❗️Элликқалъада 33 киши номига, Ғиждувонда эса 26 киши номига кредит расмийлаштириб, пулларни талон-торож қилган Ҳоким ёрдамчилари аниқланди!
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувларда ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.
▪️Қорақалпоғистон Республикаси: Элликқалъа тумани Ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога тавсиянома расмийлаштириб, улар номига 1 млрд. 88 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришган. Кейин мазкур маблағларни ўзи бошқараётган МЧЖ орқали нақдлаштириб, талон-торож қилган. Шунингдек, турмуш ўртоғи ва синглиси номига ажратилган 65,9 млн. сўм кредитни ҳам мақсадсиз сарфлаган.
▪️Бухоро: Ғиждувон тумани Ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога имтиёзли кредит ажратилиши учун тавсиянома бериб, 821,8 млн. сўмни сохта ҳужжатлар орқали талон-торож қилган.
Икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167 ва тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar