Life after death


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Мен шубҳаланаман, шунинг учун фикрлайман. Мен фикрлайман, демак мавжудман.
© Рене Декарт!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Яхши эшитиляптими?
Опрос
  •   Ҳа
  •   Йўқ
  •   Билмадим
50 голосов


18 ёшида жаҳон чемпиони, вауу! Фишер ҳам энг ёш чемпион бўламан деб режа қилганди, амалга ошмаган.






Бла, 18 ёшида 18- жаҳон чемпиони — Гукеш Дамараджу 🎉


​​Хаётни рестарт қилиш.

Тасаввур қилинг, ҳозир 20 ёшсиз (ўзингизни ҳозирги ёшингизни қўясиз, кейинги 20ёш деган жойларга ҳам) ва вақтни қанчадир йилга орқага қайтаришни роса хоҳлайсиз, лекин буни имкони йўқ. Вақтни орқага қайтариш ҳақида ўйлайсиз, буни ўрганасиз шу билан бирга хаётингизни ҳам яшаб борасиз. Мана 30 ёшга тўлдингиз орзуларингизга эришолмадингиз, хаётингиз ёмон эмас, лекин яхшироқ бўлиши мумкин эди. Яшашни давом этяпсиз, фарзандларингиз ҳам катта бўляпти ва сиз 40 ёшга тўлдингиз. Охирги бир неча йил жуда ҳам катта хатоларга йўл қўйдингиз, натижада оилангиз, кўп умр йиғилган бойликларингиз ҳаммасини йўқотдингиз.

2та йўлингиз қолади: жонингизга қасд қилиш ёки вақтни орқага қайтаришни ўрганиш. Бир неча йил астойдил бу ҳақида ўрганиб, охири йўлини топдингиз, лекин ҳаммаси ҳам бунчалик осон эмас. Вақтни қайтаришнинг 2та шарти бор, 1-си сиз фақат 20 ёшга қайта оласиз, 2-си 20ёшдан кейинги ҳамма хотирангизни ёқотасиз. Сиз албатта шартларга рози бўлиб, вақтни орқага қайтаришни танладингиз. Табриклайман! Сиз яна 20 ёшсиз, энди хаётингизни ўзингиз хоҳлаганингиздек бошлашингиз мумкин.

Life after death


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ядровий бомбанинг ишлаш механизми.

Life after death


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу видеони фақат йилда бир марта декабрьнинг 6-куни кўришингиз мумкин. Ҳали кўрмаган бўлсангиз марҳамат December 6th (666).

Life after death


December 6th?




​​Қийин муаммоларга оддий ечимлар.

— Сиз жуда ҳам кўп фикрлайсиз, чунки фикрларингизни ёзмайсиз. Мияда айланаверадиган ўйлардан қутулишнинг йўли - фикрларни бирор жойга ёзиш.
— Сиз ташвишланасиз, чунки ҳаракат қилмайсиз. Ҳаракат қилишни бошласангиз ташвиш ва ҳаяжон дарҳол ёқолади.
— Ишни кейинроққа қолдирасиз, чунки режангиз йўқ. Ишларингизни режалаштириб, режа бўйича иш қилсангиз ҳамма ишларингизга улгурасиз ва вақтингизни беҳуда сарфламайсиз.
— Стресс ва депрессиядасиз, чунки шуғулланмайсиз. Спорт, жисмоний машғулотлар - ғамгинликни енгиш учун энг яхши йўл.
— Сизнинг ишларингизда аниқлик йўқ, чунки кундалик юритмайсиз. Кундалик юритсангиз, қилаётганларингизни ўзингиз кўриб, тўғри баҳолай оласиз.
— Ҳамма муаммоларингизни осон ечими бор, лекин сиз ҳамон муаммоларингиз мўжизавий ҳолда ечим топишини кутасиз.

Сиз қидираётган мўжизалар, сиз қочаётган ишларни орқасида яширинган...


Life after death


Инсон 16 ёшида дунёни ўзгартира олиши ҳақида ўйлайди. 18 ёшга тўлганда фикрлари қаттиқ қояга урилади. 20 ёшга келганида ҳеч нарсани ўзгартиролмаслигини англайди. 25 ёшга кирганида эса дунё уни ўзгартирганини тушунади. Ва инсон 27 ёшида ўлади, 72 ёшида кўмилади...

© Андрей Тарковский


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Узр, кечга бошқа режаларим бор...

Life after death


Ҳудди Достоевскийнинг қаҳрамонларига ўхшайсизлар...

Қаҳрамон, қутқарувчи, жасур, мард инсонларни ижро этиш осон, амалда қийин бўлса-да. Йиғлаётган, дард-у азобини достон қилаётган ижроларни намоён қилиш қийин, чинакамгина кўп меҳнат талаб қилинади. Қолаверса эркак киши кўз ёшини кўрсатмайди, шунинг учун саҳнада ҳам йиғлаётган ролни ўйнаш жуда машаққатли...

Life after death


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онам: ўғлим кучли.
Шунингдек, кечаси 2да менинг фикрларим:

Life after death


Масжидларнинг деворларидан кўра, шифохоналарнинг деворлари кўпроқ чин дуоларни эшитган...

Тўйхоналардан кўра вокзаллар кўпроқ чин севгини кўрган...

Life after death


​​Бахтсиз ҳодиса.

Ростдан ҳам бахтсизмикин... Ўз жонига қасд қилишнинг йўллари кўп, лекин жур'ат қила олганлар кам. Ҳамма бахтсиз ҳодисалар режаланган ёки суицид демоқчи эмас, буларнинг орасида ўзини ўлдира олмаган ва бирон бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар ҳақида ёзмоқчиман. Ўлганда ҳам чиройли ўлиш керак, бу унчалик ҳам муҳим эмас, лекин эсда қоладиган хотиралардан бири шу бўлади.

Янгиликларда, рад этилган севги туфайли ўз жонига қасд қилибди деб чиққандан кўра, бир оилани қутқараётганда мардларча вафот этди ёки қаҳрамонларча химоя қилиб ҳалок бўлди, деб чиққан яхшироқ. Ёки менга кўпроқ ёқадигани, юқори тезликда мотоциклда ҳалокатга учради... Чидай олмасдан жонига қасд қилибди, деган фикрлар ҳам бўлмайди. Тасаввур қилинг, суицид қила олмасдан бахтсиз ҳодиса ёки бирон кимни қутқариб вафот этганлар ҳам бор. Уларни хаётини тўлиқ ҳеч ким билмаган ҳам, лекин ниятларига етишган. Чиройли якун, шундай эмасми...

Life after death


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Литералли ми:

Ўсмирлик пайтимда стрессда ва депрессияда эдим, кўп йиллар мобайнида ўз устимда ишлаганимдан сонг, мен энди ўсмир эмасман.

Life after death


Қишни кутиб олиш учун...

Life after death


Тасаввур қилинг, сиз ва оилангиз шунчаки ўзбек бўлиб туғулганингиз учун, сиздан бошқа ҳамма оила а'золарингизни тириклайин печкада ёқиб юборишса. Ва сиз вайрон қилинган шаҳрингиз бўйлаб, оилангиз билан ўтказган ёшлигингизни, умрингизни эслаб кетяпсиз. Нимани ҳис қилган бўлардингиз? Ҳудди шундай воқеани ушбу фильм бирдай гўзал ва жуда ачинарли тарзда тасвирлаб беради. Фильм хаётдан олинган бўлиб, Полша-яҳудий пианиночи Владислав Шпильманнинг "Шаҳарнинг ўлими" мемуарига асосланган.

Эдриен Броудини ижроси алоҳида ўринга эга, браво! Эдриен билан Эмилия охирида бирга бўлади деб ўйлаган эдим, эрга тегиб кетибди, ҳа майли, ҳеч қиси йўқ...

Life after death

Показано 20 последних публикаций.