Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш учун нима қилмоқ керак!
Биз адвокатлар кўп вақтимизни судларда ўтказамиз. Табиийки айрим вақтларда судъяларнинг ҲМҚОлар билан муносабатига ҳам гувоҳ бўламиз.
Одамни энг ғазаблантирадиган ҳолат "дело" қайси органга тегишлилигига қараб судъяларнинг реакция билдиришидир. Оддий мисол: қамоққа олиш бўйича илтимоснома қайси органдан судга юборилганига қараб ўша ушлаб турилган шахснинг тақдири зумда ҳал қилиб қўйилади.
Шахсни қайси орган қамоққа олганига қараб муносабат билдирилади. Агар шахсни ДХХ ушлаб турган ҳолда илтимоснома судга келиб тушган бўлса, ҳеч қандай истисноларсиз, айби бор-йўқлигидан, жиноятни оғир-енгиллигидан, аёл киши, вояга етмаганлигидан қатъий назар судъя ўйлаб ҳам ўтирмасдан, илтимосномани қаноатлантиради.
Агар шахсни прокуратура ушлаб турган бўлса ҳам уни суддан қўйиб юборилиш эҳтимоли деярли нолга тенг бўлади. Шахс ИИО тергов органи томонидан ушлаб турилган бўлсагина қонунлар бироз бўлса ҳам ишлаб кетади. Шунда ҳам судъяга прокуратура томонидан босим ўтказилиб, катта эҳтимол билан прокурор илтимосномасини қаноатлантиришга эришилади. Бу каби турлича ёндашувлардан фақат ва фақат фуқаролар жабр кўради.
Бундай ҳолатда адвокат сифатида судъяларнинг ожизлигидан уларга раҳминг ҳам келиб кетади. Бу каби ишлар деярли барча судъяларнинг кескин ғазабини қўзғатади. Лекин улар оқимга қарши бора олишмайди.
Мен бу каби ҳолатларда айбни тўлиқ судъяларга ағдармоқчи эмасман. Айб уларда ҳам эмас. Ҳамма айб уларни шундай қилишга мажбур қилган тизимда ва судъяларнинг онгига маҳкам ўрнашиб қолган қўрқувда.
Суд ҳар қандай тизимдан, ҳар қандай ташкилотдан, ҳар қандай шахсдан устун бўлиши керак. Бу хавфсизлик масаласи бўлса ҳам. Ҳеч кимни қонунни бузишга, қонунни айланиб ўтишга ҳаққи йўқ. Айби бўлмаган ҳеч бир шахс жиноий жавобгарликка тортилмаслиги керак. Буни таъминлайдиган ягона орган эса суд ҳокимиятидир.
Суд тизимини барча органлардан мустақил тизимга айлантиришнинг ягона ечими бор. Бу сиёсий ирода ва жамоатчилик назорати. Бундан бошқа йўл йўқ.
Advokat Ulugʻbek Esanov
🦅 ANTIKORRUPSIYA