МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Одилжон Маматкаримов Андижонда бўлди.
Қайд этиш керак, сўнгги йилларда мамлакатимизда МИЗ, яъни махсус иқтисодий зоналар фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этишда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш борасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун билан МИЗ ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, махсус иқтисодий зоналар дирекцияларининг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Вилоятдаги махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ўрганиш мақсадида жойларда бўлган масъуллар дастлаб вилоят “Ипак йўли” эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишдилар. Инвесторлар билан суҳбатлар чоғида уларни қийнаётган масалаларга ечим топишга кўмаклашдилар. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 февралдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 16 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш ҳамда йилига 20,1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик 580,7 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилиши белгиланган. Чунончи, Андижон туманида ташкил этилган қалампир етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган “UZ-TIAN JIAO HONG AN” корхонасида бўлган сенат вакили хитойлик инвесторларнинг фикр-мулоҳаза, таклифларини тинглади. Таклифларини қўллаб-қувватлади.
Иссиклик радиаторлари ишлаб чиқарувчи “Nawas” корхонаси ҳамда гибрит уруғлар етиштириш билан шуғулланувчи “LONGPING-BEREKE” МЧЖ қўшма корхона фаолияти ҳам эътибордан четда қолмади. Сенатор инвесторлар билан тадбиркорлик фаолиятига халақит бераётган омиллар ва уларга яратилаётган енгилликлар ҳақида суҳбатлашди.
Кейинги манзил Андижон тумани Жевачи қишлоғидаги “Malika labaratories” МЧЖ фармацевтика корхонаси бўлди. Ўрганишлар давомида сенат вакили томонидан вилоятда иқтисодиётни янада либераллаштириш, инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бизнес юритиш учун имкониятларни ҳар томонлама кенгайтириш чоралари кўрилаётганига гувоҳ бўлгани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида инвесторлар билан биргаликда Андижонда инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароитлар ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ўзлаштириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати, шунингдек амалиётда учраётган айрим муаммо ҳамда камчиликлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, қулай ва жозибадор инвестиция муҳитини яратиш, истиқболли қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш учун ҳар бир раҳбар шахсан масъул эканлиги таъкидланди.