Москвага сафар таассуротлари
Москвада "Россия фуқаролик идентифитетини шакллантириш йўлида муслима аёлларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш" мавзусида семинар бўлиб ўтди
👉2024 йил 20 декабрь куни Москвада "Евроосиё аёллар гуманитар академияси" автоном нодавлат олий таълим ташкилотининг 4 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга юртимиздан устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва muslimaat.uz ходимаси Адолат Ҳусанова ҳам меҳмон сифатида таклиф этилди.
Ушбу 4 йил давомида Россиянинг турли минтақаларидан 350 нафардан ортиқ аёл-қизларимиз малака ошириш курслари ва иккинчи олий таълимга тенглаштириладиган касбий қайта тайёрлаш курсларида таълим олиб, белгиланган намунадаги дипломларни олишга муваффақ бўлишди.
Евроосиё аёллар гуманитар академиясининг ректори Сергей Зязин бу ҳақда Россия администрациясига ҳам маълумот бериб ўтди.
👉Шунингдек, тантанали тадбирлар доирасида ўша куни Москва шаҳридаги "Измайлово Альфа" меҳмонхонасида "Россия фуқаролик идентифитетини шакллантириш йўлида муслима аёлларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш" мавзусида семинар ҳам бўлиб ўтди.
Семинар Россия Федерацияси фуқаролари бўлган, Марказий Осиё давлатларидан келган муслима аёл-қизлар учун ташкил этилди. 2021 йилнинг 20 декабридан бошлаб “Мўътадиллик ва яратувчанлик” маркази ва Евроосиё аёллар гуманитар академияси томонидан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган муслима аёл-қизларни Россиянинг ҳуқуқий, маънавий ва маданий маконига мослаштириш ва интеграция қилиш бўйича доимий иш олиб борилмоқда.
Семинар ташкилотчилари – “Мўътадиллик ва яратувчанлик” маркази, Евроосиё аёллар гуманитар академияси ҳамда Ислом маданияти, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида ўтказилди.
@BintuSodiq