Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ҲУДУДЛАРДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бормоқда.
📝 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш ёки товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиши керак. Қонуннинг 15-моддасига кўра эса товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Рақобат қўмитаси республикамиз миқёсида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бормоқда.
Андижон вилояти
Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига фуқародан шикоят аризаси келиб тушди. Мазкур мурожаатда истеъмолчи Андижон вилояти Мархамат туманида жойлашган маиший техника дўконидан “FERRE” русумли газ плитаси харид қилганлиги ва ушбу махсулот ишлатиш мобайнида носоз чиқиб ушбу газ плитасини таъмирлатиб бериш учун сотувчига мурожаат қилганлиги, бироқ сотувчи томонидан таъмирлатиб берилмаганлигидан норозилик билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига асосан газ плитасида кузатилган носозлик бартараф этилиши таъминланиб ижобий ҳал этилди ва истеъмолчи ҳуқуқи тикланди.
Навоий вилояти
Бу каби ҳолат Навоий вилояти Учқудуқ туманида истиқомат қилувчи фуқарода ҳам кузатилган. Истеъмолчи туман марказидаги маиший техникалар савдо мажмуасидан 3 йиллик кафолати билан 2,9 млн сўмга “AVANGARD” русумли газ плитасини харид қилади. Мазкур газ плитасидан фойдаланиши биланоқ носозлик мавжудлиги аён бўлади. Фуқаро аввал сотувчига кейин сервис марказига мурожаат қилади. Натижа бўлмагандан сўнг Рақобат қўмитасидан муаммони ечимида амалий ёрдам сўрайди.
Мурожаат Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилиб, натижада “POYTAXT AVANGARD” МЧЖ томонидан фуқарога носоз газ плитасига ўрнига айнан шу маркадаги газ плитасига алмаштириб берилиши таъминланди.
Наманган вилояти
Наманган вилояти Косонсой туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан Косонсой туманида фаолият юритаётган маиший техника савдо дўконидан “PREMIER” бренди остида ишлаб чиқарилган музлатгични жорий йилда сотиб олганлигини, бироқ музлатгич носоз холга келиб қолганидан, музлатгич учун 3 йил кафолат муддати ҳамда бепул сервис хизмати кўрсатилиши шартномада кўрсатилган бўлса-да, сервис хизмати ходимлари томонидан 900 минг сўм хизмат хақи сўралганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қолдирилган.
Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида “PREMIER” сервис маркази ҳамда Косонсой туманида фаолият юритаётган маиший техника савдо дўкони раҳбари билан суҳбатлашиб “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20, 21-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан тушунчалар берилди.
Натижада “PREMIER” сервис маркази томонидан фуқаро харид қилган музлатгичга бепул хизмат кўрсатилиб соз холга келтирилиши таъминланди.