Бидъат аҳлига раддия


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


ВИРУС ФИРҚАЛАР
Жаҳмия, Мўътазила, Ашаърий, Мотрудийлар... бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа.
©Аҳли сунна вал жамоа
____________
Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир.
©Ибн Таймия

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال الإمام الأوزاعي رحمه الله:
"عليك بآثار من سلف، وإن رفضك الناس، وإياك ورأي الرجال، وإن زخرفوه بالقول".

«Сенга (ўзингдан аввал) ўтган салафларни йўлини лозим тутмоқлигинг вожиб бўлади, гарчи инсонлар сени тарк қилсалар ҳам, ҳовои нафсига эргашган бидъатчи кишиларни фикридан четлангин, агарда улар сўзларини (ширин) қилиб безасалар ҳам».

Хотиб Бағдодий «Тарихул Боғдод», 7.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳ


Ҳассон ибн Атийя розияллоҳу анҳу:

قال حسان بن عطية:
"كان جبريل عليه السلام ينزل على النبي صلى الله عليه وسلم بالسنة كما ينزل بالقرآن".

أبو داود في (المراسيل - ٣٦١)، والدارمي في ( مسند - ٦٠٨).

«Жаброил алайҳиссалом суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга худди Қуръонни олиб тушгандек олиб тушардилар», деди. 

Абу Довуд «Маросил», 361. Доримий «Муснад», 608.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бегона туялар ҳовуздан ҳайдалганидек, ҳовузимдан (баъзи) кишиларни албатта ҳайдайман», дедилар».

Бухорий, 2367.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃ
ʳᵉ


🕌 🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰

عطر فمك بالصلاة على النبي صلى الله عليه وسلم.

– Оғзингизни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш билан хушбўйланг.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


#Gʻazza #nasihat 🕌

▶️ Фаластин сабоқлари 5
Ўзгача ҳайит


©Шайх Яҳё Туркистоний

[Фаластин сабоқлари 1]
[Фаластин сабоқлари 2]
[Фаластин сабоқлари 3]
[Фаластин сабоқлари 4]


Репост из: MuhsinTV
🥰 Ҳайит одоблари

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ:

قال الإمام مالك رحمه الله:
"سمعت أهل العلم يستحبون الطيب والزينة في كل عيد".

"المغني" للبن قدامة، 2/274.

«Илм аҳлини ҳар бир ҳайитда хушбўйланишни ва (чиройли, тоза кийимлар кийиб) зийнатланишни ёқтирганларини эшитдим», деди.

🪶Ибн Қудома «Муғний», 2/274.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ:

قال الحافظ ابن حجر رحمه الله:
"اظهار السرور في الأعياد من شعار الدين".

فتح الباري، 2/443.

«Ҳайитларда хурсандчилик, сурурни кўрсатиш – диннинг шиорларидандир», деди.

🪶«Фатҳул Борий», 2/443.

💁‍
♀️Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
📝 Telegram
🎞 YouTube
📝 Facebook
🗂 Дарслар жамланмаси

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩


Репост из: MuhsinTV
😘🥰🥰 Ҳайит суннатлари

Ҳадис ва асарда келишича, ҳайит билан табриклаш ҳайит куни бўлади. Табрик ҳайитдан олдин бўлишини ман қилувчи бирон далил йўқ. Агар бирор киши эртароқ табрикламоқчи бўлса, ҳайит кечаси табрикласа бўлади. Бироқ, ҳайит куни эрталаб табриклаш афзал.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит табриги гўзал маъноли қай сийғада бўлса ҳам бўлаверади. Ҳадисда табрик сийғаси собит бўлмаган. Энг саҳиҳи саҳобалар бир-бирларига айтган табрик: «Тақоббалаллоҳу минна ва минка» (Аллоҳ биздан ва сиздан қабул қилсин).
Имом Аҳмад бунинг санадини яхши деган.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит куни айтиладиган такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси Абдурраззоқ Салмон Форсийдан ривоят қилган: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро», сийғаси бўлиб, унинг санади саҳиҳдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит намозидан олдин ҳам кейин ҳам икки ракаат намоз ўқиш машруъ эмас, фақат таҳиятул масжид намози бундан мустасно. Саҳиҳайнда келишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит намозидан кейин ҳеч қандай намоз ўқимасдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва баъзи саҳобаларнинг ҳайтдан кейин намоз ўқишгани ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. 

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит учун ғусл қилиш, энг яхши кийимларни кийиш, хушбўйланиш, такбир айтиш, Ийдул фитр намозидан олдин тоқ сонли хурмо ейиш, пиёда бориш, аҳли оиласини намозга олиб бориш ва бошқа йўлдан қайтиш суннатдир.

•┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•

Ҳайит намозига борган кишидан жума намозининг фарзлиги соқит бўлади ва уни пешин қилиб ўқийди. Фақат имомдан соқит бўлмайди, у ҳозир бўлганларга жума намозини ўқиб беради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳамда Умар, Усмон ва омма саҳобалардан келган далилларга кўра бу фикр саҳиҳдир.

Муаллиф: Шайх Абдулазиз Тарифий
Таржимон: Абу Довуд Юсуф

💁‍♀️Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
📝 Telegram
🎞 YouTube
📝 Facebook
🗂 Дарслар жамланмаси

۩•┈•┈•❁✿❁•┈
•┈•۩


41 риялли нарсани 14 риялга тушириб қўйишибди.

Шу пайт Али розияллоҳу анҳунинг кўзларини ишқалаб: «Бор, мендан бошқасини алда! Мен сени уч талоқ қилдим», деган сўзлари ёдга тушади.


Репост из: Global Tahlil l Rasmiy sahifa
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#boykot

❗️ Умра учун Масжидул Ҳарамда бўлган туркиялик мусулмон бир неча дақиқа олдин кунутда Ғазо учун дуо қилган мусулмонларнинг КFC олдида навбат ҳосил қилганини кўриб, чидай олмади:

“Аллоҳ сизларни умра билан ризқлантирди, Рамазонга етказди. Бироз олдин Ғазодаги биродарларингизга Аллоҳдан ёрдам беришини сўраб дуо қилдингиз, энди эса KFC дан харид қилябсизлар. Бу ширкат босқинчи Исроилга бепул овқат бериб, уни қўллаб-қувватлаяпти. Аллоҳдан қўрқинглар! Бу ширкатни байкот қилинг!”

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эътикоф

♥️♥️♥️♥️ ♥️♥️♥️♥️
♥️♥️♥️♥️

• Сиз учун ҳадия

— Шайх Воҳид ибн Абдуссалом Балий

***

Аёллар ва эркаклар учун бирдек улуғ насиба!

Атрофингиздагилар намоз ва таровиҳ ўқиш учун масжидга кираётганларида, уларга эътикофга ният қилишни эслатинг.

Ҳар қандай масжидга, ёки икки шарафли Ҳарамга (Масжидул-Ҳаром ва Масжидун-Набавийга) борсангиз, киришдан аввал эътикофни ният қилинг. Шунда Аллоҳнинг изни билан масжидда бўлган вақтингизда эътикофнинг ажри ва фазилатига эга бўласиз.

Шайх Абдуллоҳ Ал-Усоймийдан, «Умра қилаётган киши Масжидул-Ҳаромга кириб, умрани бошлаган вақтида токи бу ибодатни бажариб бўлгунича, эътикофга ният қилса бўладими?» – деб сўрашганида шайх: «Ҳа», деб жавоб берди.

Рамазон ойида шундай эътикоф ниятига муваффақ бўлганларга бу ишлари муборак бўлсин. Хусусан, икки Ҳарамдан бирида бунга эришганлар Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи билан жуда кўп ажрга эга бўладилар.

Яна Шайх Абдуллоҳ Ал-Усоймий айтади: «Зоҳирий амалларда инсонлар ўзаро баробардир. Лекин улар ниятларига кўра бир-бирларидан фарқ қиладилар. Ният олимларнинг тижоратидир (яъни, ниятлари турличалиги сабабли кўп ёки камроқ савоб оладилар)».

Эътикофнинг энг оз муддатига ҳам, энг кўп муддатига ҳам чегара йўқ. Шундай экан, масжидга кирганда эътикоф ниятини қилса бўлади.

Бу эслатма сизнинг қўлингизда тўхтаб қолмасин. Бошқаларга ҳам етказинг. Улашинг, ажрга шерик бўлинг!


Тинкаларни қурутди ихтилофу-низолар,
Низони йўқ қилишга йиғилди раҳнамолар,
Ҳамма битта фикрга якдил овоз беришди
Ихтилофу-низони йўқ қилишга келишди.

