#Биласизми
❗️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?
☑️ Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Шахснинг бирор ҳаракатларини чамалаб, асоссиз баҳолаб ҳамкасблари билан муҳокама қилиш туҳмат деб баҳоланади.
❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 7 млн 500 минг сўмдан 22 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.
⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 66 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
🔰Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор:
▫️75 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.
✅ Агарда туҳмат:
➖ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
➖ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
➖ хавфли рецидивист томонидан;
➖ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса:
▫️112.5 млн сўмдан 187 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.
@andijonvssb, @andijonssb