"Илм талаб қилиш энг олий, шарафли ишлардан саналади"
Кеча қалбларга ҳузур берувчи бир гўшага бордик. Албатта,
бу мазза қилиб овқат ейдиган ёки дам олиб хордиқ чиқарадиган дам олиш маскани эмас, бу яна бир янги ўқув маркази, очилиши бугунга насиб қилган илм ўрганиш, илм талаб қилиш маскани — "Аввал" (эски номи "Ал-Фажр") ўқув марказининг янги филиали!
Бу ўқув маркази 2020 йилдан иш фаолиятини бошлаган бўлса, бугунга келиб марказнинг бир неча филиалларида кўплаб ўқувчилар араб, инглиз ва бошқа тиллардан чуқур, тизимли ва сифатли таълим олиб келишмоқда. Таълим йўналишлари ва ўқитиш дастурлари бошланғичдан юқори даражагача: дарслар 0-босқичдан бошланиб, CEФР сертификатига қадар бўлган босқичларни қамраб олади.
Кечадан, 15 январь кунидан "Аввал" ўқув марказининг яна бир филиали Сергели туманида иш фаолиятини бошлади. Очилиш маросимига устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ташриф буюрдилар. Ўқув марказида илм нажот деб билган илмга ташна, қизиқувчи опа-сингилларимиз жамулжам бўлишган.
Устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг "Илм олиш фазилатлари" мавзусидаги нутқи илм олишга киришган, бу йўлда машаққат чекаётган, устоз-шогирд одобларини ўрганаётган, турли тилларни ўзлаштиришда қийналаётган барча опа-сингилларимиз учун манфаатли бўлди.
"Илм талаб қилиш энг олий, шарафли ишлардан саналади. Шу билан бирга энг афзал ибодатлардан ҳам саналади. Илм анбиёлар, набийлар ва солиҳлар мероси. Ким уни ўрганса, ўзлаштирса, энг олий мақомларга эришади. Энг қувонарлиси, илм соҳиблари энг олий даражаларга кўтарилади...
Кунлик ўзингизни сарҳисоб қилишингиз, тафаккур қилишингиз сизга зарар берадиган барча нарсалардан қалбингизни эҳтиёт қилади..."
Илм ҳақидаги бундай гўзал эслатмалар барчамизнинг қалбларимизга маънавий озуқалар берди, дея оламан. Айниқса, инсон машғул бўладиган энг афзал ибодат – ИЛМ талаб қилиш, ўрганиш эканини йиғилган марказ талабалари, оналар ва мухлислар янада яхшироқ ҳис қилишди ва бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар билан устозага мурожаат қилишди.
Қизиқарли савол-жавоблардан сўнг устозамизнинг марказ жамоаси ва илм аҳллари ҳақларига хайрли дуолари билан давра суҳбати ўз якунига етди.
Илм сабабли Одам алайҳиссалом шон-шарафга эришдилар. Илм сабабли фаришталарнинг саждасига ҳақли бўлдилар. Инсонни шундай камолотга кўтарган ИЛМ бизга ғурбатда йўлдош, хилватда суҳбатдош, яхши кунда далил, дўстлар олдида зийнат бўла олади.
Ўқув маркази жамоасига бу йўлда муваффақиятлар тилаймиз!
Райҳона
@BintuSodiq