Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожаат учун: @murojaat_andijon
Бошқа саҳифалар:
Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: https://www.instagram.com/wwwandijonuz?
Web-site: https://gov.uz/oz/andijan

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Беш ташаббус олимпиадаси»га старт берилди

Бугун республикамиз бўйлаб «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2025 йилги мавсумига расман старт берилди. Шу муносабат билан Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда барча шаҳар ва туман студияларидан маҳалла еттилиги, аввалги мавсум ғолиб ва совриндорлари, талабалар, юқори синф ўқувчилари ҳамда вилоят ҳокимлиги, ёшлар ишлари, спорт бошқармалари ва ҳамкор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Юртбошимиз ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу олимпиада маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, касб таълими муассасалари ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар миллий спорт турларини янада оммалаштириш, исътедодли ёшларни муносиб рағбатлантириш, энг асосийси уларни ҳаётда ўз ўринларини топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидладилар.

Шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказиладиган спорт мусобақалари олдидан маҳалла ёшлари етакчиларига спорт анжомлари топширилди.

Ўтган йилги мавсумида фаол иштирок этган бир қатор спорт бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар ёшлар ишлари бўлими мутахассислари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари муносиб тақдирланди.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг, лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган ўғил-қизлар 5tashabbus.uz сайтидан рамзий рўйхатдан ўтдилар. Ушбу мавсумда маҳалла ёшлари жами 30 та мусобақа ва танловларда ўзаро беллашадилар.

Мусобақаларда иштирок этиш учун 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг!

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш мусобақалари ўтказилди

Андижон шаҳридаги Регистон майдонида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан "Андижон вилояти ҳокими соврини учун" Баҳодирлар ўйини ва Тош кўтариш бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


#жараёнда

Ёшлар етакчиларига президент совғаси - спорт анжомлари топширилди

Ёшлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашда, соҳа ходимларига қулайлик яратиш мақсадида кўрилаётган саъй-ҳаракатлар йил сайин ўз натижасини бермоқда.

Жумладан, "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомларидан иборат «Президент совғалари»ни берилиши ҳам мазкур ишларнинг узвий давоми бўлди.

Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган олимпиаданинг 2025 йилги мавсумининг очилиш маросими доирасида мазкур совғалар топширилди.

Хусусан, вилоятимиздаги 909 та маҳаллага жами 1818 донадан футбол, воллейбол, 909 та гандбол тўплари каби қатор спорт жиҳозлари берилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#live

Айни дамда Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида "Беш ташаббус" олимпиадасининг 2025 йилги мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Ногиронлиги бўлган ва ёлғиз яшовчи кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Бугун мамлакатимизда кексалик гаштини сураётган нуронийлар, имконияти чекланган фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш, меҳр-мурувват кўрсатишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятимизнинг Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор ва ёлғиз яшовчи кексалар учун ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.

Батафсил

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашув ёшларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш йўлидаги тарихий воқеа бўлди

Встреча с созидателями Нового Узбекистана стала историческим событием по пути полной реализации потенциала молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Ҳуқуқий ахборот

Фарзандларининг контракт тўлови учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ушланмайди

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

📌Ота-онанинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандлари контракти учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ундирилмайди.

🔽Бундан ташқари, ушбу имтиёздан қуйидагилар ҳам фойдаланиши мумкин:

🔼 фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;

🔼 эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

❗️Шунингдек, мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан қўшган ҳолда) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#челленж

Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#челленж

Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#челленж

Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Шоҳларнинг шоири - Бобурга эҳтиром кўрсатилди

Айни кунларда шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбирлар вилоятимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Бугун Андижон шаҳри марказидаги З.М.Бобур майдонида шоир ва ёзувчилар, юртимиз ва хорижлик бобуршунос олимлар, ижодкор ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлдилар.Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ шоирга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Комилжон Комилов, Туркия ва озарбайжонлик бобуршунос олималар Танжи Сайхан, Алмаз Биннатовалар сўз олиб, бобокалонимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, у томонидан яратилган нодир, бебаҳо бадиий асарларнинг жаҳон тараққиётидаги ўрни, маънавий-тарбиявий аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят театрлари санъаткорлари томонидан Бобур ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ижодкор ёшлар – олий ўқув юртлари талабалари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари Бобурнинг гўзал рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқиди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram

Показано 11 последних публикаций.