Bank va Mijoz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Онлайн микроқарзлар

Банкларнинг мобил иловалари орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз скоринг асосида доимий даромадга эга жисмоний шахслар онлайн микроқарз расмийлаштиришлари мумкин.

Халқ банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 25%;
– 24 ойга йиллик 26%;
– 36 ойга йиллик 28%;
– 48 ойга йиллик 30%.

Ипотека-банк:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ муддати – 36 ва 60 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 24-45%гача.

Алоқабанк:
◦ муддати – 48 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 28-30%.

Агробанк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 32% (бюджет ташкилотлари ходимлари учун 30 млн сўмгача йиллик 25%дан*).

Ипак Йўли банки:
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи ва муддати:
– 12 ойга йиллик 30,9%;
– 24 ойга йиллик 35,9%;
– 36 ойга йиллик 40,9%.

Tenge Bank:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 35.9-49%гача.

Даврбанк:
◦ муддати – 60 ойгача;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27-49% гача.

TBC Bank:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 28–49%гача.

ANORBANK:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ миқдори – 100 млн.сўмгача;
◦ фоизи – йиллик 27–62% гача.

📞 Микроқарз расмийлаштириш жараёнида юзага келадиган саволлар бўйича банкларнинг контакт марказларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

@bankmijoz


Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

Сўнгги кунларда Facebook тармоғида қайсидир банк ёки солиқ иловаларини ўрнатиб, бу орқали солиқларни қайтаришни ёки паст фоизли кредит олишни тарғиб қилувчи реклама хабарлари айланиб юрибди.

Ушбу ҳаволалар фирибгарларнинг найранги бўлиб, улар фойдаланувчиларни иловаларни ўрнатиб олиш учун Google Play'га эмас, аксинча бошқа манзилга йўналтиради.

Аслида, мазкур иловаларнинг расмий иловаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Фирибгарларнинг алдовига учиб, шу каби иловаларни ўрнатишга шошилманг. Акс ҳолда пул ишлайман деб, бор пулингиздан ҳам ажралиб қолишингиз мумкин.

@bankmijoz


🏦 Ипотека-банкнинг янгиланган “Конструктор” омонати билан молиявий барқарорликка эришинг

💶 “Конструктор” омонати – ўзига хос ёндашувни қадрловчилар учун мукаммал танлов. Бу маҳсулот турли ҳаётий ҳолатларга максимал даражада мослашади ҳамда унинг муддати ва миқдори айнан мижоз томонидан белгиланади.

✔️ Жамғарманинг муддати қанча бўлишидан қатъий назар, маблағларингиз фойдали шартларда жамғариб борилади.

🔼Ушбу омонатнинг қулайлиги шундаки, сиз пулларингизни онлайн ёки офлайн кўринишда, камида 500 минг сўм миқдорда, 6 ойдан 24 ойгача бўлган муддатга, янада юқорироқ фоизларда жойлаштиришингиз мумкин.

⚡️Конструкторнинг яна бир афзаллиги шундаки, 24 ойга қўйилган омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда ҳам фоизлар қулай шартларда қайта ҳисоблаб берилади.
Жараённинг оддийлиги ҳар бир мижозга ўз жамғармаларини қулай бошқаришга имкон беради.

Батафсил.


🏦 Халқ банки тадбиркорлар ва ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун ўз бизнеcларини ривожлантиришга 100 млн сўмгача кредит ажратишини маълум қилмоқда.

Кредит гаров эвазига, соддалаштирилган тартибда ажратилади. Бунда гаров банк томонидан баҳоланади.

Кредит шартлари:
• миқдори – 100 млн. сўмгача;
• йиллик фоизи – 25%;
• имтиёзли даври – 6 ойгача;
• муддати – 36 ойгача.

✔️ Кредитни расмийлаштиришда фаолият муддати, банк айланмаси ва гаровни баҳолаш ҳисоботлари талаб этилмайди.

👉 Батафсил.

@bankmijoz


UZCARD ва HUMO бошқарувида ўзгаришлар бўлмоқда

"Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ (UZCARD) бошқарув функциялари тўлиқ UCMG компаниясига топширилди. Шу муносабат билан, компания ижрочи директори лавозими тугатилиб, ушбу лавозимда 2022 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Олимжон Зокиров “UCMG” МЧЖ тижорат директори этиб тайинланди.

"Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO) акциядорларининг навбатдаги йиғилишида жамиятнинг амалдаги раиси ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ва жамиятнинг янги раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида тегишли эълон жойлаштирилди.

Тўлов тизимига у ташкил топган вақтдан (2019 йилдан) бери Шухратбек Курбанов раҳбарлик қилиб келади.

@bankmijoz


Долларнинг расмий курси деярли 13 000 сўмга чиқди

Эртага — 5 февраль куни учун долларнинг расмий курси 12 998,91 сўм (+13,90 сўм) қилиб белгиланди.

@bankmijoz


Octobank 2024 йилда мижозларга қулай хизматлар тақдим этиш бўйича сезиларли ўзгаришларни амалга оширди

Ўтган йилда Octobank тўлов технологияларини такомиллаштириш, хавфсизликни ошириш ва рақамли хизматларни кенгайтириш бўйича катта ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, янги технологик сайт ишга туширилди, бизнеслар учун тўлов тизимлари такомиллаштирилди, 100 мингдан ортиқ виртуал карталар чиқарилди.

Мижозлар Visa, Mastercard ва Humo карталари орқали халқаро ва маҳаллий тўловларни амалга оширишлари, контактсиз операциялардан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, банк обуна асосидаги тўловлар, қайтариш ва транзакция таҳлили имкониятларини йўлга қўйган.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида эса Octobank PCI DSS халқаро хавфсизлик сертификатини олди ва маълумотларни ҳимоялаш бўйича глобал стандартларга мослигини тасдиқлади.

Реклама

@bankmijoz


Олтин қуймаларнинг нархлари сезиларли кўтарилмоқда

АҚШнинг янги президенти томонидан юритилаётган сиёсат туфайли дунёда олтин нархи мустаҳкамланмоқда.

Бу Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Бугундан бошлаб Марказий банк томонидан чиқарилган олтин қуймаларнинг энг кичиги — 5 граммлик олтин қуйманинг нархи 6 млн сўмдан ошди (кунлик ўсиш 82 минг сўм).

Жорий йилнинг 17 январь санасидан бошлаб 116,6 млн сўм нарх билан муомалага киритилган 100 граммлик олтин қуюманинг бугунги нархи 121,4 млн сўмни ташкил этмоқда.

Олтин қуймаларни ушбу ҳаволада кўрсатилган тижорат банкларининг офислари орқали сотиб олиш мумкин.

@bankmijoz


❗️Комиссиясиз пул ўтказмалари (Р2Р)

Мазкур банк иловалари орқали эса фойдаланувчилар Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ойда белгиланган лимитгача бепул амалга оширишлари мумкин.

Хусусан,

📱 xazna иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўмгача;

🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўмгача;

🏦 Mavrid иловасида – 3 млн сўмгача.

Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловаларида комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

@bankmijoz


Humans Group 2024 йил учун молиявий ва амалиётли натижаларини тақдим этди. Компаниянинг асосий ўсиш драйвери бўлган финтех хизмати — Humans Pay бир йил ичида даромадни 60%га оширди.

⚡️ Гуруҳнинг пул айланмаси 17 777 млрд сўмга етди, умумий даромади эса 515,4 млрд сўмни ташкил этди. Соф даромад ўтган йилга нисбатан 9,82%га ошди.

Экотизимнинг ривожланиши

📱Экотизимнинг фаол мижозлар базаси барқарор ўсиб бормоқда: 2024 йил охирига келиб у 2,3 ​​миллион кишидан ошди — бу 2023 йилга нисбатан 28%га кўп.

