Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.М.Тошпўлатовниг 2025 йил 18 февралдаги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказган йиғилишида берилган топшириқларига асосан 2025 йил 22 февраль куни Андижон шахар Шўрбулоқ МФЙ аҳолиси Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, РИЭИАТМ Андижон филиали,Вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамда Андижон шахар 1-оилавий пликлиника тиббиёт ҳодимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикда жами 153 нафар аҳоли мутахассислар томонидан кўрилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида 19 нафар касаллик аниқланди. 11нафар беморга амбулатор шароитда, 2 нафар беморга кундузги шифохонада даволаниш учун даво муолажалари тавсия этилди. 3 нафар беморга стационар равишда даволаниш учун йўлланма берилди. Аҳолига соғлом турмуш тарзи мавзуларини ёритувчи буклетлар ва эслатмалар тарқатилди.
@andijonvssb, @andijonssb
@andijonvssb, @andijonssb