👎 Ўзларингиз ҳам баъзи оятларни таъвил қиласизларку, деган шубҳага жавоб
Имом Ибн Қудома ал-Мақдисий (541-620 ҳ.й.) роҳимаҳуллоҳ айтади:
Улар: «Ўзларингиз ҳам таъвил қиляпсиз, чунки Аллоҳ таолонинг: «Қаерда бўлсангиз ҳам, сизлар билан биргадир». (Ал-Ҳадид, 4) дегани Унинг илми ҳамма жойни қамраб олишидир дейсизлар, бу ва шунга ўхшаш оят ва ҳадисларни ҳам (шундай тушунасиз), шунинг учун бизни (сифатларни таъвил қилганимиз сабаб) айблаганингиздек, ўзингизни ҳам айбланг» дейишади.
Шунда биз жавоб берамиз: «Биз бу ерда ҳеч қандай таъвил қилмадик ва бу матнларни бундай маъноларга шарҳлаш таъвил эмас.
Зеро, таъвил сўзнинг очиқ-ойдин бўлган маъносидан буришдир ва бизнинг ҳолатда айнан биз айтган маъно – фақат Унинг илми биз биландир – зоҳирдаги очиқ-ойдин маънодир ва бунга далил шуки, айнан ўша маъно биринчи бўлиб бу матнларни эшитганда мияга келади.
Сўзнинг очиқ-ойдин зоҳир бўлган маъноси эса, уни эшитганда биринчи бўлиб хаёлга келадиган нарсадир ва у хоҳ аслий маъно бўлсин хоҳ мажозий бўлсин.
Демак, аслиятидан бошқа маълум бир тарзда қўлланиш анъанаси шаклланган сўзларнинг ҳақиқий маъноси эмас, мажозий маъноси зоҳирий маъно ҳисобланади.
(Мисол учун) мана бу сўз каби "ظعينة" (дастлаб бу юк кўтарувчи ҳайвонни англатарди, кейин эса уни минувчи аёллар мажозий маънода шундай деб атала бошландилар) ва бошқа шу каби сўзларга ўхшаш бўлиб, уларни асл маъносидан кўчма маънода фойдаланиш анъанаси бор бўлиб - уларнинг зоҳири далолат қилувчи маъно бу аслий маъноси эмас, балки мажозий маънодир. Ва уларни аслий маънода шарҳлаш эса бу ўринда таъвил қилиш ҳисобланади.
Шунингдек, лўғатда аслий маъноси шаръий истилоҳдаги маънодан фарқли бўлган – вудуъ, таҳорат, ас-солат, ас-совм, закот, ҳаж каби сўзларнинг зоҳирий маъноси уларнинг (араб) тилидаги маъноси эмас, балки шарият у сўзларга берган маъносидир.
Ва агар бу тушунарли бўлган бўлса, «Аллоҳ Ўзи сен билан бўлсин» деган сўзни эшитганингда ақлинга келган биринчи нарса - бу (Аллоҳ) ҳимоя ва ғамхўрлиги билан бирга эканини англатади ва шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари ҳақида у Абу Бакрга ғорда яширинганларида шундай деганини айтади: «Маҳзун бўлманг, албатта, Аллоҳ биз биландир» (Тавба, 40). Ва Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга деди: «Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман» (Тоҳа, 46).
Демак, бу оятдаги сўзларининг зоҳирдаги маъноси айнан биз уларга нисбат берган маънодир, шунинг учун у таъвил ҳисобланмайди.
Аммо, дейлик оятнинг бу тарзда тушуниш таъвил қилиш ҳисобланса ҳам, буни биз эмас, балки ҳаққа эргашган экани аниқ бўлган ва биз уларга эргашишимиз шарт бўлмиш салафлар қилган. Зеро, Ибн Аббос, Даҳҳок, Молик, Суфён Саврий ва бошқа кўплаб уламолар Аллоҳ таолонинг: «У сизлар биландир» дегани бу илми билан сизлар биландир», дейишган.
Сўнгра Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган мутавотир ривоятлар ҳамда салафларнинг ижмоъсига кўра, Аллоҳ таоло осмонлар юқорисида Ўз Арши устида эканлиги, «У сизлар биландир» калимаси эса билвосита, фақатгина илми билан бирга эканини англатувчи ишоралар билан келганлиги аниқ нарсадир. Ва бу билвосита келган (илми билан бирга эканини англатувчи) ишоралар қаторида Аллоҳ таолонинг ушбу оятнинг бошидаги: «Албатта, Аллоҳ осмонлару ердаги барча нарсаларни билишини англамадингми?» ва оят охиридаги: «Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир…» сўзларидир. Бу оятда Аллоҳ таоло илм билан бошлаб, илм билан тугатган бўлиб, оятнинг ўзи ҳам одамларга Аллоҳ уларнинг қилмишлари ҳақида ҳамма нарсани билиши ва қиёмат куни ҳақида уларга хабар бериши ва қилмишларига яраша жавоб беришларини айтиб таҳдид қилади.
Ва бу ишораларнинг барчаси бу оятларда илм назарда тутилганига далил бўлиб ва бу далилларнинг барчаси шу ерда тўпланган, шунингдек, бу маънога оид хабарлардан далиллар, шунингдек, салафларнинг сўзлари ва уларнинг тафсирлари келган. Шундай экан қандай қилиб бу нарса билан Қуръон, суннат ва салафларнинг сўзларига зид бўлган (бидъат тоифаларининг) таъвиллари билан солиштириш мумкин?»
📚 «Заммут таъвил», 45.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة