Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Оқдарё туманида фаолият юритувчи “M.B.” МЧЖ раҳбари О.Ш. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган маиший техника воситалари ва юмшоқ мебелларни нақд пулга сотиб юбориб, 850 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда “B-M.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит маблағининг 549,6 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
t.me/antikorruz