ҳақида маълумот бериб борамиз, шунингдек, саломатлик ва лаборатория ташхиси ҳақида суҳбатлашамиз.
Саволларингиз бўлса, мутахассисларимиз билан боғланинг: @biolabs_and

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🧠 Зайтун руҳий тушкунликка қарши курашишга ёрдам берадиган ва хотирани мустаҳкамлайдиган супер мевадир.

🫒 Зайтун таркибида ноёб олеатсеин моддаси мавжуд бўлиб, у мия фаолиятига таъсир қилиш орқали янги асаб ҳужайраларини ҳосил қилади. Олеатсеин BDNF (Brain-Derived Neurotrophic Factor) оқсилини ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Бу оқсил узоқ муддатли хотира учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг етишмаслиги депрессия ва бошқа руҳий касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

🥗 Ифторлик учун енгил ва фойдали салат
Соғлом ва мазали овқат истеъмол қилишни хоҳлайсизми? Унда зайтун, янги сабзавотлар ва фета пишлоғидан тайёрланган салатни синаб кўринг! 🫒🥬
🟢 Иммунитетни мустаҳкамлайди
🟢 Мия ва асаб тизими учун фойдали
🟢 Юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади

⚠️ Муҳим жиҳатлар
1️⃣ Консерваланган зайтунларда туз миқдори юқори бўлгани учун юқори қон босими ва буйрак касалликлари бор одамларга эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиш тавсия этилади. Ишлатишдан олдин сув билан ювиш шўрликни камайтиришга ёрдам беради.
2️⃣ Аллергия ва индивидуал реакциялар: камдан-кам ҳолларда зайтуннинг ўзига ёки тузли сувига нисбатан сезувчанлик кузатилиши мумкин (айниқса, консервантларга юқори таъсирчанлик мавжуд бўлганда).
3️⃣ Ўт-тош касаллиги: Зайтун ўт ажралишини кучайтиради, бу эса ўт пуфагида тош мавжуд бўлса, касаллик ҳолатининг оғирлашишига олиб келиши мумкин.
4️⃣ Овқат ҳазм қилиш муаммолари: Баъзи одамларда зайтун таркибидаги ёғларнинг юқори миқдори туфайли қорин дам бўлиши ёки ноқулайлик ҳис этилиши мумкин.

_

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


☪️ Рамазон ва қон томирлар саломатлиги: рўза қандай қилиб "ёмон" холестеринни пасайтиради?

Аввалги постларимизда айтганимиздек, Рамазон рўзаси нафақат маънавий покланиш, балки жисмоний саломатликни яхшилаш имконияти ҳамдир. Келинг, бугун сизлар билан рўза тутиш "ёмон" холестерин (ЛПНП рус.) даражасига қандай таъсир қилишини батафсил кўриб чиқамиз.

🏥 ПЗЛП (ЛПНП рус.) нима?
ПЗЛП (паст зичликдаги липопротеинлар) - жигардан тўқималарга холестерин ташийдиган липопротеинлардир. Агар улар ортиқча миқдорда бўлса, қон томир деворларида тўпланиб, атеросклерозга сабаб бўлиши мумкин. Бу эса қуйидаги хавфларни келтириб чиқаради:
🔴Атеросклероза,
🔴Юрак хуружи,
🔴Инсульта.

📉 Рўза тутганда ПЗЛП даражаси пасайишнинг 4 асосий сабаби:
1️⃣ Камроқ калория
Ифтор вақтида таомлардан тўйиб истеъмол қилсак ҳам, барибир кунлик умумий калория миқдоридан ошмайди. Натижада:
🔹 Ортиқча вазн йўқолади.
🔹 Қондаги холестерин миқдори камаяди.
🔹 Қон томирлар юкламаси енгиллашади.

2️⃣ Ёғ захираларининг парчаланиши
Очлик пайтида организм қувват манбаси сифатида ёғлардан фойдаланишга ўтади. Бу жараён:
🔹 Қондаги эркин ёғ кислоталари миқдорини пасайтиради.
🔹 Ортиқча холестериннинг парчаланишини тезлаштиради.
🔹 Қон томирларини тозалашга ёрдам беради.

3️⃣ Гормонал ўзгаришлар
🔹 Ёғларни парчалаш жараёнини тезлаштиради.
🔹 Паст зичликли липопротеинлар (ПЗЛП, "ёмон" холестерин) чиқарилишини фаоллаштиради.

4️⃣ Жигар рецепторларининг фаоллашуви
Илмий тадқиқотларга кўра, даврий равишда оч қолиш жигардаги холестеринни парчаловчи рецепторлар сонини оширади.
🔹 ПЗЛП (ёмон холестерин) "ушланиб", қон таркибидан чиқариб юборилади.
🔹 Жигар ҳужайралари ортиқча ёғ моддаларини қайта ишлашга уриниб, тозаланиш жараёнини кучайтиради.
🔹 Қон айланиши яхшиланади ва юрак-қон томир хавфи камаяди.

⚠️ Эътиборли бўлинг!
🔸 Сурункали касалликларга (қандли диабет, гипертония, ошқозон-ичак касалликлари, буйрак етишмовчилиги ва бошқа сурункали касалликларга) чалинган беморлар рўза тутишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиши керак!
🔸Липид профилингизни назорат қилинг: Рамазондан олдин ва кейин қонингиздаги холестерин даражасини текширинг - буни Biolabs лабораториясида тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.

_____________

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🔋 Танамиз қувватни қаердан олади

😋 Биласизми? 10-12 соат давомида овқат емасак, организмимиз ёғ захираларини кетон таначаларига айлантириб, уларни энергия манбаи сифатида ишлата бошлайди. Яъни, очлик пайтида танамиз глюкозанинг ўрнига ёғдан энергия олишга ўтади. Келинг, бу жараён қандай ишлашини батафсил кўриб чиқамиз.

1️⃣ Очлик пайтида қувват олиш
Агар инсон узоқ вақт овқат истеъмол қилмаса, у қувватни захиралардан олишни бошлайди:
🔽Гликоген захиралари тугаши билан (тахминан 12-24 соат ичида) организм захира ёғлардан қувват ола бошлайди.
🔽Ёғ тўқимаси триглицеридларни ёғ кислоталари ва глицеринга парчалайди.
▶️Жигар ёғ кислоталарини кетон таначаларига (атсетоатсетат, бета-гидроксибутират) айлантириб, уларни мушаклар ва қисман мия учун ёқилғи сифатида ишлата бошлайди.
🔄 Глюконеогенез: жигар кетонлардан фойдалана олмайдиган аъзолар (масалан, эритроцитлар) учун глицерин ва аминокислоталардан оз миқдорда глюкоза синтез қилади.

Шу тариқа, инсон организми оч қолганда ёғ захираларидан фойдаланиб, кетон таначаларини ишлаб чиқаради ва уларни мия ва мушаклар учун ёқилғи сифатида ишлата бошлайди.
_____________

2️⃣ Овқатдан қувват олиш
Овқат истеъмол қилганда, организм асосан углеводлардан қувват олади. Бу жараён қуйидагича юз беради:
🔽Ичаклар углеводларни глюкозага айлантириб, қонга юборишни бошлайди.
🔽Жигар глюкозанинг бир қисмини гликоген шаклида захирага олиб қўяди, ортиқчасини эса ёғ тўқималарига йўналтирилади.
🔽Ошқозон ости бези глюкозанинг ҳужайраларга (мушаклар, мия, ёғ тўқимаси) етказиб бериш учун инсулин ишлаб чиқаради.
▶️ Мушаклар ва мия глюкозадан асосий қувват манбаи сифатида фойдаланади.
🧠 Мия кунига тахминан 120 грамм глюкоза сарфлайди!

🧊 Шундай қилиб, овқатдан олинадиган қувват асосан глюкоза орқали таъминланади, бу эса жигар, мушаклар ва мия каби аъзолар учун муҳим ёқилғи ҳисобланади.
_____________

🔍 Хулоса: қувватни қандай оламиз?
Биз танамиз учун зарур қувватни икки асосий усулда оламиз:

🍲 Овқатдан: Глюкоза асосий қувват манбаи бўлиб, овқат ичакда парчаланиб, жигар орқали тарқатилади. Инсулин бу жараённи бошқаради, мушаклар ва мия эса ундан фойдаланади.
🔥Ёғ захираларидан: Организм ёғларни парчалаб, кетон таначаларини ҳосил қилади, бу эса глюкоза етишмаганда мия ва мушаклар учун муқобил қувват манбаига айланади.

