Beshariq tumani hokimligi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Бешариқ тумани ҳокимлиги расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта гала-концерт ўтказилди

30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги “Ёшлар фестивали” вилоятимизда ҳам юқори савияда, кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Саҳифа: beshariqpress


“Mahalla yettiligi” vakillari har chorakda fuqarolar oldida hisobot beradi.

Vazirlar Mahkamasining 13.06.2024-yildagi 334-sonli qarori qabul qilindi.

Hujjat bilan jamoatchilikni mahalla yettiligi aʼzolari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisida xabardor qilish tartibi tasdiqlandi.

Yettilikning har bir aʼzosi oʻz faoliyatining barcha yoʻnalishlari boʻyicha batafsil hisobot beradi. Hisobot fuqarolar yigʻinida har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasigacha eshitiladi.

Shuningdek, Qaror bilan koʻchaboshi va uyboshilar faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom tasdiqlandi.

Sahifa: beshariqpress


✅ 2024 йил 26 сентябрь куни Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади.

Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади. Лойиҳа мазкур ҳар бир омил солномасидаги ҳал қилувчи – милодий 500–1000 йиллардаги даврни қамраб олади.

Аксарият ашёлар, шу жумладан, шатранж доналарининг энг кўҳна тўпламларидан бири ва Афросиёбдаги ҳашаматли 6 метрлик “Элчилар хонаси” деворий сурати Лондонда илк бор намойиш этилади. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ипак йўли” кўргазмаси учун “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган 14 та экспонатни тақдим этади.

Саҳифа: beshariqpress


#тафаккур_қилинг

Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.

"Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", дейди у.

Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.

Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.

Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин".

Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.

P.S.: Фарзандини сифатли таълим олиб яхши ҳаёт кечириши учун том маънода қаҳрамонлик қилаётган ота ва оналар бор дунёда. Аммо, таълим олишда барча учун текин ва тенг имконият яратилган бизнинг диёрда, шунча яратилган шароитларга ношкурлик қилиб, дангаса ва ҳумпар фарзандининг харҳашаси-ю ёлғонларига ишониб, муаллимга қўл кўтараётган "қаҳрамон" ота-оналар ҳам йуқ эмас бизда!

Тафаккур қилмаяпмиз!


Муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан устувор вазифалар бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Саҳифа: beshariqpress


#ҳоким_қабули

🧑‍💻Бугун Бешариқ туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули туман “Халқ қабулхонаси” биносида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Турғунали Самадов томонидан ўтказилди.

🖊Қабулда Халқ қабулхонаси мудири Хасанхон Сабиров, ҳокимлик котибяти мутахассислари ҳамда мутасадди ташкилот  раҳбарлари иштирок этдилар.

📝Аҳоли томонидан субсидия асосида уй-жой олишда кўмаклашиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга жойлашиш, яшаб турган хонадонини таъмирлаб бериш, моддий ёрдам тайинлаш, соғлигини тиклаш мақсадида амалий ёрдам бериш каби мурожаатлар келиб тушди.

🖇Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилиб, ечими муддат талаб этадиган ёки қайта ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларига йўналтирилиб, ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


#Фойдали_тажриба

Карам орасига гул экадиганлар борми?

🌼Экинг! Чунки бу гул карамни ҳашаротлардан сақлайди. Ишонмасангиз, синаб кўринг

🥬Ҳам гўзаллик яратасиз, ҳам тоза ҳосил оласиз.

Саҳифа: beshariqpress


Хушхабар! Бешариқ тумани ғалла режасини бажарди

🌾Бешариқ туманининг миришкор ғаллакорлари тавар дон сотиш режасини 22 минг 200 тоннадан ортиғи билан бажаришиб дастлабки маррани забт этдилар.

Дарҳақиқат, дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Ғалаба муборак бешариқлик азиз ғаллакорлар!


🔔ХАБАРНОМА!

👨‍💻Бизда 21.06.2024 куни соат 14:00да туман ҳокими Расулжон Жўраевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтади.

📢 Мурожаатларни амалий ҳал этилиши учун қабулда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам иштирок этади.

✍Бешариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Kun_hikmati

БУЮК дейишлари учун ўқиманг,
"БУ ЮК" демасликлари учун ўқинг!

Саҳифа: beshariqpress


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОАВ да биз ҳақимизда

Саҳифа: beshariqpress



Показано 12 последних публикаций.