🥝 Киви нафақат мазали, балки жуда фойдали мева ҳамдир. Унинг таркибида саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган кўплаб витаминлар, минераллар ва бошқа муҳим моддалар мавжуддир.
______________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
🥝 Кивининг фойдаси:
🟢Овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Актинидин ферменти туфайли киви оқсилларнинг парчаланишини тезлаштиради.
🟢Органимзимдан ортиқча суюклигни чиқаради. Киви таркибидаги натрий миқдорининг камлиги ва калий миқдорининг кўплиги туфайли шишларни йўқотишга ёрдам беради.
🟢Кайфиятни кўтаради. Киви таркибидаги «Хин кислотаси» (Chinasäure) триптофанга айланиб, серотонин - бахт гормони ишлаб чиқарилишини кучайтиради.
🟢Суяк ва асабларни мустаҳкамлайди. Киви таркибидаги кальций ва магний мушаклар, суяклар ва асаб тизимини бақувват қилади.
🟢 C витаминига бой. Атиги битта киви (тахминан 80 г) ушбу витаминга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 50% гача қоплаши мумкин!
🥗 Қандли диабет ва ортиқча вазинда:
🟢Паст гликемик индекс (GI): Кивининг GI кўрсаткичи тахминан 50 га тенг, бу эса уни қандли диабет беморлари учун хавфсиз қилади.
🟢 Клетчаткага бой: Клетчатка шакарларнинг сўрилишини секинлаштиради ва қондаги глюкоза миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.
🟢Таркибида углеводларнинг камлиги: Кивининг 100 граммида тахминан 8 грамм углевод мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти секин сўриладиган табиий шакарлардир.
🟢Ушбу мева 80 фоиз сувдан ташкил топган бўлиб, деярли ёғсиз, лекин толалар ва мева кислоталарига бой. Бу хусусиятлар кивини қадди-қоматни сақлаш учун энг мақбул маҳсулотга айлантиради.
💊 Дори дармонлар билан ўзаро таъсири:
🟢Агар сиз айрим антидепрессантларни (масалан, SIOZS/SSRI гуруҳига мансуб дориларни) қабул қилаётган бўлсангиз, хин кислотаси уларнинг таъсирини кучайтириши ёки аксинча, ўзгартириши мумкин. Шу сабабли, бундай ҳолатларда шифокор билан маслаҳатлашиб олиш мақсадга мувофиқ ва зарурат туғилганда, кундалик рационингиздаги киви миқдорини чеклашингиз лозим бўлади.
💡 Қизиқарли маълумотлар
🟢Кивининг аслида асл юрти Хитой бўлади, аммо ҳозирги кунда энг кўп миқдорда Янги Зеландия ва Италияда етиштирилади.
🟢Силлиқ пўстлоқли ва сариқ этли "олтин" киви нави - меванинг янги оммалашган тури ҳисобланади.
♻ Экологик хусусиятлари
🟢IFEU (Гейделбергдаги Энергетика ва экологик тадқиқотлар институти) томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, кивининг CO₂-эмиссияси даражаси анча паст бўлиб, 100 грамм маҳсулот учун 130 граммдан кам миқдорни ташкил этади. Бу кўрсаткичга маҳсулотни етиштириш, ташиш, сақлаш ва қадоқлаш жараёнлари ҳам ҳисобга олинган.
______________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz