ANGRENMADANIYAT


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Музыка


Ушбу каналда маданият ва санъат сохасидаги турли янгиликлар ёритилади.
Шунингдек, санъаткорлар ижоди билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин.
Саволларга жавоб олиш учун:
@ILHOMMAHKAM

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Музыка
Статистика
Фильтр публикаций


#инстаграм_юлдузлари

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб бораётгани сир эмас. Айни пайтда Инстаграм тармоғида ҳамшаҳарларимиз томонидан юритиб келинаётган саҳифалар сони ҳам кўпайиб қолгани қувонарли. Улар томонидан тармоққа жойланаётган мавзулар ҳам турлича.

Сиз бугунги кунда инстаграм тармоғида ўзининг мухлисларига эга бўлган ангренлик фаол блогерлардан кимларни кузатасиз?

Уларнинг манзилларини изоҳда қолдиринг.

@angrenmadaniyat


Алишер Навоий номли 1-сон шаҳар маданият марказида ўқувчи ёшлар ўртасида ташкил этилган "Беш юлдуз" танловининг якуний босқичи ўтказилди.

4 та гуруҳга бўлинган иштирокчилар маданият маркази тўгарак раҳбарлари Азиза Абдуллаева ва Жамшид Маматовлар билан биргаликда салкам бир ой мобайнида ушбу босқичга астойдил тайёргарлик кўрдилар ва бугун тайёрлаган қўшиқларини жонли тарзда ижро этдилар.

Мутахассислар уларнинг ижроларини диққат билан тингладилар ва танлов ғолибларини аниқладилар.



Танлов ғолиблари апрел ойи бошида болалар учун ўтказиладиган концерт дастурида эълон қилинади ва ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади.

Энг асосийси биз ёшлар орасида ўзига ҳос истеъдодлар борлигига гувоҳ бўлдик.

@angrenmadaniyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ангренликлар даврасида.

@angrenmadaniyat


Ангрен шаҳри бадиий жамоалари ҳам вилоят Наврўз байрами тадбирида фаол иштирок этдилар.

@angrenmadaniyat


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами тадбири.

👇👇👇

https://www.youtube.com/live/iyAlbnL35Xo?si=g3fkid8Iw8I90mCE


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Четсув қишлоғи томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylab
👤 UZBEK TV @UZBEK-TV' rel='nofollow'>→

@YouTubedanYuklovchiBot: 📹144p


#мукофот_муборак

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра Ангрен шаҳридаги "Кўктерак" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эрбутаев Эрали Холбоевич "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.

Мукофотлар муборак бўлсин!

@angrenmadaniyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сен бизни кечиргин, эй Наврўзимиз,
Ғафлатда чалғиди ул кун кўзимиз,
Юзингга шапалоқ тортиб юбордик,
Шўрпахта босамиз энди ўзимиз.

©Абдулла Орипов

PS: Фильмни ушбу манзилда тўлиқ томоша қилинг


@angrenmadaniyat


#наврўз_шукуҳи

9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган Наврўз байрами тадбиридан фотолавҳалар

@angrenmadaniyat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хотира

⁉️ Ўзбекча ёзилган энг машҳур шеърни биласизми?

📝 Бу шеър 1965 йили Тошкентда ёзилган. Ҳали сиёҳи қуримай туриб адабий давралардан халқ оғзига кўчган. Гузарларда, чойхоналарда, гап-гаштакларда, тўйхоналарда шу шеър айтилган. Шоир шеърни ўзи қайси даврада ўқиса, томошабин, бутун зал унга қўшилиб баравар ўқиган.

Ўзбек адабиётидаги бирорта шеър машҳурлик бобида бу асарга тенг келмайди. Тасаввур қилинг, 1965 йил, собиқ совет тузуми қудрат чўққисига чиққан кезлар, Қашқадарёнинг Некўз қишлоғидан чиққан 20 яшар йигитча одамларнинг қалбини ағдар-тўнтар қилиб ташлади, совет пропагандасини чиқитга чиқарди, миллий ғурурни уйғотиб юборди!


📌 1991 йил августигача ҳали бор эди. Мустақилликкача ҳали вақт бор эди. Бироқ, 60, 70, 80-йилларнинг йигит-қизлари ўзаро гурунгларда, суҳбатларда, хиёбонлар кезиб, аста пичирлар эдилар: "Мен нечун севаман, Ўзбекистонни?". Ана кейин мустақиллик воқеъ бўлди.

Буюк асарлар тарихни яратади, мутлақо янги даврни етаклаб келади. Буюк асарлар келажакдан келган яхши хабарга ўхшайди.


🎞 Видео: Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан суратга олинган "Абдулла Орипов" бадиий фильмидан парча.

Yoshlar kundaligi

Показано 10 последних публикаций.