_____________

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

🌴 Хурмо бундан 5000 йил аввал Месопотамияда етиштирилган энг қадимги мевалардан бири эканлигини биласизми Уларни ҳатто "чўл нони" деб ҳам аташган, чунки улар кўчманчи халқларни очлик ва чанқоқликдан сақлаб қолган!

Бугунги кунда эса хурмо нафақат мазали мева, балки рационингизга киритишга арзигулик ҳақиқий суперфуд сифатида эътироф этилади.

🫐 Қуйида, биз сизлар учун Рамазон ойида дастурхонингизда алоҳида ўрин эгаллайдиган хурмо ҳақида қисқача ва қизиқарли маълумот тайёрладик. Йўқотиб қўймаслик учун сақлаб қўйинг. 👇

Хурмонинг 7 та асосий афзаллиги (илмий жиҳатдан тасдиқланган)
1️⃣ Суяклар ва тишларни мустаҳкамлайди
🦴 Хурмо кальций ва фосфорга бой бўлиб, бу жуфтлик суюк тўқимасининг зичлигини сақлаб қолади ҳамда остеопороздан ҳимоя қилади.

2️⃣ Юракни ҳимоя қилади
🫀 Таркибидаги юқори миқдордаги калий (100 г – 650 мг) ва B гуруҳи витаминлари туфайли хурмо қон босимини меъёрлаштиради ҳамда қон томирларини мустаҳкамлайди. Толали моддалар (клетчаткалар) холестерин даражасини пасайтиради, бу эса юрак касалликларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

3️⃣ Асабларни тинчлантиради
🧘‍♂️ Магний (100 г – 50 мг) руҳий зўриқишни енгиллаштиради, стресс ва жисмоний чарчоқда фойдали.
💆‍♀️ Уйқусизлик ва мушак тортишишларининг олдини олади.

4️⃣ Уйқуни яхшилайди
😴 Хурмо таркибидаги триптофан "уйқу гормони" – мелатонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
🌙 Бу эса уйқуни чуқурлаштиради ва тинчлантиради.

5️⃣ Қон ҳосил бўлишига ёрдам беради
🩸 Темир (100 г – 2 мг) гемоглобин даражасини меъёрда ушлашга ёрдам беради (аёллар учун кунлик меъёрнинг 10% ташкил этади).

6️⃣ Кўз ва тери учун фойдали
👀 А витамини (100 г – 6 мкг) кўзлар, тери ва шиллиқ пардалар соғлом бўлишига ёрдам беради.

7️⃣ Шишларни камайтиради
💧 Юқори миқдордаги калий ортиқча суюқликни организмдан чиқариб, бўйраклар фаолиятини яхшилайди.

‼️ Муҳим!
⚡️ Калориялилиги: 100 г – 297 ккал
🍽️ Тавсия этилган меъёр: кунига 5-7 донадан оширмаслик керак!

🚨 Қарши кўрсатмалар:
🔴 Қандли диабет (гликемик индекси 45-55)
🔴 Ортиқча вазн
🔴 Таъсирланган ичак синдроми
____

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣

☪️ Ислом динида буюрилган рўза нафақат маънавий, балки жисмоний саломатлик учун ҳам фойдаси беқиёсдир.

📖 Рамазон рўзасининг аҳамияти ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту – фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сизлардан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин» (Бақара сураси, 185-оят).

🌙 Ушбу оятда рўза инсонлар учун ҳидоят манбаи ва қалбларни тозаловчи муқаддас амал эканлиги таъкидланади. Аммо унинг фойдалари фақат руҳий тозаланиш билан чекланиб қолмай — жисмоний саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

🔎 Келинг, рўза тутишликнинг инсон организми учун фойдаларини биргаликда кўриб чиқамиз:

🍜 Рўза тутиш орқали организм ўзини табий қайта тиклаш механизмларини ишга туширади. Бу жараён замонавий тадқиқотларда ҳам ўз исботини топган. Замонавий тиббий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, рўза нафақат умумий саломатликни яхшилаш, балки айрим касалликларнинг олдини олиш ва уларни енгишга ҳам ёрдам беради.

☑️ Рўзанинг илмий жиҳатдан исботланган 7 та асосий фойдаси:
1️⃣ Организмни тозалаш
🟢Жигар ва буйраклар тўпланган заҳарли моддаларни фаол равишда чиқаради.
🟢Ошқозон-ичак тизимига тушадиган юк камайиб, организмдан шишлар йўқолишига ёрдам беради.
🟢Масалан, Одесса университети олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, рўза пайтида организмдан аммиак чиқарилиши 100 баробарга ошади!

2️⃣ Моддалар алмашинувини яхшилаш
🟢Даврий рўза тутиш моддалар алмашинувини тезлаштиради.
🟢Қондаги қанд ва инсулин даражаси меъёрлашиб, 2-тур қандли диабет хавфи 30% га камаяди (New England тиббиёт журнали).
🟢Меъда шираси кислоталилиги даражасини дори-дармонларсиз меёрлашади.

3️⃣ Ҳужайраларнинг ёшариши
🟢Рўза аутофагияни фаоллаштиради - бу жараёнда ҳужайралар шикастланган қисмларини йўқ қилиш орқали ўзини ўзи "таъмирлайди".
🟢Бу қариш жараёнини секинлаштириб, асаб тизимига боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилади (Калифорния университети маълумотлари).

4️⃣ Юрак-қон томир ҳимояси
🟢"Ёмон" холестерин (ЛПНП рус.) ва қон босими пасаяди.
🟢"American Journal of Cardiology" маълумотларига кўра, юрак хуружи хавфи 20% га камаяди
🟢Рўза қон томирларида тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.

5️⃣ Руҳий саломатлик
🟢Рўза тутиш ҳиссиётларни бошқаришни яхшилаб, стресс ва хавотирланишни камайтиради.
🟢Хотира ва мия фаолиятини кучайтирувчи BDNF оқсили ишлаб чиқарилиши ошади.
🟢Бахт гормонлари — эндорфинлар миқдори кўпайиши орқали руҳий ҳолатни яхшилайди.

6️⃣ Вазнни меъёрлаштириш
🟢Тартибли овқатланиш билан 1 ойда мушак массасига зарар етказмасдан 3-5 кг вазн йўқотиш мумкин.
🟢Тана, айниқса, жигар атрофидаги ортиқча ёғлардан халос бўлади.

7️⃣ Иммунитетни мустаҳкамлаш
🟢Сурункали яллиғланишларни келтириб чиқарувчи ситокинлар даражаси пасаяди
🟢Лимфа тугунларининг фаоллиги 10 баробарга ошиб, организм ҳимоя тизими кучаяди.

‼️ Кимлар эҳтиёткор бўлиши керак?
Рўза тутиш саломатлик учун жуда фойдали, аммо баъзи ҳолатларда эҳтиёткорлик талаб этилади:
🔴1-тоифа қандли диабет (қон таркибидаги қанд миқдорини назорат қилиш зарур).
🔴Ошқозон-ичак касалликлари (ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси).
🔴Буйрак етишмовчилиги.
🔴Ҳомиладор ва эмизикли аёллар (шифокор маслаҳати талаб этилади).
🔴Ўткир юқумли касалликлар ёки сурункали касалликларнинг кучайиши.

🥗 Рўзанинг фойдасини ошириш учун тавсиялар
☀️ Саҳарлик:
🟠Узоқ вақт тўқлик ҳиссини сақлаш учун мураккаб углеводлар (сули бўтқаси, бутун донли нон) танланг.
🟠Мушакларни қўллаб-қувватлаш учун оқсил (тухум, творог) истеъмол қилинг.
🟠1-2 пиёла сув ичишни унутманг.

🌇 Ифторлик
🟠Рўзани аста-секин очинг: хурмо ва сув ёки қайнатма шўрва
🟠Асосий овқатланиш: таомномага кўпроқ сабзавотлар, ёғсиз гўшт ёки балиқ киритишга ҳаракат қилинг.
🟠Дастлабки енгил таом ва асосий овқат орасидаги қисқа танаффус (10-20 дақиқа). Овқатланишни тўсатдан оғир ва катта порциялар билан бошлаш тавсия этилмайди.

⚠️ Сақланиш керак бўлган маҳсулотлар:
❌ Қовурилган, ҳаддан ташқари ёғли ва ширин овқатлар
❌ Меъёридан ортиқ овқатланиш ва газланган ичимликлар.

_______

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм 👉 @biolabs_uz


🥗 Қизил лавлаги: саломатликнинг ёрқин хазинаси
Лавлаги шунчаки машҳур сабзавот эмас, балки соғлиқни мустаҳкамлаш ва овқатланиш рационини хилма-хил қилишга ёрдам берадиган ҳақиқий супер сабзавотдир.

Унинг асосий фойдали хусусиятларини кўриб чиқайлик.

⬇️ Қон босимини тушуради
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шираси таркибидаги нитратлар юқори қон босимини тез тез ва сезиларли даражада пасайтиради. Максимал таъсирга тахминан 3–4 соат ичида эришилади ва бу таъсир суткагача сақланиши мумкин.

🛡️ Ҳужайраларни ҳимоялайди
Лавлагига ёрқин қизил рангини берувчи табиий пигмент бетанин бўлиб, у кучли антиоксидант хусусиятларга эга. Бетанин эркин радикаллар таъсирини камайтиради, ҳужайраларни шикастланишдан сақлайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди.

🩸 Қон ишлаб чиқаришни кучайтиради
Лавлаги қадимдан камқонликка қарши восита сифатида қўлланиб келинган. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 200 грамм лавлаги таркибида тахминан 1,6 миллиграмм темир ва 100 микрограмм фолат мавжуд бўлиб, улар ритроцитлар ҳосил бўлишини ва қондаги гемоглобин даражасининг кўтарилишини таъминлашга ёрдам беради.

🔥Яллиғланишга қарши
Иккиламчи ўсимлик моддалари (бетаин, фенол кислоталари, флавоноидлар, сапонинлар) туфайли лавлаги кучли яллиғланишга қарши таъсирга эга.

🏋️‍♂️ Жисмоний қувватни оширади
Лавлаги шарбати кўпинча "табиий допинг" деб аталади: унинг таркибидаги нитратлар қон томирларини кенгайтиради ва мушакларнинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтиради. Лавлаги шарбатини истеъмол қилган спортчилар ўз натижаларини баъзан 2-3 фоизгача яхшилашлари мумкин.

🥦 Овқат ҳазмида кўмак беради.
Лавлаги клетчаткаларга бой бўлиб (2,4 г на 100 г), у овқат ҳазм қилиш ва ич қотишнинг олдини олиш, ундан халос бўлишда фойдалидир.

🪨Буйракларга ножўя таъсир этиши мумкин.
Лавлаги таркибидаги оксалатлар буйракда тош йиғилишига сабабчи бўлиши мумкин.

⚠️ Аллергик реакция хавфи.
Баъзи одамларнинг лавлагига аллергияси бўлиши мумкин. Агар у истеъмол қилинса, одам танасида қичиш, терида тошмалар ҳатто анапилактик шок каби аллергик реакцияларни бошдан ўтказиши мумкин.

📜 Келиб чиқиш тарихи
- Археологик маълумотларга қараганда, лавлаги (аниқроғи, унинг ёввойи шакллари) Европада неолит даврида, шунингдек Қадимги Мисрда ҳам ишлатилган бўлиши мумкин. Қадимги Юнонистонда (милоддан аввалги 300 йиллар атрофида) асосан лавлагини баргларини истеъмол қилишган, илдизи эса алоҳида қимматга эга бўлганлини учун, уни қуёш мабудаси Аполлонга бағишлаганлар.
- Гиппократ лавлаги барглари билан яраларни боғлаш учун тавсия этган, римликлар эса лавлаги иситмага қарши ва ични юритувчи восита сифатида қўллашган. Машҳур ошпаз Апиций лавлаги ҳақида ўз рецептларида ёзиб қолдирган.
- Дастлабки навлар чўзинчоқ бўлиб, сабзига ўхшаган, бугунги кунда бизга таниш бўлган думалоқ шакл эса ХВИ-XVII асрларга келиб шаклланган. Лавлагининг Европа бўйлаб тарқалишига Рим истилолари туртки бўлган, бироқ у кейинчалик, айниқса Марказий ва Шарқий Европада, янада оммалашиб, кўплаб анъанавий таомларнинг асосий таркибий қисмига айланади. Масалан, боршч ва ботвиня каби таомлар учун лавлаги асосий маҳсулот ҳисобланади.

♻️ Экологик хусусиятлари
🔹IFEU (Гейделбергдаги Энергетика ва экологик тадқиқотлар институти) томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, кивининг CO₂-эмиссияси даражаси анча паст бўлиб, 100 грамм маҳсулот учун 30 граммдан кам миқдорни ташкил этади. Бу кўрсаткичга маҳсулотни етиштириш, ташиш, сақлаш ва қадоқлаш жараёнлари ҳам ҳисобга олинган.

🛒 Қандай танлаш ва сақлаш керак?
- Зич ва шикастланмаганини танланг.
- Салқин жойда (музлатгич ёки ертўлада) 2 ҳафтагача сақласа бўлади.

———————————

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🛡Лейкоцитлар - қоннинг оқ ҳужайралари бўлиб, улар иммун тизимининг асосий ҳимоячиларидандир. Лейкоцитлар қон айланиш тизимида ҳаракат қилиб, зарарли бактерия, вирус, паразит ёки ҳар қандай шунга ўхшаш “бегона” омилларга қарши биринчилардан бўлиб жавоб беради.

Лейкоцитларнинг беш тури мавжуд:
1) Нейтрофиллар
2) Лимфоцитлар
3) Моноцитлар
4) Эозинофиллар
5) Базофиллар

Қонда уларнинг миқдори турли хасталикларни — инфекциялар, паразитар касалликлар, аллергия, яллиғланиш жараёнлари ёки онкологик касалликларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

______________________

Лейкоцитларнинг меъёрий даражаси
Лейкоцитлар узлуксиз янгиланиб туради: ҳар дақиқада бир неча миллион оқ қон ҳужайралари ҳосил бўлади ва парчаланади. Агар соғлиғингиз яхши бўлса, уларнинг қондаги миқдори сезиларли даражада ўзгармайди.

Катта ёшдагилар учун меъёр: 4–10×10⁹/л.
Бу кўрсаткичнинг ортиши лейкоцитоз деб аталади.
______________________

Лейкоцитлар сони ошишининг 7 асосий сабаби:
1️⃣ Ҳолдан тойиш ва стресс
Стресс пайтида кортизол гормони ишлаб чиқарилади, унинг меъёрдан ортиқ бўлиши туфайли суяк кўмиги оқ қон таначаларини янада фаолроқ ишлаб чиқара бошлайди.
🔹Эмоционал ёки жисмоний зўриқиш вақтида лейкоцитлар даражаси баъзан 3–5 баравар кўпайиши мумкин.
🔹Шунингдек, овқатланишдан кейин, фаол машғулотлардан сўнг ва ҳомиладорлик даврида ҳам лейкоцитлар даражасининг озгина кўтарилиши кузатилиши мумкин - бу организмнинг ўзгарувчан шароитларга нисбатан табиий жавоби ҳисобланади.

2️⃣ Инфекциялар
Лейкотситлар турли хил қўзғатувчиларга ҳар хил тарзда жавоб беради:
🔹Бактериал инфекциялар: нейтрофиллар ва моноцитлар сони кўпаяди. Нейтрофиллар микробларни йўқ қилади (микробларга қарши моддалар ажратиб чиқариш орқали), моноцитлар эса нобуд бўлган бактерияларнинг қолдиқларини тозалайди.
🔹Вирусли инфекциялар: асосан лимфоцитлар сони ортади, улар биринчи бўлиб вирусни "аниқлайди" ва бу ҳақида иммун тизимининг бошқа ҳужайраларига хабар беради.
🔹Паразитар инфекциялар (гельминтлар): эозинофиллар фаоллашади ва паразитларни токсик моддалар билан ҳужум қилади.