Фақат битта иш қолди, навбат келди шу ишга,
Ихтилофу-низони қандайин йўқ қилишга,
Биров у, биров бу дер авжига чиқди тортишув
Келишмаслик фикрида якун топди келишув.

Нега ҳайрон бўласиз? Улар ҳам эмас аҳмоқ,
Фақат ҳар ким ўзгадан ўзин кўрар яхшироқ.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


Репост из: Madinah Academy
ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ

Ишбилармон савдогар савдо-сотиқ учун сезонни пойлайди. Сезонгача дам олиб, сезон бошланиши билан ишга киришади. Бир сўмлик нарсаси ўн сўмдан сотиладиган кун ухламасдан, мижжа қоқмасдан савдо қилиб, роса пул топади, «соққа»ни босади.

Худди шунга ўхшаш ишбилармон тақводор киши ҳам охират сезонини пойлайди. Охират сезони келиши билан енг шимариб астойдил Аллоҳ билан савдо қилади. Пул қудрати синиб, «соққа» иш бермайдиган Кун учун савобни кўпайтиради.

ҚИЁМАТДА ФАҚАТ САВОБ ВА ЯНА САВОБ ФОЙДА БЕРАДИ.

ҲОЗИР БИР НЕЧА ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНАДИ!

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР УМИД ЭТИЛГАН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ КИРИБ КЕЛАДИ.

БУ ОХИРАТИНИ ЎЙЛАГАН АҚЛЛИ ИНСОН УЧУН ЭНГ КАТТА СЕЗОН, ЭНГ ФОЙДАЛИ МАВСУМ!

Бу мавсумда бир кеча минг ойдан яхшироқдир.

﴿لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ﴾

«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир!» дейди Аллоҳ.

Эътибор беринг, бир кеча минг кечага тенг, дейилмаяпти, йўқ! Балки бир кеча минг ойдан яхшироқ, афзалроқ, дейилмоқда.

Бозор тили билан айтганда, бир сўмлик нарсангиз минг сўмдан кўпроққа сотилади. Бир сўмлик нарса мингга тенг эмас, мингдан кўпроққа сотилади. Агар харидор қўли очиқ бўлса, минг эмас, икки мингни санаб беради, балким нақ уч минг, тўрт минг санаб бериши мумкин.

Худди шунга ўхшаш ولله المثل الأعلى бу кеча харидорингиз энг сахий, энг бой зот Аллоҳдир!

Ё Раб, бизларни шу баракотли, серфайз кечага етказганинг учун ўзингга ҳисобсиз шукур.

Илоҳо, бу саноқли кунлар ва тунлардан тўғри фойдаланишни бизга ҳам насиб эт...

Бу кечада бажариладиган асосий ибодатлар:

1. Хуфтон намози, таровеҳ ва тунги қиём.

2. Қуръон ўқиш.

3. Зикр.

4. Дуо, илтижо.

5. Истиғфор.

6. Масжидда эътикоф ўтириш. Истаганлар ўн кун, истаганлар бир кун эътикоф ўтириши мумкин. Бир неча соатга эътикофни ният қилиб, масжидда ўтирса бўлаверади, дейди олимлар.

7. Инсонлар қалбига қувонч улашиш.

Қўлингиздан келса, ҳар кеча шароитингизга қараб садақа беринг.

Жамоат билан намоз ўқиб бўлгандан кейин ўзингиз қўлингизга Мусҳафни олиб, яна намоз ўқийверинг.

«Тунги намоз икки ракаат, икки ракаатдан» дейилган ҳадисга биноан тундан тонггача икки ракаатдан намоз ўқисангиз бўлаверади.

اللهم أعنا على ذكرك و شكرك و حسن عبادتك

Жалол Иброҳим.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу PUBG эмас, бу Фаластин!

♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


Репост из: Iqtibos.UZ
"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!".

Сиз каби бошқа мусулмон биродарларингиз ҳам манфаат олиши учун ушбу каналимизни тарқалишига ўз ҳиссангизни қўшинг.


👇👇👇👇👇👇
t.me/iqtbos_uz


Абу Бакр Халлол раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الخلال: أخبرني عبد الملك بن عبد الحميد قال: سمعت أبا عبد الله قال: "من شتم أخاف عليه الكفر مثل الروافض".

"السنة"، 2/ 557-558.

«Абдулмалик ибн Абдулҳамид менга Абу Абдуллоҳ (Аҳмад ибн Ҳанбал)дан эшитганини айтди: «У (Аҳмад) айтди: «Кимда-ким (саҳоба розияллоҳу анҳумларни) ҳақорат қилиб сўкса, қўрқаманки худди рофийзийлар каби куфрга тушади».

«Сунна», 2/557-558.


♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
– Саудиялик сунний биродар, жонли эфирда рофийзийни такфир билан "шафқатсизларча таррилатиб отиб ташлади…"

♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


Репост из: IxlosOrg Sahifasi | Расмий канал
ХУШХАБАР!

Қуръони карим тафсирига оид ўзбек тилидаги китоблар жавони яна битта китобга бойиди. «Ixlos» нашриёти сиз азизларга Рамазон туҳфаси ўлароқ Шайх Содиқ Самарқандий қаламига мансуб «Тафсири мубин» китобини тақдим этади. Мазкур китобда Қуръони каримнинг Фотиҳа сураси ва ўттизинчи жузъи тафсир қилинган. Келгусида Аллоҳнинг изни ила китобнинг қолган жилдларини ҳам тақдим этиш кўзда тутилган. Китобни Истанбулда қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. ÖZKAD
↖️Adres: Kayabaşı mahallesi, Kayaşehir bulvarı, Seyranşehir cadde dükkanları, D2 blok, No30, Başakşehir Istanbul

2. Guraba Yayınevi Başakşehir
↖️Adres: Başakşehir Mah, Sabahattin Zaim Cad, Life Park sitesi No: 8G , Başakşehir Istanbul
+90 (212) 526 06 05

❗Китобни Туркиядан бошқа давлатлардан харид қилиш учун Телеграм дастури орқали @ZiyaYayincilik ёки Инстаграм орқали @ZiyaNashr га буюртма беришингиз мумкин.

Аллоҳ таолодан «Тафсири мубин»ни ўзбекзабон мусулмонлар учун хайрли қилишини сўраймиз.

"IxlosOrg" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
🎬YouTube |🔵Facebook | 🚀Telegram | 📷 Instagram

859 0 10 4 11

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизнингча юқорида «Даюс бўлиб қолмай десангиз» мақоласи остида ёзилганларнинг нимаси хато ёки ғулув?

♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


💔 Даюс бўлиб қолмай десангиз

▶️ Шифокорга борганда, аёлимиз ёки қизимизни аёл шифокорга кўрсатайлик!

▶️ Аёлини эркак табибга олиб бориб, ўзи ташқарида турадиган кимсалар даюс саналадилар.

▶️ Онаси, аёли ва қизларини эркаклар билан аралаш ўтирадиган, ҳаром нарсалар еб-ичиладиган, рақсга тушиладиган базмларга юборадиган кимсалар даюс саналадилар.

▶️ Аёл либос олаётганда, бегона эркак сотувчининг ёнида кийимини ечиб, янги либосни кийиб кўрса ва бунга эри ёки ака-укаси ёки ўғли парво қилмаса, улар даюс бўлишади.

▶️ Онаси, аёли, опа-сингиллари ва қизлари узоқ сафарга маҳрамсиз чиқсалар, бунга эътибор бермайдиган маҳрамлар даюс саналадилар.

▶️ Балоғатга етган муслима қиз-аёлларнинг аврат саналган жойларини тўсадиган ва баданларини билинтирмайдиган либос кийишлари фарздир, тўсилиши фарз бўлган жойларни очиб юриш катта гуноҳдир.

▶️Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати юзи ва икки кафтидан ташқари бутун баданидир.

▶️ Аёлини қизғониш лозим бўлганидек, онаси, опа-синглиси ва қизини ҳам қизғониш, номаҳрамлар билан гаплашишларига йўл қўймаслик керак.

▶️ Эркак бегона аёлга қарашдан кўзини тийиши лозим бўлганидек, аёл ҳам номаҳрам эркакка қарашдан кўзини тийиши керак.

▶️ Кўзни тиймасликка, даюсликка, аёлларнинг авратини очиб юришига, танасининг шакли, ранги билинишига сабаб бўладиган тор, юпқа ва калта либос кийишига сабаб ўша масъул эркакларнинг ўзи илмга муҳтож, ҳижобнинг фарзлигини, аёлини аврати очиқ ҳолда кўчага чиқармаслик кераклигини билмайди ёки билиб туриб, амал қилмайди. Демак, гуноҳлардан тийилмаслик рашк туйғуси йўқолиб боришига катта сабаблардан биридир.

❗️Шунингдек, луқманинг ўрни ҳам катта.

Атроф-муҳит ва сериалларнинг таъсири ҳам бор албатта.

💯 Очиқ-сочиқ кийинувчи аёллар эркакларнинг кўз зиноси деб аталган гуноҳни қилишига, қалбига қора доғ тушишига, кўзининг, юзининг нури камайишига, импотент, простатит бўлишига сабаб бўляпти.

💯 Баъзи аёл-қизлар Шариатимиз «Беркит!» деган жойларни беркитмагани сабабли, эркакларнинг ундай аёллардан кўзини тиймагани сабабли юртдан барака кўтариляпти. Аждодларимизга маълум бўлмаган касалликлар кўпайяпти.

🔈 Маҳрам аёлларини қизғонмайдиган эркакларга ва авратини беркитмай юрган аёл-қизларга айтамиз:

▶️ Ўзингизни тузатинг! Тавба қилинг! Кўзингизни очинг!

▶️ Баъзи эркаклар! Даюсликдан сақланинг! Маҳрамларингизни бегоналардан қизғонинг! Ҳаётдами, телефондами, бегоналар билан гаплашишларига йўл қўйманг!

▶️ Баъзи аёл-қизлар! Оилангиздаги сизга маҳрам бўлган эркакларнинг даюс бўлиб, Жаннатга кира олмай қолишига сабабчи бўлманг!

🧕 Мўминларнинг оналари, саҳобийя аёллар, солиҳа мўминалар, Увайсий, Нодира, Кумуш, Зебунисоларнинг қандай кийинганини ўрганинг.

🧕 Уятсизлик, беҳаёлик маданият эмаслигини, иффат, ҳаё, ор-номус маданият, зиёлилик эканини тушунинглар!

▶️ Юртимизга бало, офат, лаънат келишига сабабчи бўлманг!

▶️ Азиз эркаклар! Аёлларимиз, қизларимиз, сингилларимиз, набира қизларимизнинг кўчага кийиб чиқаётган кийимларини назорат қилайлик!

▶️ Улар чиқаётган хонадонда даюс эркаклар яшамаслигини, барчаси ҳамиятли, рашкли, мурувватли ва масъулиятли эркаклар эканини исботлайлик!

▶️ Аллоҳ таоло биз эркакларни даюсликдан асраб, иффатли, ҳамиятли, рашкли бўлишимизни насиб этсин! Аёлларимизнинг иффат ва шарму ҳаёларини зиёда айласин!
(Тамом)

🪶 Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

♡ㅤ  ⎙     ⌲
ˡᶦᵏᵉ   ˢᵃᵛᵉ  ˢʰᵃʳᵉ


#ҒАЗО_ДАРДИ

Маъюс нигоҳинга, беролмам бардош
Қалбим йиғлар, сенга бўлолмай дарддош,
Ҳасратингдан эрир, тоғлардаги тош,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Ҳатто кўзларинга, қийин боқишим,
Менга ҳаром, дунё деб дил ёқишим,
Эй менинг қаноти, синган оқ қушим,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Азоби тоғданда оғир, бу туйғу,
Тунлари кўзимга, бермайди уйқу,
Дилимни қон қилар, сендаги қайғу,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Жоним сатқа, кўздан оққан жоланга,
Хасрат қалқир, киприкдаги толанга,
Қалбимдаги қасос, бўлар аланга,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Сен менинг, қўл чўзиб, етолмаганим,
Оғирдир қўлингдан, тутолмаганим,
Ғамларин аритиб, кетолмаганим,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Эй менинг қадри, тоғлардан баландим,
Ғамгин нигоҳлигим, асалим, қандим,
Наф берарму?, сенга шеъри талантим,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Дуоларга номинг, айлаганман жоо,
Раҳмон тилагимни, айласин бажо,
Нусрат сўраб, Ҳаққа қилай илтижо,
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

Сен золим ўқидан, йиқилган оху,
Уммат ухламоқда, ғафлат бир оғу,
Фатҳиянинг, дил осмони, қоронғу
Дардинга қандайин, дармон бўлай ман?

🪶Фатҳия Туркистоний

28. 02. 2024


T.me/fathiya_turk
istoniy

Показано 20 последних публикаций.