arabic.uz (hikmatlar)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


12438. Ботил маккор тулкидир. Ҳақ эса, беозор қўйдир. Агар ҳақ учун Аллоҳнинг нусрати бўлмаганида ҳеч қачон ботил устидан ғолиб бўлмас эди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12437. Яхши гумонда бўлинглар!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг қийин вақтларда ҳам, энг машаққатли вазият, ўта шиддатли мавқиф, ўринларда ҳам яхши гумонда, ижобий кайфиятда (оптимист) бўлганлар.
Набавий сийратни таҳлил қилган инсон бунга амин бўлади. У зот ўта қийин вазиятда ҳам: “Мен Аллоҳнинг қулиман, у мени зое қилмайди, асло ташлаб қўймайди”, дердилар.

Изоҳ: Бошқа ривоятда келади, Ҳудайбийя сулҳи воқеасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Ибн Хаттоб, мен Аллоҳнинг элчисиман, У Зотга итоатсизлик қилмайман ва У мени ҳаргиз ташлаб қўймайди”, деган эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12436. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёматга яқин каззоблар чиқади, улардан ҳазир бўлинглар», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Токи дажжоллар ва каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмас. Улар ўттизга яқиндирлар. Уларнинг барчалари ўзининг Аллоҳнинг расули эканини даъво қилади», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: “Охирзамонда «дажжоллар», каззоблар бўладилар, улар сизлар ва сизларнинг оталарингиз ҳам эшитмаган ҳадисларни кўтариб келадилар. Сизлар улардан, улар эса сизлардан узоқ бўлсин! Улар сизларни залолатга бошлаб қўймасинлар, сизларни фитнага аралаштириб, алдамасинлар!”, дейилган. Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Эслатма: эртадан Шаъбон ойи бошланади

☪️ Шаъбон Қуръон тиловати ва закот ойидир

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: “Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар”, дедилар.

“Латоифул маъориф” асаридан.

Изоҳ: Ҳубайб ибн Абу Собит шаъбон ойи кирса: "Бу ой қорилар ойидир", дер эди.
Ҳасан ибн Саҳл: "Шаъбон айтаркан: "Эй Робб, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (улуш) бор?", Аллоҳ унга: "Сенда Қуръон қироатини (кўп ўқилишини жорий) қилдим", дер экан", дедилар.


Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган “Лаъаллаҳум яфқоҳуун” номли кўрсатувда жумладан: “Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади", деди, ҳамда "...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир”, дея қўшимча қилди.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12435. Имом Аҳмад: “Банда бу замонда динини тутиши ва унга ҳалол бўлмаган нарсага назар солиб, бунинг натижасида амали ҳабата бўлиб қолмаслиги учун уйланиши, оила қуриши лозимдир”, деди.

Ибн Қоййимнинг “ас-Солат” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12434. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Аёллардан кўра эркаклар қизларга ғаюрроқ бўлади, онанинг қизига бўлган ғаюрлиги эркак кишининг қизига бўлган ғаюрлигига асло тенг бўлмайди. Қанча оналар ўз қизининг ҳавоий истагига ёрдамчи бўлган ахир. Улардаги бу ҳолат отадан фарқли равишда, ақл заифлиги, ёлғонга тез учишлари ва табиатан ғайратлари бўшлиги сабаб бўлади. Шу сабаб ҳам шариат қизни турмушга узатишни онасига эмас, отасининг зиммасига юклади”, деди.

“Зодул маъод”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12433. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мен ижобат ташвишини чекмайман, дуо ташвишини қиламан. Агар дуо қилишга илҳом этилсам, ижобати ҳам бирга бўлади», дер эдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

9k 0 189 307

12432. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
Бизга Қуръон лафзларини ёд олиш қийин эди, унга амал қилиш осон эди. Биздан кейин Қуръонни ёд олиш осон бўлади, унга амал қилиш қийинлашади.

Қуртубий тафсиридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12431. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бу уммат қабрларида имтиҳон қилинади. Агар дафн қилмай қўймаганингизда, ўзим эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилган бўлар эдим».

Имом Муслим ривояти.

🔖Изоҳ: Қабр азобининг ғайб ишларидан қилинишининг ҳикматлари бор:

- Қабр азоби кўрсатиб қўйилганида эди, дунёнинг имтиҳон кўриниши йўқолиб, оқибатда иймоннинг фазилати қолмаган бўлар эди.
- Агар қабрдаги азоб кўрсатилганида эди, одамлар бир-бирларини дафн қилишлари қийинлашар эди.
- Қабр азоби яширилмаганида эди, бу маййит учун шармандалик бўлар эди. Азобни яширилиши маййит учун шу жиҳатдан раҳматдир.
- Аллоҳ атоло раҳмлиларнинг раҳмлисидир. Агар бизга қабрдаги азоблар кўрсатиб қўйилганида эди, ҳаётимиз қийинлашиб қолар эди. Чунки, инсон ўзининг яқинларини қабрда азобланаётганини кўрса ва азобни ундан даф қилолмаса, ҳаёти изтиробга қолади. Қабр азобини яширилиши шу жиҳатдан ҳам Аллоҳнинг
неъматидир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12430. Маъсият, гуноҳ ишларда давомий бўлган кишининг даражаси кўтарилмайди, юқорила олмайди.

Абдураҳмон Шаъъор.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Соллаллоҳу алайҳи васаллам

📜 Энг яхши қалб соҳиби


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейдилар: “Албатта, Аллоҳ таоло бандаларининг қалбларига назар солди. Бандаларининг қалблари орасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларини энг яхши ҳолатда топиб ул зотни танлаб олди ва пайғамбарлик рисолати ила юборди.
Кейин яна бандаларининг қалбларига назар солди. Улар орасида Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларининг қалбларини энг яхши ҳолатда топди. Кейин уларни Расулуллоҳ динини ҳимоя қилиб курашадиган вазирлари
(ёрдамчилари) қилиб қўйди.
Мусулмонлар нимани яхши деб билсалар, албатта ўша нарса Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир. Улар нимани ёмон деб билсалар, албатта ўша нарса Аллоҳ таоло наздида ҳам ёмондир”.


Имом Аҳмад "Муснад"ида ривоят қилган. Муҳаққиқлар иснодини ҳасан дейишган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


الأدبُ قبلَ العِلم

قال ابنُ المبارك :
"طلبتُ الأدبَ 30 سنة، وطلبتُ العِلم 20 سنة،
وكانوا يطلبون الأدبَ ثم العِلمَ"

- الغاية 446/1 | 📚

📜Одоб илмдан аввалдир

Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: "Одобни ўттиз йил ўргандим, илмни йигирма йил ўргандим", дедилар.
Улар аввал одобни, сўнгра илмни талаб қилишар эди.

"Ал ғоя" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12429. Ярмук маъракасида саҳобалардан бири ярадорларга сув бериш учун келди. Икрима ибн Абу Жаҳлни кўрди ва унга сув бермоқчи бўлди. Шунда бошқа бир киши: “Сув, сув” деб нидо қилди. Икрима: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Суҳайл ибн Амр экан. Унинг олдига етиб борганда, у ёқдан учинчи ярадор: “Сув”, деб чақирди. Суҳайл унга: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Ҳорис ибн Ҳишом экан. Унга сув тутган эди, жон таслим қилди. Суҳайлни олдига сув бергани қайтиб келса, у ҳам вафот этибди. Шошиб Икримани олдига борса, у ҳам жон таслим қилибди...

Шу тарзда уччаласи ҳам вафот қилди. Уларнинг ҳар бири дунёдаги энг охирги ҳўплам сувини бошқа биродарига илинган, афзал кўрган ҳолда оламдан ўтишди.

Розияллоҳу анҳум - Аллоҳ улардан рози бўлсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12428. Синовни (синов эканини англашга ва уни кенгроқ) узоқдан кўришга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз...”, Қамар сураси, 27-оят.

Муфассирлардан бирлари ушбу оят ҳақида айтади: “Агар маъсиятларни (амалга ошириш) сабабларини Аллоҳ таоло сенга осонлаштириб қўйса, огоҳ бўл, бу Аллоҳдан истидрождир. Гуноҳ қилма...
Балки, У Зот сен сабр қиласанми ёки йўқлигини кўриш учун у гуноҳни амалга оширишни фитна(кучли синов) тарзида осонлаштириб қўйгандир!?”

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12427. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳнинг неъматини фақат ейиши-ичишида ва жисмининг офияти, соғлигидагина кўрадиган одамда албатта, ақлдан насибаси йўқдир.
Аллоҳ берган Ислом ва иймон неъмати, бандасини Ўзига юзланадиган қилиб қўйиш неъмати ва Унга ибодат қилиш билан лаззатланиш неъмати энг буюк неъматлардир. Буларни эса фақат ақл нури ва Аллоҳнинг тавфиқи билангина идрок қилинади», деди.

«Мадорижус соликийн”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12426. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоздан кейинги намознинг ўртасида лағв бўлмаса, у иллиййинга китобот қилинади”, дедилар.

Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.

Изоҳ: Лағв – беҳуда, бефойда гап-сўз ва хатти-ҳаракатлардир. Иллиййинга битиб қўйилишининг маъноси эса - ушбу амални қилган мўминнинг даражаси кўтарилсин учун муқарраб фаришталар уни жаннатнинг энг олий даражаси бўлмиш иллиййинга олиб чиқишларидир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12425. (Кислород концентратори учун) бир неча литр кислород жуда қиммат нархларда сотилади. Биз эса бутун умримиз давомида текинга нафас олиб яшаймиз...

Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Наҳл сураси, 18 – оят.

Изоҳ: Нафас йўллари ва юрак-қон томирлари хасталиклари билан касалланган беморларга кислород концентратори деб аталадиган махсус аппаратлар зарур. Кислород концентратори – атмосферадан кислород молекулаларини ажратиб олиб, концентрланган тоза кислород тарзида етказиб берувчи аппарат ҳисобланади. Улар кислород терапияда қўлланади, беморга кислород очиқ ҳаводагидан кўпроқ концентрацияда берилади. Бу ускуналарнинг муҳимлиги ва ҳаётий зарурлиги COVID-19 касаллиги асоратларини даволашда янада кўпроқ намоён бўлди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12424. Сен машҳурлигинг ва одамлар орасида овоза бўлганинг билан ғурурланма! Чунки бу нарсалар Аллоҳ таолодан узиб қўювчи энг улкан нарсалардир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ҳодиса

🔖 Аллоҳ таоло айтади: "Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир", Исро сураси, 1 - оят.

Исро ва Меърож кечаси ҳузн йилидан сўнг Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғам-қайғулари ювилган кечадир.

Изоҳ: «Исро» сўзининг луғавий маъноси «кечаси сафар қилиш»дир.

Шариатда эса Аллоҳ таолонинг амри ила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси Буроққа миниб, бир зумда Маккаи Мукаррамадан Байтул Мақдисга сафар қилганликлари тушунилади. Баъзи Ҳанафий мазҳаби уламоларининг таҳқиқ қилишларича, бу ҳодиса ҳижратдан бир ярим йил олдин, Рамазон ойининг ўн еттинчи куни содир бўлган.

Исро ҳодисаси Ислом даъватининг энг оғир ва машаққатли даврида содир бўлди. Бу вақтда мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли тазйиқ ўтказишарди. Уларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи Абу Толиб, Хадийжа бинти Хувайлид онамиз ҳам вафот этганди.

Шундай қийин ва маҳзунли бир дамда Исро ва Меърож кечаси содир бўлди. Бу нарса у зотдаги ғам-ташвишни кетказиш, даъват йўлида собитқадам бўлиш, қалбга сурур бағишлаш учун тасалли бериш эди.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12423. Индонезияда бир гуруҳ болалар хуфтон намози ва таровеҳ намозларида намозхонларни оёқ кийимларни текислаш, тартиблаш ишлари билан машғул бўладилар. Аллоҳ уларни яхши мукофотласин. Улар бу ишлари билан ҳатто ғайридинларга ҳам Ислом ҳаниф дини экани, тартиб ва истиқомат дини эканини баён қилишдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Показано 20 последних публикаций.