Свет ўчаётгани ҳақида ёзишни қачон тақиқлашади?
Энергодискотека кучайиб бораётганига қарамай, ҳозирча, шукурки, бундай тақиқ йўқ, лекин...
Шонли энергетиклар штатидаги энергоқурбон Курбановдан тортиб Тошкентга бир муддат қайтган меҳмон Ҳошимовгача бўлган истеъмолчиларга балки график, балки Мирзамаҳмудов режа-топшириғи, балки қувват етишмовчилиги асосида свет ўчирилаётган бир вақтда қанақадир фавқулодда чора қўллаш керакка ўхшайди.
Йўқ, ўйламанг, олигархия ва шимолдагилар хизматидаги шонли энергетиклардан ҳеч ким қанақадир мўъжиза кутмайди, улардан фақат янада ёмонроқ, даҳшатли оқибатларни кутиш мумкин холос. Айтайлик, шонлик энергетикларимиз свет ўчиши ҳақида ёзишни тақиқлаб қўйишлари мумкин-ми? Назарий жиҳатдан мумкин. Мана давлатчилик, мустақиллик ва янги авлод учун бомбага айланадиган АЭС ҳақида ҳеч ким ёзмаяптику. Нега свет ўчаётгани ҳақида ёзишга тақиқ қўйилиши мумкин эмас?
Свет ўчмаётгани ҳақида ёзилмаса, тамом. Энергетика муаммосиям ўзидан ўзи сўрилиб битади. Ҳаётимиз ҳам бинойидек бўлади, қўяди. Свет ўчиши ҳақида ёзишга фақат энергетикларнинг ўзига рухсат берилса, барчаси назоратга қайтади. Америка овозидагилар келиб, оғзидан суви оқиб Султоновдан яна интервью олишсаям бўлади.
Энергетиклар учун жонли ҳайкалга айланган Сағбонниям биров эсламайди.
Қоп-қоронғи маконда қоп-қора одамларнинг қилаётган қоп-қора ишлариям кўринмайди шунда.
27 июнь, ОАВ ишчилари кунига атаб шундай тақиқ киритиш айни муддао бўлади. Дарвоқе, олдинда худди шу кундан аномал иссиқ кутилмалариям бор.