❓ ЭПИЛЕПСИЯ НИМА?
Эпилепсия — 🧠 бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у вақти-вақти билан турли шаклда намоён бўлувчи эпилептик хуружлар билан характерланади. Аниқроғи, мия нейронларида гиперсинхрон электр разрядлар «эпилептик ўчоқ» ҳосил қилади. Агар бу ўчоқ бутун мияга тарқалса, умумлашган хуруж юз беради. Маҳаллий бўлса, қисман (фокал) хуруж кузатилади.
Эпилептик синдром - у ҳар доим ҳам эпилепсияга айланмаслиги мумкин бўлган вақтинчалик ҳолатдир (масалан, инсульт, бош мия жароҳати ёки ўткир заҳарланишдан сўнг келиб чиқади).
____
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
Эпилепсия — 🧠 бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, у вақти-вақти билан турли шаклда намоён бўлувчи эпилептик хуружлар билан характерланади. Аниқроғи, мия нейронларида гиперсинхрон электр разрядлар «эпилептик ўчоқ» ҳосил қилади. Агар бу ўчоқ бутун мияга тарқалса, умумлашган хуруж юз беради. Маҳаллий бўлса, қисман (фокал) хуруж кузатилади.
Эпилептик синдром - у ҳар доим ҳам эпилепсияга айланмаслиги мумкин бўлган вақтинчалик ҳолатдир (масалан, инсульт, бош мия жароҳати ёки ўткир заҳарланишдан сўнг келиб чиқади).
🧐 Асосий сабаблар
🟠 Генетик мойиллик (тахминан 30% ҳолларда) - SCN1A, KCNQ2 ва бошқа генлар мутацияси
🟠Орттирилган мия шикастланишлари: жароҳатлар (айниқса оғир бош мия жароҳатлари), инсультлар, ўсмалар, абсцесслар ва нейроинфексиялар (менингит, энцефалит, нейротсиститсеркоз)
🟠Туғма аномалиялар: ҳомила гипоксияси, тғруқ жараёнларида олинган жароҳатлар, бош мия ривожланиш нуқсонлари
🟠Метаболик бузилишлар: қондаги қанд миқдорининг пасайиши, буйрак етишмовчилиги, электролит мувозанатининг бузилиши
🟠Спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар: тўсатдан истеъмолни тўхтатиш ёки сурункали заҳарланиш
⚡ Тутқаноқ хуружлари қандай кечади?
1️⃣ Парциал (фокал)
🔸Оддий (ҳушни йўқотмасдан): бармоқларда қисқа санчиш, кўз олдида чақнаш (кўриш галлюцинациялари), енгил дежавю ёки қўрқув ҳисси.
🔸Мураккаб (онг бузилиши билан): автоматик ҳаракатлар (чайнаш, жойида турган ҳолда юриш), қисқа муддатли "ҳушни йўқотиш". Хуруждан сўнг бемор содир бўлган воқеаларни эслай олмайди.
🔸Иккиламчи тарқалиш билан: дастлаб маҳаллий хуруж бошланиб, кейин бутун тана бўйлаб ёйилади.
2️⃣ Умумлашган
🔸Тонико-клоник: кескин йиқилиш, талвасалар, оғиздан кўпик келиши ва тилни тишлаш билан кечадиган тутқаноқ. Одатда 1-3 дақиқа давом этади.
🔸Абсанслар: 5-20 сонияга "тўхтаб қолиш," асосан болаларда кузатилади (талвасаларсиз, лекин қисқа муддатли ҳушсизлик билан).
🔸Миоклоник: мушакларнинг тўсатдан тортишиши (худди ток ургандек).
🔸Атоник: мушак тонусининг кескин йўқолиши - бемор "йиқилиб тушади."
🔍 Аломатлари ва намоён бўлиши
🔹Қисман тутқаноқлар: тананинг маълум бир қисмида титраш, ғалати сезгилар (увушиш, кўз олдида чақнашлар), вегетатив реакциялар (юрак уриши тезлашиши, терлаш).
🔹Умумлашган тутқаноқлар: ҳушдан кетиш, йиқилиш, баъзан тилни тишлаб олиш, беихтиёр сийиб юбориш.
⚠️ Кўпинча тутқаноқдан олдин аура пайдо бўлади:
👀 Кўриш (ёруғлик чақнаши)
👂 Эшитиш (қулоқда жаранглаш, шовқин)
👃 Ҳид сезиш (қандайдир ҳид)
🤩 Вегетатив (тўсатдан терлаш, юрак уриши тезлашиши)
😨 Руҳий (қўрқув ҳис қилиш)
🩺 Диагностика
🔵 Анамнез тўплаш: оила тарихида учраган-учрамаганлиги, хуружлар кўриниши, аура мавжудлиги, такрорланиш тезлиги.
🔵 Электроэнцефалография (ЭЭГ): миядаги ғайритабиий электр разрядларни аниқлаш учун асосий усул.
🔵 МРТ/КТ: ўсмалар, қон қуйилиши, туғма патологиялар ва бошқа шикастланишларни истисно қилади.
🔵 Генетик таҳлил: ирсий шаклларга (масалан, Драве синдроми) шубҳа бўлса.
🔵 Лаборатория текширувлари: умумий қон таҳлили, биокимёвий таҳлиллар, инфекцияларни аниқлаш, электролитлар мувозанати.
💊 Даволаш
🟠 Эпилепсияга қарши дорилар (ПЭП рус)
🟠 Кетоген парҳез: юқори ёғли, кам углеводли (дорилар самараси паст бўлганда қўлланилади).
🟠 Жарроҳлик амалиёти: эпилептик ўчоқни олиб ташлаш (фокал шаклларида).
🟠 Адашган нерв (n.vagus)ни стимуллаш: тутқаноқ частотасини камайтирадиган қурилмани имплантация қилиш.
👨👩👧👦 Ҳаёт тарзи
🟢Қўзғатувчи факторлардан сақланиш: уйқу етишмаслиги, стресс, алкоголь, милтилловчи ёруғлик.
🟢Шифокор (невропатолог, эпилептолог) назоратида мунтазам бўлиш.
🟢Дориларни тўсатдан тўхтатмаслик, эпилептик ҳолат хавфи мавжуд.
☝️ Муҳими
🟡 Эпилепсия ақлий қобилиятни пасайтирмайди: Жулий Сезар, Ван Гог, Достоевский каби буюк шахслар ҳам ушбу касалликка дуч бўлгани тахмин қилинади.
🟡Тўғри даволаниш билан беморларнинг 70% ремиссияга эришиши мумкин (хуружлар йўқолади).
🟡Эпилептолог назорати остида ҳомиладор бўлиш мумкин.
‼️ДИҚҚАТ! Ушбу постдаги маълумотлар фақат таништирув характерига эга. Касалликни аниқлаш ва даволаниш учун шифокорингизга мурожаат қилинг.
____
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz