Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Коронавирус инфекцияси карантин зонасидан ташқарида, яъни оддий аҳоли ўртасида ҳам аниқланмоқдами?
❗️Ҳа, афсуски, ушбу касаллик аҳоли орасида ҳам оз бўлса-да, учраб турибди. Аммо улар ҳам касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлган ёки касалликка чалинганлан билан мулоқотда бўлганлар билан мулоқотда бўлган.
Шунинг учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓1197 рақамига қўнғироқ қилиб, дори сўрасам бўладими?
❗️1197 рақами эҳтиёжмандлар учун бирламчи эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат, шунингдек, болалар озуқаси ва сурункали беморлар учун дори воситалари бўйича мурожаат қилишга мўлжалланган.
✔️ Фақат дориларни етказиб бериш озиқ-овқат каби тез ташкиллаштирилмаслиги мумкин, чунки у яшаш жойидан поликиника рецепти асосида берилади.
💊 Жараён тезроқ бўлиши учун Сиз препаратнинг аниқ номини, дозасини ва қабул қилиш давомийлигини айтишингиз керак, чунки телефонда шифокор ёки фармацевт эмас, волонтёрлар жавоб қайтаради.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Карантин даврида қаерда зарурат юзасидан МРТ, УЗД текширувидан ўтишим ёки таҳлил топширишим мумкин?
❗️Бир нечта хусусий клиникалар, жумладан, "Акфа Медлайн", "Шоҳмед", "Витамед" ва "Медион" тиббий марказлари чекланган режимда ишлашмоқда. Уларда беморларни масофалаш ва бинони зарарсизлантириш учун барча шароитлар яратилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Фарзандим режа бўйича АКДС вакцинаси билан эмланиши керак эди. Карантин даврида бу каби эмлашлар хавфлии эмасми?
❗️Йўқ, агар фарзандингиз айни вақтда соғ бўлса, эмлаш графигини бузишга эҳтиеж йўқ. Ҳозирги пайитда поликлиникаларда бехавотир эмланиш учун барча шароитлар яратилган.
💉 Карантингача бир ой мобайнида 1-2 эмлаш кунлари бўлган бўлса, ҳозирги кунда поликлиникаларда одамлар тўпланишининг олдини олиш ва ўз вақтида дезинфекция муолажаларини ўтказаш учун деярли ҳар куни эмланиш мумкин. Кутиб қолмаслик учун олдиндан телефон орқали эмлашга ёзилиб қўйиш тўғри бўлади.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники