Симеоне ёки Моуриньо чемпион бўлган даврларда топ ўйинларга режа тушунарли эди - ҳимояда мустаҳкам туриб, хато қилмасдан ўз вазиятини кутиш.
Ёки бошқача мураббийлар бор, доим ҳужум қилиб, устунликни ошириш ҳақида ўйлашади, Юрген Клопп каби.
Артетани умуман тушуниш қийин, жамоа ҳужумкор режа асосида ўйнай олса-да, бирданига ҳисобга кўра ўйнай бошлаши яққол сезилади.
Қаранг, «Ливерпул» билан ўйинда 9-дақиқада ҳисобни очгач, то 19-дақиқада Виржийл ван Дейк 1:1 қилгунча, «Арсенал»да бирорта ҳам зарба йўқ.
Ҳисоб тенглашгач, то Мерино 2:1 қилгунча, 23 дақиқада зарбалар сони 4:0, яна «Арсенал» фойдасига.
2:1 дан кейин, 43-81 дақиқалар орасида «Арсенал» ҳисобда устун бўлган ва шу орқалиқда атиги бир марта узоқдан зарба берган холос. Зарбалар сони 1:6, «Ливерпул» фойдасига.
Ўйин охирларида, яъни 2:2 пайтида яна ташаббус «Арсенал»да, зарбалар сони 3:0.
Албатта, буни тескари томондан қараб, «Ливерпул» дуранг учун ўйнади дейиш мумкин. Аммо тўғри бўлмайди, айнан «Арсенал» ҳисобда олдинга чиққач, ўйин услубини ўзгартиришини пайқаш мумкин. «Ливерпул» керакли ҳисоб пайтида шунчаки, ҳужум қилолмади, «Арсенал» шунақа шароитда атайлаб вақт чўзиш (Райя сариқ ҳам олди), ўйинни ўлдириш билан шуғулландики, буни Арне Слот ҳам ўйиндан кейин таъкидлаб ўтди.
Артета «Арсенал»да зўр ишлаяпти, шубҳасиз. Аввало ўз мухлислари учун ўйналади, уларга муҳими ғалаба, буям аниқ. Лекин ҳамма учун ёқимтой бўлган, нейтрал мухлисларни ҳам ром қила оладиган «Арсенал»ни анчадан бери топ-ўйинларда кўрмаяпмиз. Балким Эдегор қайтиши керакдир.
@aslanov_futbol