🔼 Мижозлар иловадан суперапп сифатида тобора кўпроқ фойдаланмоқда ва у ёрдамида кундалик эҳтиёжларини қондирмоқда. 2023 йил декабр ҳолатига кўра, 30 кунлик фаол мижозларнинг деярли 88% фақат алоқа хизматларидан фойдаланган. 2024 йил сентябр ойида бу улуш 84,6%гача камайди. Ҳозирда 1,25 миллиондан ортиқ мижозлар супераппда камида иккита хизматни бирлаштирмоқдалар.

“Биз экотизимга янги хизматларни қўшиш ҳар доим фаол фойдаланувчилар сонининг кўпайишига ва амалиётлар сонининг ошишига олиб келишини кўраяпмиз. 2025 йилда биз мижозларимизни BNPL-сервис, микрокредит хизмати каби қулай маҳсулотлар билан хурсанд қилишни режалаштирганмиз, шунингдек, муҳтожларга манзилли peer-to-peer ёрдам кўрсатиш учун ижтимоий платформани ишга туширамиз.

Бундан ташқари, биз Humans Market маркетплейсида маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиришни давом эттирамиз ва маҳсулотларни бозорлардан Ўзбекистоннинг 50та шаҳрига етказиш майдонини кўпайтирамиз”, — деди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добрынин.

Humans Pay: соф даромад ўсишининг асосий омили

📈 Fintex Humans ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Humans Pay тўлов ва ўтказма хизматининг соф даромади 2024 йилда 133,1 млрд сўмни ташкил этди, яъни 2023 йилга нисбатан 59,98%га ўсди. Humans Pay сервисининг ноёб мижозлари сони 2024 йилнинг биринчи уч чорагида 701 минг кишидан ошди – 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 21,27%га кўп.

🔝Humans Pay нафақат фойдаланувчилар сони туфайли ўсди. Мижозлар иловага тез-тез киришни, кўпроқ амалиётларни бажаришни ва бир-бирларига кўпроқ пул ўтказишни бошладилар. 2024 йилнинг биринчи уч чорагида картадан картага ўтказмаларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 151,63%га, фаол фойдаланувчига тўғри келадиган амалиётлар сони эса 62,15%га ўсди.

Humans Mobile: Мижозлар чексиз Интернетни танлайди

📞 Телеком йўналиши ҳам Ўзбекистон аҳолисининг ортиб бораётган улушини қамраб олмоқда. 2024 йилда Humans телеком фаол мижозлари сони 1,56 миллиондан ошди, улардан 279,2 минг нафари чексиз интернет пакетларидан фойдаланмоқда – ўтган йилга нисбатан 78,55%га кўп.

“2024 йилда Humans деярли барча асосий кўрсаткичларда икки хонали ўсишни кўрсатди. Биз телеком-бизнесидаги мавқеимизни сезиларли даражада мустаҳкамладик ва телеком-хизмат фойдаланувчиларини экотизим маҳсулотига ўтказишга қаратилган стратегиянинг самарадорлигини тасдиқладик - Humans мижозлари суперапп доирасида бир вақтнинг ўзида бир нечта хизматлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

Афсуски, Марказий банкнинг намунасиз ҳаракатлари ва тартибга солувчининг холис дискриминациявий сиёсати туфайли FinTech секторини ривожлантириш режалари тўлиқ амалга оширилмади. Шунга қарамай, Humans жамоаси экотизимнинг ўсишини қўллаб-қувватлаш ва энг муҳими, унинг ривожланишини давом эттириш учун қўлидан келган барча ишни қилди”, — дейди Владимир Добрынин, Humans Group бош директори ва асосчиси.


Кредит учун қилинган ортиқча тўловлар асосий қарзни сўндиришга йўналтирилади

Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

3030-низом.

@bankmijoz


Бугун банклар учун ойнинг сўнгги иш куни.

Барча банк ходимларига куч-қувват, сабр тоқат тилаймиз.

⚠️ Кредит тўловларини тўлашга улгурмаганларга ўз вақтида тўлаб олишларини тилаймиз, кредит тарихингиз бузилишига йўл қўйманг.

@bankmijoz


Банк тизимидаги етакчи банклар

2024 йил натижалари бўйича банк тизимида асосий йўналишларда етакчи бўлган банкларнинг топ учлигини келтирамиз.

👉 Активлар бўйича
• Ўзмиллийбанк (135,1 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (87,6 трлн сўм)
• Агробанк (79,4 трлн сўм)

👉 Кредит портфели бўйича
• Ўзмиллийбанк (108,0 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (65,5 трлн сўм)
• Агробанк (59,4 трлн сўм)

👉 Чакана кредитлар портфели бўйича
Ипотека-банк (23,7 трлн сўм)
• Халқ банки (21,3 трлн сўм)
• Капиталбанк (18,0 трлн сўм)

👉 Капитал бўйича
• Ўзмиллийбанк (18,9 трлн сўм)
• Агробанк (12,4 трлн сўм)
• ЎзСҚБ (10,0 трлн сўм)

👉 Корпоратив депозитлар қолдиғи бўйича
• Ўзмиллийбанк (24,2 трлн сўм)
• Ипотека-банк (19,8 трлн сўмдан)
• Халқ банки (18,7 трлн сўм)

👉 Аҳоли омонатлари қолдиғи бўйича
• Капиталбанк (22,1 трлн сўм)
• Ўзмиллийбанк (12,6 трлн сўм)
• Агробанк (9,4 трлн сўм)

👉 Соф фойда бўйича
• Ўзмиллийбанк (1722,2 млрд сўм)
• Hamkorbank (1426,6 млрд сўм)
• ЎзСҚБ (1303,2 млрд сўм)

👉 Муомалага чиқарилган карталар бўйича
• Халқ банки (12,4 млн дона)
• Агробанк (5,4 млн дона)
• Ипотека-банк (4,7 млн дона)

👉 Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар бўйича
• Халқ банки (3 075 дона)
• Агробанк (2 153 дона)
• Капиталбанк (1 498 дона)

👉 Ўрнатилган терминаллар бўйича
• Халқ банки (45,7 минг та)
• Ўзмиллийбанк (40,1 минг та)
• Агробанк (36,4 минг та)

@bankmijoz


My.gov.uz’да давлат хизматлари учун Uzum Bank иловаси орқали тўлаш ёки Uzum Nasiya’да муддатли тўлов расмийлаштириш мумкин.

Ҳамкорлар бюджет тўловларни соддалаштириш ҳамда аҳоли учун финтех-воситаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Фуқаролар энди харажатларини бошқариши ва муҳим тўловларни оргта сурмаслиги мумкин.

My.gov.uz даги ҳар тўртинчи мурожаат пулли хизматлар билан боғлиқ. Порталдан ҳар куни 300 мингдан ортиқ фуқаро фойдаланади. 2024 йилда ушбу платформа орқали юборилган умумий аризалар сони 32 миллиондан ошган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк ўтган йил якунлари сарҳисоби ва бу йилги режалар билан ўртоқлашди

Ўзсаноатқурилишбанк эришган натижалар ҳамда келгусидаги режалар тақдимотини жамланган махсус видеомурожаатни намойиш қилди. Унда банк томонидан амалга оширилган вазифалар, хусусан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этилаётган банк хизматлари, янги иш ўринлари яратиш, мамлакат раҳбари томонидан банк тизими ҳамда бевосита Ўзсаноатқурилишбанк олдига қўйилган вазифалар ижроси каби муҳим лавҳалар ўрин олган.

Видеомурожаат "Ўзбекистон24" телеканали орқали намойиш этилган.

@bankmijoz


Кредити борларга яна бошқа кредит ажратиладими?

Савол: Банкдан олинган ипотека кредитим мавжуд, эҳтиёжим учун банклардан яна микроқарз олишим мумкинми?

Жавоб: кредит ташкилотларидан томонидан жисмоний шахсларга кредит (микроқарз) ажратилишида уларнинг кредит юки қатъий инобатга олинади.

Аввал олинган кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахслар кредит юки бўйича қонунчиликда белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда бошқа кредит маҳсулотларидан фойдаланишлари мумкин.

⚠️ Қарз берувчи томонидан микроқарзлар ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошмаслиги керак.


@bankmijoz


Таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредит қачон ишга тушади?

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида 2024 йилнинг 1 декабридан бошлаб якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилган эди.

Ушбу ипотека кредитини расмийлаштириш учун online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборилиши лозим.

Бироқ шу кунга қадар ушбу плафторма орқали ариза қолдириш функцияси ишга туширилмади ва шу сабабли банклар томонидан кредит ажратиш ҳанузгача бошланмади.

@bankmijoz


🏦 Микрокредитбанк томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирлиши ривожлантирилади

Микрокредитбанк томонидан деҳқон хўжаликларига ижарага берилган 81 та контурдаги 887 гектар ер майдонларида “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш учун 81 та агрегаторлар танлаб олинибди.

Ушбу агрегаторлар томонидан жорий йилда биринчи экинда “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида полиз ва мева-сабзовот экинлари экилади. Бунинг учун агрегаторларга тижорат банклари томонидан 2,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу агрегаторларга 2 621 нафар киши кооперация аъзоси сифатида бириктирилиши белгиланган.

Кооператив аъзолари томонидан юқори даромадли ва экспортбоп (қишки қовун-тарвуз, гулкарам, қизил лавлаги, ловия ва сабзи-шолғом) маҳсулотлари экилади.

Мисол учун, Самарқанд вилояти Нарпай тумани Нухай маҳалладаги 24-контурда 35 нафар ёшларга 40 сотихдан ажратилган 14 гектар ер майдонада Агрегатор “Диёржон Давронжон сервис” оилавий корхонаси бошчилигида биринчи экинга баҳорги сабзи маҳсулоти экилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кооператив аъзоси ўртача 55 млн сўмдан даромад олиши режа қилинмоқда.


@bankmijoz


Энг юқори фоизли хорижий валютадаги омонатлар

(2025 йил 29 январь ҳолатига)

🏦 Анорбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлаки 6 ой давомида;
◦ фоизлар ҳар ой тўланади.

🏦 Универсалбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 8%;
◦ муддати – 18 ой;
◦ энг кам миқдори – $200;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;
◦ фоизлар ҳар ойда тўланади.

🏦 Туронбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 18 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;
◦ фоизлар ҳар ойда тўланади.

🏦 Даврбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;
◦ фоизлар ҳар ойда тўланади.

🏦 MKBank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 24-36 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;
◦ фоизлар ҳар ойда тўланади.

❗️Шунингдек, бугунги кунда кўплаб банклар томонидан хорижий валютада йиллик 7% ставкада омонатлар қабул қилинмоқда.

👉 Миллий валютадаги юқори фоизли омонатлар рўйхати бу ерда.

@bankmijoz


Насия бозори регулятор томонидан назоратга олиниши керакми?

2024 йил октябрь ойида Марказий банк келажакда (яқин вақт ичида эмас) насия бозорини назоратга олиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.

Шунингдек, 22 январь куни ташкил этилган медиа-диаологда Марказий банк ҳозирда банк назоратидан ташқарида бўлган бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш имкониятини кўриб чиқилаётгани билдирилган эди.

Бу фаолият албатта назоратга олиниши керак деб ҳисоблаймиз. Чунки айрим савдо тармоқлари (дўконлари) бу йўналишда ҳақиқатан инсофсиз иш юритишмоқда.

Батафсил ушбу постни ўқиш тавсия этилади.

@bankmijoz

Показано 20 последних публикаций.