3️⃣ Аллергия
Баъзи одамларнинг иммун тизими зарарсиз моддаларни (гул чанги, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвон жуни) ҳам хавф деб қабул қилади. Бунга жавобан имун тизим аллергенларни йўқ қилиш мақсадида эозинофилларни фаол равишда ишлаб чиқара бошлайди.

4️⃣ Жароҳатлар
Куйиш, суяк синиши ёки чуқур кесилишда организмга инфекция тушмаслиги ва шикастланган ҳужайраларни тозалаш мақсадида барча турдаги лейкоцитлар фаоллашади.

5️⃣ Юрак ва қон томир касалликлари
Инфаркт ёки инсульт ҳолатида иммун тизими яллиғланишни камайтириш ва ўлган тўқималарни чиқариб ташлаш учун лейкоцитлар миқдори оширади.
Бундай холларда қоннинг клиник таҳлили (лейкоцитар формула билан) шифокорга касалликнинг оқибатлари қанчалик жиддий эканлигини ва тикланиш жараёни қандай кечаётганини баҳолашга ёрдам беради.

6️⃣ Суяк кўмиги ва қон касалликлари
Агар суяк кўмиги ҳаддан ташқари оқ қон таначаларини ишлаб чиқара бошласа, бу лейкоз ёки полицитемия касаллигидан дарак бериши мумкин (Биргина қон таҳлили билан ташхис қўйиб бўлмайди, қўшимча текширувлар зарур).

7️⃣ Аутоиммун касалликлар
Аутоиммун касалликларда иммун тизими адашиб ўз тўқималарига ҳужум қила бошлайди (масалан, ревматоид артритда - бўғимларга, Крон касаллигида эса - ошқозон-ичак йўлига).

📌Хулоса
Лейкоцитлар даражасининг юқори бўлиши ҳар доим ҳам касалликни англатмайди. Бу стресс, жароҳатлар ёки баъзи физиологик ҳолатлар таъсири ҳам бўлиши мумкин. Бироқ лейкотситлар даражаси доимий равишда юқори бўлса ва бошқа хавотирли белгилар (ҳолсизлик, оғриқ, юқори ҳарорат) кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

______________________

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🧐 Эътибор берган бўлсангиз, қоннинг умумий (клиник) таҳлили шифокорлар орасида энг севимли таҳлиллардан бири хисобланади. У бундай шухратга ўзининг соддалиги ва кенг қамролвли маълумот тақдим эта олиш хусусияти билан эришган.

🔬Мазкур таҳлил организмнинг умумий ҳолатини кўрсатади — ҳужайраларга кислород етарлими, яллиғланиш ёки қон ивиши билан боғлиқ муаммолар борми ёки йўқми, шунингдек, организмда кечаётган ҳар қандай ўзгаришларни аниқлаш ёрдам беради.

🩸Қоннинг умумий (клиник) таҳлили (рус. ОАК)нинг асосий кўрсаткичлари:
1️⃣ Гемоглобин (Hb)
Меъёр:
Эркаклар: 13,0–16,0 г/дл
Аёллар: 11,0–15,0 г/дл
Нимани англатади:
Камайиши: камқонлик, қон йўқотиш, темир танқислиги, B12 витамини етишмаслиги.
Кўпайиши: сувсизланиш, ўпка касалликлари, қон касалликлари.

2️⃣ Эритроцитлар (RBC)
Бу ҳужайралар кислородни бутун организм бўйлаб ташийди.
Меъёр:
• Эркаклар: 4,3–5,5×10¹²/л
• Аёллар: 3,5–5,1×10¹²/л

Нимани англатади:
• Камайиши: ўткир қон йўқотиш, темир танқислиги, ичак муаммолари.
• Кўпайиши: сурункали ўпка ёки юрак касалликлари, сувсизланиш.


3️⃣ Лейкоцитлар (WBC)
Организмни инфекциялардан ҳимоя қилади.
Меъёр: 4–10×10⁹/л (Эркаклар ва Аёллар учун бир хил)
Нимани англатади:
• Кўпайиши: яллиғланишлар, бактериал инфекциялар.
• Камайиши: вирусли инфекциялар, иммунитетнинг пасайиши, аутоиммун касалликлар.


4️⃣ Тромбоцитлар (PLT)
Қон ивишида иштирок этади.
Меъёр: 100–300×10⁹/л (Эркаклар ва Аёллар учун бир хил)
Нимани англатади:
Камайиши: қон кетиш хавфи, жигар ёки талоқ касалликлари.
• Кўпайиши: яллиғланишлар, тромбозлар, операциядан кейинги ҳолатлар.


5️⃣ Лейкоцитар формула
Турли хил лейкотситларнинг фоиз нисбатини кўрсатади:
• Нейтрофиллар (50–70%) — бактериал инфекцияларга қарши курашади.
• Лимфоцитлар (20–40%) — вируслардан иммун ҳимоя.
• Моноцитлар (1–15%) — яллиғланиш реакцияларида иштирок этади.
• Эозинофиллар (0,5–5%) — аллергия ва паразитлар борлигида кўпаяди.
• Базофиллар (0,0–1,0%) — аллергик реакцияларда иштирок этади.

6️⃣ ЭЧТ (рус. СОЭ) - эритроцитларнинг чўкиш тезлиги.
Яллиғланиш жараёнларининг кўрсаткичи.
Меъёр:
• 50 ёшгача бўлган эркаклар: 2–15 мм/соат
• 50 ёшгача бўлган аёллар: 2–20 мм/соат

Нимани кўрсатади:
• Кўпайиши: яллиғланишлар (юқумли ва юқумсиз), ўсмалар, ҳомиладорлик.
• Камайиши: қоннинг қуюқлашиши.


🗓 Нима учун қоннинг умумий (клиник) таҳлилини мунтазам топшириш керак?
🔸Эрта ташхис қўйиш учун: Яллиғланишлар, яширин инфекциялар, камқонлик ва организимдаги бошқа патологияларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
🔸Соғлиқни назорат қилиш учун: Оддатда қоннинг умумий (клиник) таҳлилини йилда 1–2 марта топшириш кифоя, сурункали касалликларда — шифокор тавсиясига кўра.

—————

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🩸 Гемоглобин миқдорининг ёшга кўра меъёрий кўрсаткичлари

👶 Янги туғилган чақалоқлар (ҳаётнинг дастлабки кунлари):
🔘 Туғилгандан кейинги дастлабки соатларда: 180-240 г/л
🔘 Биринчи ҳафта охирига келиб: 170-200 г/л
🔘 Иккинчи ҳафта охирига келиб: 150-180 г/л

👶 Эмизикли давр:
🔘 1-2 ойлик: 140-170 г/л
🔘 2-6 ойлик: 110-140 г/л
🔘 6-12 ойлик: 110-135 г/л

🧑‍🍼 Эрта болалик даври:
🔘 1-3 ёш: 110-135 г/л
🔘 3-6 ёш: 115-140 г/л

👧 Мактабгача ва кичик мактаб ёши:
🔘 6-12 ёш: 115-145 г/л

💻 Ўсмирлик даври:
🔘 12-15 ёшли қизлар: 120-150 г/л
🔘 12-15 ёшли ўғил болалар: 130-160 г/л

💍 15 - 44 ёшгача:
🔘 Аёллар: 117-155 г/л
🔘 Эркаклар: 132-173 г/л

👩‍🦳 44 ёшдан сўнг:
🔘 Аёллар: 117-161 г/л
🔘 Эркаклар: 126-174 г/л

👵 60 ёшдан ошган аёллар: 117-161 г/л
👨‍🦳 60 ёшдан ошган эркаклар: 126-174 г/л

🔔 Муҳим эслатма
Шуни ёдда тутиш керакки, бу меъёрлар ўртача кўрсаткичлар бўлиб, турли лабораторияларда бироз фарқ қилиши мумкин. Шу боис, таҳлил натижаларини баҳолашда айнан ўша лабораториядаги меъёрий кўрсаткичларга эътибор қаратиш лозим.

‼️ Бундан ташқари, гемоглобин миқдорига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:
🔸 Денгиз сатҳидан яшаш баландлиги
🔸 Сурункали касалликларнинг мавжудлиги
🔸 Ҳомиладорлик
🔸 Организмнинг индивидуал хусусиятлари

____

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


➡️➡️ 22.02.2022 ⬅️⬅️

❤️ Biolabs - лабораториясига асос солинган кун муносабати билан барча турдаги таҳлиллар учун 22% чегирма тақдим этилишини мамнуният билан эълон қиламиз.❤️

👑3 йил ичида сизлар билан биргаликда эришган ютуқларимиз:
✅ 60 000+ таҳлил
✅ Минглаб оилалар ишончи
✅ 20 дан ортиқ клиника билан ҳамкорлик

💚 Бизни танлаганингиз ва энг қимматли бўлган бойлигингиз - саломатлигингизни бизга ишониб топширганингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бундан буён ҳам сифат ва аниқликни устувор қўйишга сўз берамиз. 🫡

🔥 Биолабс – аниқлик, ишончлилик ва 22% фойда!
💬 Бизга қўнғироқ қилинг ва чегирмага эга бўлинг: +998(95)-200-06-00

Саломатлигингизни биз билан асранг! ❤️
____

📲 Телеграм 👉 @biolabs_uz

5k 1 140 1 227

🔥 Махсус таклиф! 🔥

❗️Диққат, фақат @biolabs_uz мижозлари учун эпилептолог кўриги бепул❗️

Баҳор тиббиёт маркази ҳамда Biolabs лабораторияси ҳамкорлиги доирасида эпилептологнинг биринчи қабули мутлақо бепул ўтказилишини маълум қиламиз!

☝️Агар сизда ёки яқинларингизда эпилепсия аломатлари кузатилса, мутахассисимиз билан маслаҳатлашиш имконини қўлдан бой берманг!

‼️Бепул кўрикдан қандай фойдаланиш мумкин
🔸 Гуруҳимизга қўшилинг 👉 Баҳор тиббиёт маркази
🔸 Администратор билан боғланинг 👉 @Naima_smm11
________

📱 Телеграм 👉 Баҳор тиббиёт маркази


ЭПИЛЕПСИЯ НИМА?
Эпилепсия — 🧠 бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у вақти-вақти билан турли шаклда намоён бўлувчи эпилептик хуружлар билан характерланади. Аниқроғи, мия нейронларида гиперсинхрон электр разрядлар «эпилептик ўчоқ» ҳосил қилади. Агар бу ўчоқ бутун мияга тарқалса, умумлашган хуруж юз беради. Маҳаллий бўлса, қисман (фокал) хуруж кузатилади.

Эпилептик синдром - у ҳар доим ҳам эпилепсияга айланмаслиги мумкин бўлган вақтинчалик ҳолатдир (масалан, инсульт, бош мия жароҳати ёки ўткир заҳарланишдан сўнг келиб чиқади).

🧐 Асосий сабаблар
🟠 Генетик мойиллик (тахминан 30% ҳолларда) - SCN1A, KCNQ2 ва бошқа генлар мутацияси
🟠Орттирилган мия шикастланишлари: жароҳатлар (айниқса оғир бош мия жароҳатлари), инсультлар, ўсмалар, абсцесслар ва нейроинфексиялар (менингит, энцефалит, нейротсиститсеркоз)
🟠Туғма аномалиялар: ҳомила гипоксияси, тғруқ жараёнларида олинган жароҳатлар, бош мия ривожланиш нуқсонлари
🟠Метаболик бузилишлар: қондаги қанд миқдорининг пасайиши, буйрак етишмовчилиги, электролит мувозанатининг бузилиши
🟠Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар: тўсатдан истеъмолни тўхтатиш ёки сурункали заҳарланиш

Тутқаноқ хуружлари қандай кечади?
1️⃣ Парциал (фокал)
🔸Оддий (ҳушни йўқотмасдан): бармоқларда қисқа санчиш, кўз олдида чақнаш (кўриш галлюцинациялари), енгил дежавю ёки қўрқув ҳисси.
🔸Мураккаб (онг бузилиши билан): автоматик ҳаракатлар (чайнаш, жойида турган ҳолда юриш), қисқа муддатли "ҳушни йўқотиш". Хуруждан сўнг бемор содир бўлган воқеаларни эслай олмайди.
🔸Иккиламчи тарқалиш билан: дастлаб маҳаллий хуруж бошланиб, кейин бутун тана бўйлаб ёйилади.

2️⃣ Умумлашган
🔸Тонико-клоник: кескин йиқилиш, талвасалар, оғиздан кўпик келиши ва тилни тишлаш билан кечадиган тутқаноқ. Одатда 1-3 дақиқа давом этади.
🔸Абсанслар: 5-20 сонияга "тўхтаб қолиш," асосан болаларда кузатилади (талвасаларсиз, лекин қисқа муддатли ҳушсизлик билан).
🔸Миоклоник: мушакларнинг тўсатдан тортишиши (худди ток ургандек).
🔸Атоник: мушак тонусининг кескин йўқолиши - бемор "йиқилиб тушади."

🔍 Аломатлари ва намоён бўлиши
🔹Қисман тутқаноқлар: тананинг маълум бир қисмида титраш, ғалати сезгилар (увушиш, кўз олдида чақнашлар), вегетатив реакциялар (юрак уриши тезлашиши, терлаш).
🔹Умумлашган тутқаноқлар: ҳушдан кетиш, йиқилиш, баъзан тилни тишлаб олиш, беихтиёр сийиб юбориш.

⚠️ Кўпинча тутқаноқдан олдин аура пайдо бўлади:
👀 Кўриш (ёруғлик чақнаши)
👂 Эшитиш (қулоқда жаранглаш, шовқин)
👃 Ҳид сезиш (қандайдир ҳид)
🤩 Вегетатив (тўсатдан терлаш, юрак уриши тезлашиши)
😨 Руҳий (қўрқув ҳис қилиш)

🩺 Диагностика
🔵 Анамнез тўплаш: оила тарихида учраган-учрамаганлиги, хуружлар кўриниши, аура мавжудлиги, такрорланиш тезлиги.
🔵 Электроэнцефалография (ЭЭГ): миядаги ғайритабиий электр разрядларни аниқлаш учун асосий усул.
🔵 МРТ/КТ: ўсмалар, қон қуйилиши, туғма патологиялар ва бошқа шикастланишларни истисно қилади.
🔵 Генетик таҳлил: ирсий шаклларга (масалан, Драве синдроми) шубҳа бўлса.
🔵 Лаборатория текширувлари: умумий қон таҳлили, биокимёвий таҳлиллар, инфекцияларни аниқлаш, электролитлар мувозанати.

💊 Даволаш
🟠 Эпилепсияга қарши дорилар (ПЭП рус)
🟠 Кетоген парҳез: юқори ёғли, кам углеводли (дорилар самараси паст бўлганда қўлланилади).
🟠 Жарроҳлик амалиёти: эпилептик ўчоқни олиб ташлаш (фокал шаклларида).
🟠 Адашган нерв (n.vagus)ни стимуллаш: тутқаноқ частотасини камайтирадиган қурилмани имплантация қилиш.

👨‍👩‍👧‍👦 Ҳаёт тарзи
🟢Қўзғатувчи факторлардан сақланиш: уйқу етишмаслиги, стресс, алкоголь, милтилловчи ёруғлик.
🟢Шифокор (невропатолог, эпилептолог) назоратида мунтазам бўлиш.
🟢Дориларни тўсатдан тўхтатмаслик, эпилептик ҳолат хавфи мавжуд.

☝️ Муҳими
🟡 Эпилепсия ақлий қобилиятни пасайтирмайди: Жулий Сезар, Ван Гог, Достоевский каби буюк шахслар ҳам ушбу касалликка дуч бўлгани тахмин қилинади.
🟡Тўғри даволаниш билан беморларнинг 70% ремиссияга эришиши мумкин (хуружлар йўқолади).
🟡Эпилептолог назорати остида ҳомиладор бўлиш мумкин.

‼️ДИҚҚАТ! Ушбу постдаги маълумотлар фақат таништирув характерига эга. Касалликни аниқлаш ва даволаниш учун шифокорингизга мурожаат қилинг.

____

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


💅 40 ёшдан сўнг аёл организмида нималар ўзгаради?
Бу ёшда эстроген ишлаб чиқарилиши пасаяди, моддалар алмашинуви секинлашади, остеопороз ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади. Соғлиқ, тетиклик ва гўзалликни сақлаб қолиш учун эса асосий витаминлар ва минераллар етишмовчилигини тўлдириш муҳим.

Сиз учун керакли витамин ва минераллар рўйхатини тузиб чиқдик. Йўқотиб қўймаслик учун сақлаб қўйинг👇

1️⃣ D3 витамини - «қуёшли» ҳимоячи
🔘Вазифаси: кальций сўрилишини тартибга солиш, суяк емирилишининг олдини олиш, иммунитетни кучайтириш, тушкунлик ва саратон касаллиги хавфини камайтириш.
🔘Манбалари: ёғли балиқлар (лосось, скумбрия), треска жигари, тухум сариғи.

2️⃣ Кальций - бақувват суякларнинг асоси
🔘Вазифаси: тишлар ва суякларни мустаҳкамлаш, остеопороздан ҳимоя қилиш, мушаклар ҳамда асаб тизими ҳолатини яхшилаш.
🔘Манбалари: сут маҳсулотлари, броколи, бодом, тофу.

3️⃣C витамини - ёшлик антиоксиданти
🔘Вазифаси: коллаген синтезини рағбатлантириш, қон томирларини мустаҳкамлаш, темир ўзлаштирилишини яхшилаш ва стрессдан ҳимоя қилиш.
🔘Манбалари: наъматак, цитрус мевалар, булғор қалампири, қора смородина.

4️⃣Е витамини - аёллар витамини
🔘Вазифаси: ҳужайра қариши жараёнини секинлаштириш, гормонал мувозанатни тартибга солиш, климакс белгиларини енгиллаштириш, юракни асраш.
🔘Манбалари: ўсимлик ёғлари, ёнғоқлар, авокадо, дон маҳсулотлари.

5️⃣B гуруҳи витаминлари - асаб тизимини мустаҳкамлаш
🔘B12: хотирани яхшилаш, қон ҳужайралари (эритроцитлар) ҳосил бўлишини таъминлаш.
🔘B6: «кайфият гормони» серотонин синтезини рағбатлантириш.
🔘B1: мия ва мушаклар учун зарур энергия манбаи.
🔘Манбалари: жигар, тухум, донли маҳсулотлар, балиқ, дуккакли ўсимликлар, кўкатлар.

6️⃣Омега-3 - юрак ва мия ҳимоячиси
🔘Вазифаси: "ёмон" холестерин даражасини пасайтириш, хотира ва терини яхшилаш, яллиғланишларга қарши курашиш.
🔘Манбалари: лосось, сельдь, зиғир уруғи, ёнғоқ.

7️⃣Магний — стрессга қарши минерал
🔘Вазифаси: уйқуни тартибга солиш, ташвишланишни камайтириш, тиришиш ва мигрень хавфининг олдини олиш.
🔘Манбалари: исмалоқ, қовоқ уруғи, қора шоколад, бодом.

8️⃣К витамини - юрак ва суяклар саломатлиги учун
🔘Вазифаси: кальций алмашинувида қатнашиш, қон ивишини яхшилаш, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш.
🔘Манбалари: исмалоқ, броколи, карам.

9️⃣Фитоэстроген - гормонлар мувозанат
🔘Вазифаси: климакс белгиларини юмшатиш, гормонал ҳолатни яхшилаш.
🔘Манбалари: Соя, зиғир уруғи, симитсифуга экстракти.

📎Қўшимча
🟢Калий: қон босимини тартибга солади.
🟢Рух: иммунитетни кучайтиради, тери ҳолатини яхшилайди.
🟢Темир: кўп ҳайз кўрганда ёки камқонликка мойилликда алоҳида аҳамиятли.

📌Витаминларни қандай қабул қилиш керак?
🔴D3 витамини ёғлар билан, темир эса C витамини билан яхшироқ ўзлаштирилади.
🔴Магний ва кальцийни алоҳида-алоҳида қабул қилиш тавсия этилади масалан биринини кундузда ва иккинчисини кечки пайтда.
🔴Дозани ошириб юборманг: масалан, ортиқча А витамини заҳарли бўлиши мумкин.
🔴Одатда 1–3 ойлик курс тавсия этилади (ёки шифокор кўрсатмаси асосида).

☝️40 ёшдан сўнг аёл организми кўпроқ эътибор ва кўмакка муҳтож бўлади. Меъёрий жисмоний фаоллик, тартибли овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш ҳамда витамин-минералларни тўғри танлаш (шифокор назорати остида) — узоқ йиллар давомида саломатлик ва гўзалликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

💊 Эсда тутинг: ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари ўзига хос, шунинг учун қўшимча моддаларни қабул қилишни бошлашдан олдин, албатта, таҳлиллардан ўтинг ва мутахассис билан маслаҳатлашинг!

____

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.7k 1 155 2 264

🔥Диққат ажойиб имконият!

🔆 Қондаги 25(OH)D (калсидиол) миқдорини аниқлаш учун махсус чегирма.

☝️Фойдаланишга улгуриб қолинг, ушбу таклиф фақат 15.03.2025 йил гача амал қилади.

Батафсил маълумот учун:
📞 +998(95) 200-06-00
___

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.5k 1 141 6 150

🔬 Россиялик олимлар Москва давлат университети (МГУ рус.) да гемоглобин даражасини қон олишни талаб қилмайдиган инновацион усулни ишлаб чиқдилар. Янги усул оптик сенсорлар ва акс этган ёруғлик спектрларини анализ қилишга асосланиб, текширувни тезкор, қулай ва мутлақо оғриқсиз амалга ошириш имконини беради.

‼️Бу нима учун муҳим?
🔴Анемияни инъекциясиз, осон йўл билан аниқлаш имконияти.
🔴Болалар, кексалар ва қон фобияси бор беморлар учун катта қулайлик.
🔴Самарадорлик,текширув жараёни кам вақт олади.
🔴Юқумли касалликлар тарқалиши хавфини бутунлай бартараф этади.

🩸 Гемоглобин даражаси қанчалик муҳим эканини ва қон ҳолатини кузатишда қандай таҳлиллар энг самарали ёрдам беришини билишни истайсизми? Унда Biolabsга мурожаат қилинг!

💻 Ахборот манбаи: https://www.vesti.ru/article/4327390

___________

📞 +998(95) 200-06-00

🏥 Biolabs - Андижон шаҳрида жойлашган замонавий тиббий лаборатория.

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


😍 Сингапурдаги сақич ҳақидаги ҳайратланарли факт сизни одатий нарсаларга бошқача кўз билан қарашга мажбур қилади!

🤩 Одатий сақич фақат дорихоналарда ва шифокор рецепти билан сотиладиган мамлакатни тасаввур қилинг. Бу – 1992 йилдан бери деярли тўлиқ тақиқ жорий этилган Сингапур!

☝️Бунга сабаб:
🚫 Вандализм: Сақичдан метро, лифт ва автобусларни бузишда фойдаланилган. Масалан, поезд эшикларининг сенсорларига сақич ёпиштирилиши ҳаракат кечикишларига олиб келган.

🌿 Экология: Сақич чиримайдиган модда бўлиб, кўчаларни ифлослантиради. Тақиқ жорий этилишидан олдин шаҳар ҳар йили тозалаш ишларига 150 000 АҚШ доллари сарфларди.

🚨 Жиддий жарималар:
🔸Сақични хоҳлаган жойга ташлаб кетганлик учун – 700 АҚШ долларигача.
🔸Сақични ноқонуний олиб киришга уриниш учун – 70 000 АҚШ долларигача ёки ҳатто қамоқ жазоси.

😊 2004 йилда қонун бироз юмшатилди: энди дорихоналарда тиббий мақсаддаги сақич (масалан, чекишни ташлаш учун никотинли сақич) сотиб олиш мумкин, аммо фақат шифокор рецепти асосида.

___________

📞 +998(95) 200-06-00

🏥 Biolabs - Андижон шаҳрида жойлашган замонавий тиббий лаборатория.

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.7k 1 145 3 141

🤢Нордон кекириш, "айниган тухум" ҳиди ёки аччиқ таъм: нима сабабдан пайдо бўлади ва бу ҳолатда нималар қилиш керак?

Кекириш - ошқозондан оғиз орқали ҳаво ёки газларнинг беихтиёр чиқиб кетиши ҳодисасидир. Баъзида у нордон, аччиқ, "айниган тухум" ҳидли ёки шунчаки сезиларли ҳидсиз бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар тез-тез юз бериб, ноқулайлик туғдирса, сабабларини аниқлаш ва зарурат туғилганда шифокорга мурожаат қилиш муҳим ҳисобланади.

Кекириш аслида нима сабабдан пайдо бўлади?
1️⃣Физиологик омиллар
🔹Тез овқатланишда, овқат пайтида гаплашишда ёки газли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида ҳаво ютиб юбориш сабабли.
🔹"Қўзғатувчи" маҳсулотлар: дуккакли маҳсулотлар, карам, янги нон, газли ичимликлар - булар ичакда газ ҳосил бўлишини кучайтиради ва кекиришга олиб келади.
🔹Стресс: асабий зўриқиш баъзан қизилўнгач спазмларига ва тез-тез ҳаво ютиш билан "чуқур нафас олиш"га сабаб бўлади бу эса ўз-ўзидан ошқозонда ортиқча ҳаво тўпланишига олиб келади. Шунингдек стресс меъданинг моторикаси бузилишига, сфинктерлари (клапанлари) тонуси ўзгаришига, меъда шираси ишлаб чиқарилиши ортишига ёки камайишига сабаб бўлади.

2️⃣Касалликлар туфайли
🔹Гастрит, ошқозон яраси: ошқозон шиллиқ қаватининг яллиғланиши ёки зарарланиши унинг ҳаракат қобилиятига таъсир кўрсатиб, ошқозоннинг кислоталик даражасини оширади.
🔹ГЭРБ (гастроэзофагеал рефлюкс): қизилўнгач ва ошқозон ўртасидаги клапан заифлиги сабабли ошқозон суюқлиги юқорига кўтарилиши мумкин.
🔹Ўт пуфаги билан боғлиқ муаммолар: ошқозонга сафро тушиши, кекириш аччиқ таъмли бўлишига сабаб бўлади.
🔹Ошқозоннинг секин бўшаши: агар овқат узоқ вақт туриб қолса, ёқимсиз "сасиган" ҳид пайдо бўлиши мумкин.
🔹Ҳазм қилиш жараёни бузилишлари: Баъзи ферментлар етишмовчилиги ёки ичак муаммолари газ ҳосил бўлишини ва кекиришни келтириб чиқаради.

🔍Кекириш турлари

1️⃣Ҳаводан кекириш (ҳидсиз)
Кўпинча шошилиб овқатланадиган ёки овқатланиш пайтида гаплашиб ҳаво "ютадиган" одамларда учрайди.

2️⃣Нордон
Ошқозон кислоталигининг ошиши ёки гастроэзофагеал рефлюкс билан боғлиқ ҳолат. Кўпинча кўкрак қафаси ортида куйиш ёки ачишиш ҳисси билан бирга кечади.

3️⃣Аччиқ
Ошқозон сафро борлиги (ўт пуфаги ёки ўн икки бармоқли ичак муаммолари)ни кўрсатиши мумкин.

4️⃣"Айниган тухум" ҳиди
Ошқозонда овқат узоқ вақт қолиб кетиб, ачиш жараёни туфайли водород сульфид ҳиди пайдо бўлади. Бу кўпинча ошқозон моторикасининг бузилиши билан боғлиқ бўлади.

🚨Қачон хавотирланиш керак?
Кекириш қуйидаги ҳолатлар билан бирга кузатилса, кечиктирмасдан шифокорга мурожат қилиш лозим:
🔸Қоринда доимий оғриқ ва оғирлик ҳисси
🔸Кўнгил айниши ва қайт қилиш
🔸Иштаҳанинг йўқолиши ва вазн камайиши
🔸Қориннинг дам бўлиши (метеоризм), ич кетиши (диарея) ёки қабзият
🔸Тинимсиз жиғилдон қайнаши
🔸Қайт қилинганда ёки нажасда қон аралашмаси бўлса
Бу аломатлар жиддий касалликларнинг (ошқозон яраси, рефлюкс-эзофагит, панкреатит, онкологик касалликлар ва бошқалар) белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда гастроэнтеролог шифокори билан маслаҳатлашиш жуда муҳим.

☝️Кекиришнинг олдини қандай олса бўлади?
🔹 Овқатни оз-оздан ва шошилмасдан истеъмол қилинг.
🔹Овқатланиш пайтида ва ундан кейин стресс ҳолатларидан сақланишга ҳаракат қилинг.
🔹Газланган ичимликлар ва ёғли таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилманг.
🔹Агар ичингиз дам бўлишга моил бўлса, "ачитувчи" озиқ-овқатларни (дуккаклилар, карам, баъзи мевалар) истеъмол қилишдан чекланинг.
🔹Жисмоний фаоллик: очиқ ҳавода бироз сайр қилиш ва енгил машқлар овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.

👩🏻‍⚕️Саломатлигингизни асранг!
Агар саволларингиз бўлса ёки тажрибангиз билан ўртоқлашмоқчи бўлсангиз, илтимос, изоҳларда ёзиб қолдиринг.
___

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.6k 0 153 4 162

🤩 NT-proBNP нима?

NT-proBNP - мия натрий-уретик пептиди (BNP) парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган фаол бўлмаган оқсил парчасидир. Юрак қоринчаларида қон ҳажми ёки босимнинг ортиши туфайли қоринча деворларининг чўзилишига жавобан BNP ишлаб чиқарилади. Юракка тушаётган юкланиш қанчалик кучли бўлса, қондаги NT-proBNP даражаси шунчалик юқори бўлади.

☝️ Ушбу таҳлил нима учун керак?
🟠Юрак етишмовчилигини ташхислаш
🟠Касаллик даражасини баҳолаш
🟠Даволаш самарадорлигини назорат қилиш

🔍 Қачон тайинланади?
🔘Ҳансираш, оёқларнинг шишиши, юрак уришининг тезлашуви ва тунги йўтал каби шикоятлар бўлганда.
🔘Хавф гуруҳидаги беморлар учун: илгари миокард инфарктини бошдан кечирганлар, гипертония, қандли диабет билан оғриганлар ва 60 ёшдан ошганлар

😷 Таҳлилга қандай тайёргарлик кўриш керак?
🟢Оч қоринга (топширишдан 8–12 соат олдин овқатланмаслик, фақат сув ичиш мумкин).
🟢Бир кун олдин спиртли ичимликлар ичмаслик, ёғли овқатлар истеъмол қилмаслик, оғир жисмоний зўриқишлардан сақланиш лозим.
🟢Қабул қилаётган дориларингиз (сийдик ҳайдовчи, бета-блокаторлар) ва сурункали касалликларингиз (буйрак етишмовчилиги, ўпка касалликлари) ҳақида шифокорни хабардор қилиш лозим.

📊 NT-proBNP меъёрлари (пг/мл)
🟢75 ёшгача: 0 -125
🟢75 ёшдан сўнг: 0 - 450

(Диапазонлар турли лабораторияларда озгина фарқ қилиши мумкин.)

Меъёрдан фарқи нимани англатади?
⬆️ NT-proBNP миқдори юқори бўлса:
🔸Юрак етишмовчилиги (сурункали ёки ўткир).
🔸Юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти.
🔸Ўпка гипертензияси, ўпка артерияси тромбоэмболияси.
🔸Буйрак етишмовчилиги (NT-proBNP буйраклар орқали чиқарилади).
🔸Гипертрофик кардиомиопатия, юрак амилоидози, юрак ритми бузилишлари.
🔸Сепсис ва бошқа оғир ҳолатлар.

