Эслатма: эртадан Шаъбон ойи бошланади
☪️ Шаъбон Қуръон тиловати ва закот ойидир
Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар”, дедилар.
“Латоифул маъориф” асаридан.
Изоҳ: Ҳубайб ибн Абу Собит шаъбон ойи кирса: "Бу ой қорилар ойидир", дер эди.
Ҳасан ибн Саҳл: "Шаъбон айтаркан: "Эй Робб, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (улуш) бор?", Аллоҳ унга: "Сенда Қуръон қироатини (кўп ўқилишини жорий) қилдим", дер экан", дедилар.
Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган “Лаъаллаҳум яфқоҳуун” номли кўрсатувда жумладан: “Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади", деди, ҳамда "...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир”, дея қўшимча қилди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube