ANGRENMADANIYAT


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Музыка


Ушбу каналда маданият ва санъат сохасидаги турли янгиликлар ёритилади.
Шунингдек, санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин.
Саволларга жавоб олиш учун:
@ILHOMMAHKAM
https://mssg.me/ilhom_mahkam

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Музыка
Статистика
Фильтр публикаций


7235571.pdf
1.8Мб
«Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024)

@angrenmadaniyat


«Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

➖2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади. @angrenmadaniyat




Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, хусусан, театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по развитию культуры и искусства, в частности дальнейшей поддержке театров и повышению их значимости в культурной жизни общества.

@angrenmadaniyat


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги "Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-391-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

Ўқувчиларни мусиқа ва санъатга кенг жалб этиш ва уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш учун болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари интеграциясини йўлга қўйиш мақсадида қуйидагилар умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фанини ривожлантиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқиш;

ўқитувчилар малакасини оширишнинг янги тартибини жорий этиш;

ўқитувчиларга малака тоифасини бериш механизмини қайта кўриб чиқиш;

мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;

маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларини мактабларга ишга қабул қилиш тизимини соддалаштириш.

Шунингдек, қарорга кўра 2025 йил 1 мартдан бошлаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун назария ва амалиёт уйғунлаштирилган ҳолда малака ошириш тизими йўлга қўйилиши, бунда малака ошириш таълим дастурининг назарий қисми А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида, амалий қисми болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этилиши ва марказларга ишга қабул қилинадиган мусиқа маданияти фани ўқитувчилари меҳнатига соатбай асосда иш ҳақи тўланиши белгиланди.

2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
болалар мусиқа ва санъат мактабларининг белгиланган ўқув дастурларини тўлиқ якунлаган, 11-синфни тугатган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчиларга "Баркамол авлод" болалар мактабларида тўгарак раҳбари сифатида ишлаш ҳуқуқи берилади;

маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг ўқув дастури доирасида психология ва педагогика фанларини ўрганган мусиқа йўналиши битирувчиларига мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитишга руҳсат берилади.

Бунда мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига миллий чолғу асбобларидан камида 1 тасини ижро этиш кўникмасига эга бўлиш талаби қўйилади.

Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг битирув олди амалиёти келишув асосида мактабларда ташкил этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига:

2025/2026 ўқув йилига қадар мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чораларини кўриш;

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб маданият йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларида психология ва педагогика фанларини ўқитиш амалиётини жорий қилиш вазифалари топширилди.

Маданият вазирлигига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2025 йил 1 апредан бошлаб "Турон" мактаб театрининг ижобий тажрибаси асосида мактабларда "Иқтидор" бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиб, жамоалар ўртасида "Иқтидор мактаб ансамбли" республика танловини ўтказиш вазифаси юклатилди.

Бунда:
танлов ҳар йили миллий ва жаҳон мусиқаси йўналишлари бўйича мактабларнинг бадиий ҳаваскорлик жамоалари ўртасида ўтказилади;

танловнинг республика босқичи ғолиблари хорижий давлатларга таълим саёҳатига юборилади.

Мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига малака тоифаларини бериш 2 босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич-Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;

иккинчи босқич-Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий(ижодий) имтиҳон.

@angrenmadaniyat


Репост из: ICRICH
🇺🇿 QAROR IJROSI AMALDA

🇺🇿 Nomoddiy madaniy merosni har tomonlama muhofaza qilish, raqamlashtirish, targ‘ib qilish va saqlash vazifasi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-dekabrdagi "Nomoddiy madaniy merosni muhofaza qilish, ilmiy o‘rganish va targ‘ib qilishni rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida"gi PQ-405-sonli Qarorida keltirilgan ustuvor yo‘nalishlarda belgilab qo‘yilgan. Mazkur Qarorga ko‘ra nomoddiy madaniy meros namunalarini yozib olish va keng targ‘ib qilish, jumladan, internet va ijtimoiy tarmoqlarda e'lon qilish uchun 50 ta audiovizual asarlar yaratish vazifasi ham berilgan.

🔸O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti jamoasi yuqoridagi topshiriqlar ijrosini amalga oshirish uchun mas'uliyat ila harakat qilmoqda. Xususan, nomoddiy madaniy meros namunalari aks etgan 50 ta audiovizual materiallar tayyorlanib, ICRICH'ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida muntazam e'lon qilib borilmoqda:

⚡️Samarqand qog‘ozi
⚡️Yog‘och o‘ymakorligi
⚡️Ko‘pkari
⚡️Beshik yasash
⚡️Temirchilik
⚡️Dolg‘irotning tug‘ilishi
⚡️Alpomish dostoni
⚡️Davlatyorbek dostoni
⚡️Yedigey dostonidan
⚡️Arab Rayhon dostoni
⚡️Maqom nima?
⚡️Kulolchilik san'ati
⚡️Miniatyura nima?
⚡️Kelin salom marosimi
⚡️Kigiz va kigizchilik
⚡️Kandakorlik
⚡️Ganchkorlik san'ati
⚡️Gilamdo‘zlik san'ati
⚡️Dorbozlik san'ati
⚡️Katta ashula nima?
⚡️Zargarlik san'ati
⚡️Zardo‘zlik san'ati
⚡️Yedigey dostoni
⚡️Terma
⚡️Go‘ro‘g‘li dostoni (Xorazm)
⚡️Go‘ro‘g‘li dostoni (Surxondaryo)
⚡️Tandir yasash
⚡️Savat to‘qish san'ati
⚡️Sandiqsozlik san'ati
⚡️Qovun sayli
⚡️Popopchilik san'ati
⚡️Xorazm dostonchiligi
⚡️Samarqand dostonchiligi
⚡️Oshiq G‘arib dostoni

#qarorijrosiamalda #nomoddiymadaniymeros #icrich #audiovizualmateriallar #dayjest

🎩 ICRICHning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari:
🌐 Telegram | 🌐 Facebook | 🌐 Instagram | 🌐 YouTube
















Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, маънавий етук шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида "Маҳорат дарси" ўтказилди.

Маҳорат дарсида Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг Мусиқий педагогика факультети, Профессионал таълим чолғу ижрочилиги, фортепиано йўналиши катта ўқитувчиси Отегенов Аяпберген Алламбергенович, 3- курс талабаси Ҳошимжонова Моҳина Лутфилло қизи, 2- курс талабаси Ражабалиева Фарзона Илҳом қизилар иштирок этишди.

@angrenmadaniyat


Табрикларни қабул қилинг, Рашидхон!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 21
👍👍👍👍👍👍👍 53%

Узоқ умр, соғлик ва омонлик тилаймиз! – 14
👍👍👍👍👍 35%

Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳ бўлсин! – 3
👍 8%

Ижодий муваффақиятлар ёр бўлсин! – 2
👍 5%

👥 40 people voted so far.


#табрик

Алишер Навоий номидаги 1-сон шаҳар маданият маркази бадиий раҳбари, истеъдодли актёр, хонанда Рашидхон Қодирхоновни таваллуд кунлари билан чин қалбимиздан, самимий муборакбод этамиз!

Ижодий ишларида улкан парвозлар тилаймиз. Доимо соғ-саломат бўлиб, шаҳримиз маданият ва санъатини юксакларга кўтаришда ҳеч қачон чарчаманг!

@angrenmadaniyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ангрен шаҳрида  Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ ўтказилди.

@angrenmadaniyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги сана муносабати билан Давлат байроғига бағишланган қўшиқ ва видеоклипни эътиборингизга ҳавола этади.

Жонажон Ватанимиз байроғи ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!

@angrenmadaniyat


Жонажон Ватанимизнинг азиз тимсоли

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

@angrenmadaniyat


Табрикларни қабул қилинг, Алиёр!
public poll

ТАБРИКЛАЙМИЗ! – 27
👍👍👍👍👍👍👍 60%

Умрингиз узоқ, тани жонингиз соғ ва саломат бўлсин! – 16
👍👍👍👍 36%

Яқинларингиз, дўстларингиз бахтига ҳамиша омон бўлинг! – 2
👍 4%

👥 45 people voted so far.

Показано 20 последних публикаций.