⬇️ NT-proBNP миқдори паст бўлса:
🔹Юрак етишмовчилиги белгилари йўқ.
🔹Самарали даволаш (юрак зўриқиши камайган).

🚨 Эътибор беринг:
🔴Сохта манфий натижа: ортиқча вазни бор кишиларда кузатилиши мумкин (ёғ тўқимаси NT-proBNP миқдорини пасайтириш хусусиятига эга).
🔴Сохта мусбат натижа: буйрак етишмовчилигида кузатилиши мумкин (юрак соғлом бўлса ҳам, NT-proBNP қонда тўпланади).
🔴Аёлларда NT-proBNP даражаси эркакларга нисбатан ўртача 15-20% юқори бўлиши мумкин (бу ҳолат уларнинг гормонал хусусиятлари билан боғлиқ).
🔴Бу таҳлил юрак УТТ ва ЭКГ текширувларининг ўрнини боса олмайди, балки уларни тўлдиради холос.

🛠️ Юқори кўрсаткич бўлганда нима қилиш керак?
🔵Кардиологга мурожаат қилиш (аник ташхислаш ва даволаш усулини танлаш учун)
🔵Турмуш тарзини ўзгартириш: туз истеъмолини камайтириш, вазнни назорат қилиш, чекишни тўхтатиш.
🔵Мунтазам кузатув: 3-6 ойдан сўнг қайта таҳлил топшириб, ўзгаришларни баҳолаш.

🧐 NT-proBNP - юрак етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш ва даволашни бошлашга ёрдам берадиган муҳим кўрсаткич. Агар таҳлил натижалари юқори чиқса, ваҳимага тушмаслик керак - тўғри ташхис ва тўғри даволаш усули касалликни назорат қилиш ва ҳаёт сифатини сақлаб қолиш имконини беради.

___

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz


🏥 Гомотсистеин - таркибида олтингугурт сақловчи аминокислота бўлиб, у метионин (гўшт, балиқ, сут каби оқсилли таомлар) парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Одатда бу модда В9, В6 ва В12 витаминлари ёрдамида тезда зарарсиз бирикмаларга айланади. Агар ушбу витаминлар етишмаса ёки генетик нуқсонлар мавжуд бўлса, гомотсистеин ортиқча тўпланиб, қон томир деворларини шикастлай бошлайди.

❗️ Юқори гомотсистеин нима учун хавфли?
🔴 Қон томирлари: эндотелийни (томир ичи) шикастлаб, тромблар ва атеросклеротик пилакчалар ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
🔴Юрак: инфаркт хавфини 3 баробар оширади.
🔴Мия: инсульт, деменция ва Алсгеймер касаллиги юзага келиш эҳтимолини оширади.
🔴Ҳомиладорлик: бола тушиши, йўлдошнинг кўчиши, преэклампсия ҳамда ҳомила ривожланиши нуқсонларини келтириб чиқариши мумкин.
🔴 Суяклар: Остеопороз ривожланиши хавфини оширади.

📋 Таҳлилни қачон топшириш керак?
🟠Юрак-қон томир хавфлари: оилада эрта юрак хуружлари ва инсультлар ҳолатлари бўлган ҳолларда, қандли диабет, юқори қон босими.
🟠Ҳомиладорлик: бепуштлик, ҳомиладорлик заҳарланиши, такрорий ҳомила тушиши, йўлдошнинг вақтидан олдин ажралиши.
🟠Неврология: ақлий фаолият бузилишлари, Алсгеймер касаллиги.
🟠Генетика: гомосистинурияга шубҳа туғилганда.
🟠B витаминлари етишмаслиги: веганлар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар, ошқозон-ичак касалликлари билан оғриганлар..
🟠Сурункали чарчоқ, қўл-оёқларнинг увишиб қолиши.

🔍 Таҳлилга қандай тайёргарлик кўриш керак?
🟢Катталар: охирги овқатланиш билан муолажа орасида камида 8 -14 соат вақт ўтган бўлиши лозим.
🟢1 ёшгача бўлган болалар: Таҳлилдан 30-40 дақиқа олдин овқат емай туриш керак.
🟢Бир кун олдин қуйидагиларни истеъмол қилмаслик: спиртли ичимликлар, ёғли таомлар, қаҳва.
🟢Қабул қилинишини тўхтатиб туриш (шифокор билан келишган ҳолда): таҳлилдан 3 кун олдин В6, В12 витаминлари ва фолий кислотасини истеъмол қилмаслик.
🟢Эътиборга олиш лозим: айрим дори воситалари (метотрексат, карбамазепин, гормонал контратсептивлар) натижага таъсир кўрсатиши мумкин.

📊Гомотсистеин меъёрлари (мкмол/л)
🔘15 ёшгача бўлган болалар: 2,87 – 10
🔘Катта ёшдагилар: 5 – 15*
🔘Ҳомиладор аёллар: 4 – 12
🔘Кексалар: 20 гача

*Эркакларда одатда бу кўрсаткич аёлларга қараганда юқорироқ бўлади. Менопаузадан сўнг аёлларда бу қийматлар ортади.

📌Натижаларни талқин қилиш
🔸Гомотсистеин миқдорининг ошиб кетиши:
🔘 B9, B6, B12 витаминлари танқислиги (энг кўп учрайдиган сабаб!).
🔘 Сурункали касалликлар: буйрак етишмовчилиги, қалқонсимон без гипофункцияси, псориаз.
🔘Генетик омиллар: гомотсистинурия, MTHFR гени мутациялари.
🔘 Турмуш тарзи: тамаки чекиш, спиртли ичимликлар истеъмоли, жисмоний фаолликнинг пастлиги.

🔸Гомотсистеин миқдорининг камайиши:
🔘 Ҳомиладорлик (1-2 триместр давомида).
🔘 Қалқонсимон без гиперфункцияси.
🔘Гормонли дори воситаларини (эстрогенларни) қабул қилиш.

🛠️ Меъёрдан фарқ бўлса нима қилиш керак?
🔹 Витаминлар етишмовчилиги: B9, B12 ва B6 витаминларини қабул қилиш.
🔹 Парҳез: Кўкатлар, дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқлар, тухум, жигар каби махсулотларни рационга киритиш.
🔹 Назорат: 2-3 ойдан кейин қайта таҳлил ўтказиш.
🔹 Генетика: Гомосистинурияга шубҳа бўлганда CBS ва MTHFR генларининг мутациясини текшириш.

⚠️ Муҳим!
🔸Юқори гомосистеиннинг асоратлар ривожланмагунча ҳеч қандай белги кузатилмайди..
🔸Таҳлилсиз витаминлар билан ўз-ўзини даволаш хавфли! B12 витаминининг ортиқча миқдори фолат кислотаси етишмовчилигини яшириши мумкин.

💡 Ёдингизда бўлсин: Битта таҳлил сизни 40 ёшингизда юрак хуружи (инфаркт)дан асраб қолиши мумкин.

‼️МУҲИМ! Ушбу маълумотлар фақат таништирув мақсадида тақдим этилган. Аниқ ташхис қўйиш ва зарур даволаниш учун шифокорингизга мурожаат қилинг.

________

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.8k 1 136 9 172

☝️Кунига атиги 1 соат пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришини билармидингиз

🚶🏻‍♂️‍➡️ Соғлом юрак учун оддий одат
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотлари ва йирик тадқиқотлар натижаларига кўра, мунтазам пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 20–30 фоизга камайтирар экан. Бу одатни тўғри овқатланиш, чекишни ташлаш ва бошқа соғлом ҳаёт тарзи билан бирлаштирсангиз, хавфни 40–50 фоизгача қисқартириш мумкинмиш!

❤️ Қизиқарли факт: Америка юрак ассоциацияси каби баъзи илмий манбаларда хавфни 70 фоизгача камайтириш мумкинлиги қайд этилган (бу кўрсаткич юриш тезлиги, масофаси ва умумий турмуш тарзига боғлиқ равишда энг юқори даражадаги эришилиши мумкин бўлган натижа ҳисобланади).

🤔 Сиз бугун 10 000 қадам босиб ўтдингизми?
________

📞 +998(95) 200-06-00

📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz

4.9k 1 155 2 187
Показано 20 последних публикаций.