Доктор Аллерголог


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Аллерголог | Клиник иммунолог
Камина Жасур Давлатов сизнинг аллергия бўйича билимларингизни ошириб боришни мақсад қилганман!
Консультация бўйича: @allergolog
Локация: t.me/allergologlar/15935
👥 Гуруҳ: @allergologlar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


🥚 Пишган тухум аллергия бермайдими?

Ҳа, аксарият ҳолларда рост.
Лекин истисно ҳолатлар ҳам бор!

Буни изоҳлаш учун тухум таркибидаги турли оқсиллар билан танишиш керак. Буни билиш учун молекуляр диагностика ўтказиш керак бўлади.

Келинг, тухум таркибига молекуляр даражада назар ташлаймиз:

Тухум таркибидаги иммуноген оқсилларнинг аксарияти тухум оқида жойлашган бўлиб, унда 5 хил асосий аллерген компоненти:

1⃣. Ovomukoid (Gal d 1),
2⃣. Ovalbumin (Gal d 2),
3⃣. Ovotransferrin (Gal d 3),
4⃣. Тухум оқи лизозими (Gal d 4),
5⃣. Ovomucin.

Товуқ тухумининг сариғи ҳам аллергенларни ўз ичига олади, асосий аллерген alfa-livetin (Gal d 5).

Овалбумин (Gal d 2) – тухум оқида энг кўп бўлган оқсил бўлса-да, овомукоид (Gal d 1) товуқ тухуми оқида доминант аллерген ҳисобланади.

Тухумга аллергияси бўлганлар пиширилган тухумли маҳсулотларни истеъмол қилганида ҳар доим ҳам аллергик реакция кузатилмаслиги мумкин. Чунки иссиқликка чидамсиз оқсиллардаги аллергенлик кетма-кетлиги иссиқлик таъсирида ўзгариши мумкин.

Лекин иссиқликка чидамли, масалан, овалбумин аллерген оқсиллари ҳам пишириш жараёнида иммуноген, яъни аллергия бериш потенциалини пасайтиради.

❌ Аммо товуқ тухумининг таркибидаги овомукоид (Gal d 1) молекуласига нисбатан аллергия аниқланган ҳолатда, пишириш ҳам фойдасиз бўлиши мумкин. Бундай беморлар тухумнинг ҳомидан ҳам, пишганидан ҳам воз кечишлари зарур!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


❗️Товуқ тухумига аллергияси бўлганларда ғоз, ўрдак, курка ёки бедана тухумларига ҳам аллергия бўлиши мумкин!

Бундай беморлар тухум истеъмол қилинганда, иммун системаси тухум оқсилини "бегона душман" сифатида ҳисоблайди ва ундан ҳимояланиш учун яллиғланиш медиаторларини ажратади. Ушбу медиаторлар (асосан гистамин) аллергик реакция симптомларига сабаб бўлади.


Ўзидан ўзи ўтиб кетиши мумкин

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги болаларнинг 2 фоизида тухумга аллергия мавжуд. Яхшиямки, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тухум аллергияси бўлган болаларнинг тахминан 70 фоизи 16 ёшга келиб касалликдан ҳолос бўлиб кетади.

Шундай бўлса-да, хавфлар юқори

Тухумга аллергияси бўлган болаларда оддий тошмадан тортиб, ҳаёт учун хавфли бўлган анафилактик шок ҳолатигача ривожланиши мумкин.

Тухумга аллергияни даволашнинг энг яхши усули тухум истеъмол қилмасликдир!

Афсуски, тухум кўплаб озиқ-овқатлар, жумладан, салатлар, музқаймоқ ва кўплаб пишириқларнинг таркибий қисмидир. Ҳатто баъзи тухум ўрнини босадиган маҳсулотларда ҳам тухум оқсили мавжуд. Тухумга аллергияси бўлганлар махсулотлар ёрлиқларини ўқиши ва турли овқатланиш жойларидаги овқатларнинг таркиби ҳақида сўрашда ҳушёр бўлишлари керак.

Бедана тухум ҳам аллергия беради

Товуқ тухумига аллергияси бўлганларда ғоз, ўрдак, курка ёки бедана каби бошқа турдаги тухумларга ҳам аллергия бўлиши мумкин.

Тухумга аллергия бўйича сизда яна қандай савол бор? Изоҳларда қолдиринг!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


Паст гистаминли парҳез

Паст гистаминли парҳез - гистамини юқори бўлган ва/ёки танада ортиқча гистамин чиқарилишига сабаб бўладиган овқатларни чеклаш деганидир.

Гистамин ўзи нима?

Гистамин - семиз ва бошқа иммунитет ҳужайраларидан ажралиб чиқадиган яллиғланиш медиаторларидан бири бўлиб, ҳақиқий ва сохта аллергия симптомлари пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Гистамин овқат билан ҳам кирадими?

Ҳа, баъзи махсулотлар таркибида гистамин моддаси кўп бўлади. Бу каби озиқ-овқатлар ҳаттоки гистаминдан заҳарланишга сабаб бўлиши ҳам мумкин (баъзи балиқ махсулотларида).

Гистаминни парчалаб бўлмайдими?

✅ Танада гистамин кўпайиб кетганда уни нормаллаштириб турадиган - гистамин катаболизм тизими мавжуд. Бу ҳужайрадан ташқари гистаминни парчаловчи диамин оксидаза (ДАО) ҳамда моноамин оксидаза N-метилиминдазол ацетальдегид таъсирида амалга оширилади. Баъзи одамларда бу ферментлар паст даражада бўлади ва фан тилида бу ҳолатга гистаминга чидамсизлик (histamine intolerance) дейилади.

Гистамин ошса аллергия бошланадими?

✅ Ҳар доим ҳам эмас. Ҳақиқий аллергия вақтида аллергенлар организмга кирганда иммунитет ҳужайралари таъсирида семиз ҳужайралардан гистамин ажралади. Сохта аллергия эса кўп миқдорда гистаминга бой махсулотларни еб қўйганга ёки бошқа иммун бўлмаган таъсирлар натижасида танада гистамин кўпайиб кетиши ҳисобига ривожланади.

Озиқ-овқатлар билан боғлиқ соҳта аллергия белгилари пайдо бўлишига ошқозон ичакларда жойлашган гистаминни парчаловчи нормал мезанизмлар яхши ишламаслигини ҳам киритиш мумкин.

Қайси озиқ-овқатда гистамин кўп?

✅ Озиқ-овқатлар таркибидаги гистамин миқдорини аниқ ўлчаш бўйича тадқиқотлар жуда кам ўтказилган. Лекин шунга қарамай, озиқ-овқатларга аллергияси бор беморлар учун тавсия этиладиган гипоаллерген парҳез рўйхатини пастда қолдираман.

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/620
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


⚡️Бир ўқ билан 3 қуённи уринг!

Консультация (20 кишига):
200.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️
IgE анализи (10 кишига):
100.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️
Allergoff спрейи (20 кишига):
300.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️

🇪🇺 Европа аллерголог ва клиник иммунологлар академияси (EAACI) аъзоси, аллерголог Жасур Давлатовдан бепул консультация олинг ва IgE анализини бепул текширтиринг. Қўшимчасига ҳона ҳавосини аллергенлардан тозаловчи Allergoff спрейини бепул қўлга киритинг!

Қачон?
🗓 25-январ (Шанба), кун давомида!


Қаерга бориш керак?

POYTAXT MED DIAGNOSTIKA клиникаси

Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Заргарлик 62-а уй. Мўлжал: Шуҳрат чорраҳаси. Ал-Хоразмий айланаси
Локация: t.me/allergiya/648


Қабулга рўйхатдан ўтиш:
☎️ +99871-276-96-03

Илтимос, ушбу эълонни имкон қадар яқинларингизга, гуруҳларингизга тарқатинг. Айниқса, имконияти чекланган ва аллергия билан узоқ йиллардан бери қийналиб юрганларга.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube




🎼 Сизларга ҳам илиндим...

💬Telegram 📹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентнинг тепадан кўриниши

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube

2.4k 0 28 11 17

Аллоҳ таоло бандасини 3 сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:

1⃣. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб, унинг покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.

2⃣. Аллох бандасини ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса синиқади ва Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол билан таққослашдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, қўйлар чеккага чиқиб кетса, чўпон уларни дарҳол калтаги билан қайтаради. Қайтиб келса, бошқа тегмайди.

3⃣. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом хозирлаб қўйган бўлади.
Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб, даражасини кўтаради. Ўзига тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.

© Набавий Тарбия

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


❗️Сурункали эшак еми касаллиги борларнинг ҳар 3 нафаридан биттасида стресс ёки депрессия бор!

Сурункали қаварчиқ (крапивница ёки эшак еми) – касаллиги бор беморларнинр кўпинча руҳий саломатлик билан муаммолари бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сурункали қаварчиғи бор ҳар 3 кишидан 1 нафари ташвиш, руҳий стресс ёки депрессияда яшайди. Сурункали қаварчиқ белгилари исталган вақтда ёки исталган жойда пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, беморнинг кундалик фаолияти ва ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳаттоки, беморнинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш (самооценка) ва ижтимоий муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Бундай беморлар учун ТОП-10 тавсия

1⃣. Доимий аллергологингиз бўлсин: 

— Беморлар ва шифокорлар тўғри ташхис ва даволаш режасини топиш учун биргаликда ишлайди. Сизнинг шифокорингиз тўғри тиббий ёрдам олишингизда энг муҳим аҳамиятга эга.

2⃣. Руҳий саломатлик бўйича мутахассислар қабулига боринг: 

— Сурункали қаварчиқ касаллигига сабаб бўлаётган сиздаги ташвиш, стресс ва депрессияни камайтиришга ёрдам берадиган мутахассис ёки маслаҳатчи инсон сизга керакли психологик ёрдам бериши мумкин.

3⃣. Беморлардан иборат онлайн гуруҳларга қўшилинг: ёлғиз эмаслигингизни унутманг!

— Дарди бир хил инсонлар тезда тил топишиб олишади. Бир-бирларига ўз тавсиялари билан ёрдам беришлари мумкин. Айниқса, тушкунликка тушиб қолган беморлар учун бу жуда муҳим. Онлайн гуруҳлар сизга бошқа беморлар билан виртуал алоқада бўлишга, касалликларни назорат қилишга ва психологик ва амалий маслаҳатлар олишга ёрдам беради. Бироқ, нотўғри маълумотлардан эҳтиёт бўлинг. Интернетда топилган маълумот ёки маслаҳатни қўллашдан аввал тасдиқланг ва бу ҳақда шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

4⃣. Яқинларингиз қўллаб-қувватлаши 

— Оилангиз ва дўстларингиз билан яхши муносабатда бўлиш - стресс ва депрессиядан тузалишнинг асосий кўрсаткичларидан биридир.

5⃣. Доимо жисмоний фаол бўлинг:

— Мунтазам жисмоний фаоллик танангизда бахт гормони, яъни эндорфин деб аталадиган кимёвий моддаларни чиқаради. Ҳаттоки, ҳар куни 30 дақиқалик пиёда юриш ҳам руҳий саломатликка ёрдам беради.

6⃣. Ҳар куни медитация қилинг: 

— Агар сиз илгари ҳеч қачон медитация қилмаган бўлсангиз, аввалига ғалати туюлиши мумкин. Медитация - бу ташвиш, стресс, депрессия, оғриқни бошқаришга ёрдам берадиган ақлий амалиётдир.

7⃣. Ҳаётдан, яшашдан лаззатланинг: 

— Ҳаёт бир теккис эмас. Гоҳида хурсандчилик, гоҳида ғам. Шуниси билан хам қизиқ. Эртага нима бўлишини ҳечким билмайди. Сизни қайси ишлар кўпроқ бахтли ва хурсанд қилади? Вақти келиб (99 ёшингизда) ўлим тўшагида ётганингизда ўтган ҳаётингиздан афсусланмайдиган ҳаётда яшанг!

8⃣. Кундалик тутинг ёки канал очинг

— Ўз кечинмаларингизни ёзиб боринг. Бу сиздаги руҳий тарангликни камайтиришга ёрдам беради.

9⃣. Уй ҳайвони ёки гул парваришланг: 

— Бирорта уй ҳайвонига ғамхўрлик қилиш ва бирор ўсимликни парвариш қилиш – кўп одамларга ўзларига ғамхўрлик қилишга ҳам ёрдам беради. Агар мўйнали уй ҳайвонлар сизга ёқмаса, балиқ ёки тошбақа ҳақида ўйлаб кўринг. Баъзилар ҳатто чумоли боқишади.

🔟. Соғлом овқатланинг: 

— Тўғри овқатланиш танангиз учун ғамхўрлик қилишингиздир. Фаст-фуд, газли ичимликлар ва ярим тайёр маҳсулотлардан бутунлайга воз кечиш вақти келди, ишонаверинг! Сабзавотлар, янги ва ёғсиз гўштлар, гуруч ва макарон каби паст гистаминли овқатлар сурункали қаварчиқни бошқаришга ёрдам беради. Фақат симптомларни ёмонлаштирадиган гистаминолибератор овқатлардан эҳтиёт бўлинг.

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/620
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

1.9k 0 21 16 17

🆓 Пенсионерларга бепул!

Январ ойи давомида аллергик касалликлар билан қийналиб юрган пенсионер отахон ва онахонлар учун 200.000 сўмлик консультация хизматимиз мутлақо бепул амалга оширилишини маълум қиламиз.

Клиника локацияси:
t.me/allergologlar/15935
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


🦆 Терининг ғоз терисига ўхшаб қолиши нимадан бўлиши мумкин?

Совуқ кунларда беморлар томонидан шу савол жуда кўп берилади. Демак, "Ғоз терисига ўхшаш тери" симптоми қуйидаги иккита асосий сабабга кўра кузатилади:

1⃣. Биринчиси - Ташқи омиллар (совуқлик, стресс) таъсирида қўл ва оёқларда вақтинчалик пайдо бўлиши мумкин.

2⃣. Иккинчиси - Фолликуляр гиперкератоз деб аталадиган ҳолатда. Кўпинча билаклар, сонлар, думба, тиззалар, бўйин ва тирсакларда пайдо бўлади. Баъзан юзда ҳам содир бўлади.

Нима учун пайдо бўлади?

Асосий сабаб - терининг юқори қатламидаги ҳужайра янгиланиш жараёнининг бузилиши. Натижада, эски ҳужайралар соч фолликулаларининг оғзида тўпланади. Бу кўпинча филлагрин оқсили генидаги нуқсон билан боғлиқ, шунинг учун жараён одатда қуруқ тери билан бирга келади.

Фолликуляр гиперкератоз одатда териси қуруқликка мойил бўлган одамларда ривожланади (масалан, атопик дерматит фонида). Кўпинча бу ирсий муаммодир.

Шунингдек, синтетик кийим кийиш, қиш мавсуми (терининг қуруқлигини оширади) ва намлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

У ўз-ўзидан кетиши мумкинми?

Кўпинча бу ҳолат болалик даврида пайдо бўлади ва балоғат ёшида деярли бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин. Касалликнинг кучайиши йилнинг вақти билан боғлиқ бўлиши мумкин: ёз фаслида кератоз бутунлай йўқолиши мумкин, кузда ва қишда яна қайтиб келиши мумкин .

Қандай қилиб қутулиш мумкин?

Фолликуляр гиперкератоз касаллик эмас, шунинг учун уни даволашнинг ҳожати йўқ, аммо махсус парваришлаш усуллари орқали симптомларни енгиллаштириш мумкин.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


Касаллик бу – "мукофот"

Ҳаётимиздаги ҳар бир синовни Аллоҳ беради. Ва бу бежизга эмас. Албатта сабаби бор!

🤲 Синовлар иймонимизни янада кучлироқ бўлишига хизмат қилсин!

💬Telegram 📹Instagram

2.8k 0 30 15 27

​​Янги йилда Аллергияга йўлиқмаслик учун нималарни билиш керак?

Aллергия - бу янги йил байрамидан кейин кўп кузатилаган машҳур касалликдир. Aллергия билан биз ўйлагандан кўра кўпроқ одамлардан азият чекишмоқда. Байрам дастурхонидаги кўпгина овқатлар аллергияга мойил кўпгина инсонлар учун "кутилмаган совғалар" бериши мумкин. Бу ҳолатларни бир сўз билан озиқ овқат маҳсулотларидан аллергия деб номлаймиз.

Янги йил дастурхонидаги қайси озиқ-овқатлар аллергияни кўпроқ келтириб чиқариши мумкин?

Озиқ-овқат махсулотларидан қуйидагилар энг кўп аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин:

🍋 Лимон мандарин, апелсин, қулупнай, малина;

Шоколад, қаҳва;

🍳 Товуқ ва бедана тухумлари;

🐬 Балиқ ва денгиз маҳсулотлари;

🥜 Ёнғоқлар (айниқса, ерёнғоқ кучли аллерген ҳисобланади, аммо бошқа ёнғоқ турлари ҳам хавфли бўлиши мумкин).

🍾 Спиртли ичимликлар. Кўпгина эркакларда яхши тозаланмаган, сифатсиз спиртли ичимликлардан кейин турли аллергик реакциялар кузатилади. Ҳақиқий этил спирти аллерген эмас. Асосан унга қўшиладиган қўшимча моддалар эвазига аллергия ривожланади.

Бу махсулотлар, шунчаки, энг кенг тарқалган гипераллерген махсулотлар ҳолос. Сизда аллергия бўлса, ёхуд оила аъзолариздан бирортасида аллергияга мойиллик мавжуд бўлса, танаввул қилинаётган таомларнинг таркиби билан қизиқиб кўриш ва албатта аллергик реакцияларни қўзғатувчи юқоридаги махсулотлар бўлганда иложи борича улардан узоқроқ юриш мақсадга мувофиқ.

Беморларга осон эмас, тушунаман. Масалан, оддийгина ерёнғоқ кимдадур тошмалар тошиши билан намоён бўлса, яна кимдадир кучли нафас қисишлари билан оғир ҳолатда кечиши мумкин.

Бир кунлик байрам ўтади-кетади. Уни еманг, буни еманг дейишдан йироқмиз. Танлов ўз ихтиёрингизда.

Аллергияси бўлса ҳам диета-пиета қилмайдиган, диета қилишдан безор бўлиб кетган ёҳуд янги йил ўтсин кейин диета қиламан деб режа қилаётган беморларга алангали саломлар!😅

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


⚡️Хушхабар: АҚШ олимлари йўғон ичак саратонини 100% даволашга эришдилар!

Яъни ушбу бедаво касалликнинг давоси топилди. Аммо даволаш курси 1.5 млрд сўмга тушади!

Препарат номи: Достарлимаб

АҚШ тиббиёт ҳамжамияти онкологияда мисли кўрилмаган ютуқни эълон қилди - достарлимаб препарати клиник синовлар давомида йўғон ичак саратонини даволашда 100% самарадорликни кўрсатди. Бу тиббиёт тарихида биринчи марта анъанавий усуллар - кимётерапия ва жарроҳликдан фойдаланмасдан, барча тадқиқот иштирокчилари учун тўлиқ даволанишга эришиш мумкин бўлди.

Инқилобий натижалар

Достарлимаб саратонни даволашга ёндашувни ўзгартириши мумкин бўлган самарали натижаларни кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, препарат нафақат касалликнинг ривожланишини тўхтатади, балки саратон ҳужайраларини бутунлай йўқ қилади, барқарор ремиссияни таъминлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, даволанаётган беморларда қайталаниш хавфи деярли йўқ.

Таъсир механизми ва самараси

Достарлимаб (савдо номи Jemperli) - янги авлод инсонийлаштирилган моноклонал антителодир. Саратон ва соғлом ҳужайраларга бирдек зарар етказиши мумкин бўлган анъанавий кимётерапиядан фарқли ўлароқ, бу дори PD-1 рецепторини блокировка қилиш орқали танлаб ишлайди ва шу билан ўсимта ҳужайраларига қарши тананинг табиий иммун жавобини кучайтиради. Бу каби моноклонал антителали препаратлар аллергик касалликларни даволаш учун ҳам мавжуд. Уларнинг тури кўп.

Достарлимабни даволаш схемаси

Максимал самарага эришиш учун эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган: 500 мг дастлабки 4 доза ҳар 3 ҳафтада қўлланилади, шундан сўнг бемор ҳар 6 ҳафтада 1000 мг дан олади.

Даволанишнинг нархи

Битта ампула нархи (500 мг / 10 мл) мамлакат ва етказиб берувчига қараб 4259 дан 6798 еврогача ўзгаради. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, биринчи йил давомида даволанишнинг тўлиқ курси беморга тахминан 110.570 еврога тушади. Ўзбек пулида салкам 1.5 млрд сўм. Бу эса препаратнинг юқори самарадорлигига қарамай, кўплаб беморлар учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Ҳар қандай жиддий дори сингари, достарлимаб ҳам анемия, кўнгил айниши, диарея, бўғимлардаги оғриқлар, тери реакциялари ва қалқонсимон без касалликлари каби бир қатор ножўя таъсирга эга. Камдан кам ҳолларда турли органлар ва тўқималарнинг яллиғланиши шаклида янада жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, бу хавфлар препаратнинг юқори самарадорлиги ва кимётерапия ва жарроҳлик зарурати йўқлигини ҳисобга олган ҳолда мақбул деб ҳисобланади.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) аллақачон достарлимабни тасдиқлаган ва бу унинг клиник амалиётда кенг қўлланилишига йўл очган.

Достарлимаб аллақачон аёлларда такрорий ёки ривожланган эндометрий саратонини даволаш учун ҳам тасдиқланган.

Жаҳон тиббиёти учун аҳамияти
Достарлимабнинг муваффақияти онкология тарихида янги саҳифа очади. Унинг ноёб таъсир механизми ва йўғон ичак саратонини даволашдаги таъсирчан натижалари саратоннинг бошқа турларини даволашга ўхшаш ёндашувларни ишлаб чиқишга умид беради. Тадқиқотчилар препаратни қўллашни кенгайтириш ва уни бошқа даволаш усуллари билан бирлаштириш имкониятларини ўрганишда давом этмоқдалар.


Қимматбаҳолигига қарамай, достарлимаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


⚡️ Бугун конкурснинг охирги куни!
🎁 IgE анализини бепул ютиб олинг!

Бугун соат 23:59 га қадар Доктор Аллерголог | ЧАТ гуруҳига энг кўп яқинларини қўшган 5 нафар инсонга умумий IgЕ анализини бепул текширтириб бераман. Агар Тошкентда эмас, қайсидир вилоятда бўлса мен умумий IgЕ анализ харажатини ғолибнинг картасига ўтказиб бераман.

❗️Эслатма: Ким нечта одам қўшгани автоматик ҳисоблаб борилади. Бу қандайдир лоторея эмас, тўлақонли сизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. Атига 2-3 дақиқангиз кетади нари борса!

Гуруҳ линки: https://t.me/allergologlar

Барчангизга омад! Саломат бўлинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


Ўзбекистонда энг кўп тарқалган аллергия? Нима деб ўйлайсиз, қайси аллергик касалликлар Ўзбекистонда энг кўп тарқалгани бўлиши мумкин?
Опрос
  •   Аллергик ринит
  •   Крапивница (Эшак еми)
  •   Бронхиал астма
  •   Дори аллергияси
  •   Озиқ-овқат аллергияси
  •   Атопик дерматит
489 голосов


Дунёнинг энг бахтли болакайи

Биз ёшлигимизда айнан шунақа бола бўлганмиз, лекин ҳозирги болалар ҳақида бундай деб бўлмайди.

Қўшиласизми?


💩 Фекал микрофлора трансплантацияси
Сурункали эшак еми ва атопик дерматитни даволашда фойдали бўлиши мумкин

ФМТ - бу усул ичак микрофлорасини ўзгартиришда жуда самарали ва ичак флораси бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволашда ижобий терапевтик ёндашувдир.

Аввалги тадқиқотларда, ФМТ асосан дерматологик касалликларда фойдаланиш фойдали деб ҳисобланарди. Аммо Ким гуруҳи томонидан олиб борилган бир тадқиқотда сичқонлардан эксперимент предмети сифатида фойдаланилган ва ФМТ ичак микрофлорасини донор ҳолатига қайтариши мумкинлигини кўрсатди. Бундан ташқари, ФМТ IgЕ даражасини пасайтиради, Тh1/Тh2 иммун жавобларини мувозанатлаштиради, ичак микрофлораси воситачилигидаги Тreg ҳужайраларини назорат қилади ва семиз ҳужайралар, эозинофиллар ва базофилларни камайтиради, буларнинг барчаси атопик дерматитда аллергик реакцияларни камайтиришга ёрдам беради.

Яна бир тадқиқотда эса 6 йил давомида Эшак еми (крапивница) билан қайта-қайта пароксисмал ошқозон безовталигини бошдан кечирган аёл беморга трансэндоскопик энтерал трубка орқали тўртта йўғон ичак ФМТ сеансини ўтказган ҳолат ҳақида хабар берди. Бир йиллик кузатувда беморнинг симптомларида сезиларли яхшиланиш кузатилди, бу эса даволанишни тўхтатишга имкон берди. Бундан ташқари, нажас намуналари таҳлил қилиш натижасида ФМТдан кейинги ичак микрофлора таркиби сезиларли ўзгаришлар аниқланди. Ушбу ўзгаришлар Prevotella миқдори кўпайиши ва Bacteroides ва Faecalibacterium миқдори пасайишини ўз ичига олади.

Хулоса қилиб айтганда, ичак микрофлорасидан фойдаланиш микроб ҳужайралари билан даволаш бўйича истиқболлар борлигини англатади. Бизга Сурункали эшак еми касаллиги учун ФМТ бўйича кўпроқ клиник тадқиқотлар керак, чунки мавжуд клиник далиллар ҳозирча етарли эмас.

Тавсиям: Кўплаб аллергик касалликларнинг "дарвозаси" ичак муаммолари ҳисобланади. Шу сабаб кимёвий ва ярим тайёр маҳсулотлардан чекланинг. Ичак микрофлорасини хилма-хил қилиш учун фойдали бўлган табиий пробиотикли махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Аллергияси борларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube


💩 Ахлат билан аллергик касалликларни даволаш ҳақида эшитганмисиз? 🙊

Яъни, соғлом донор одамдан олинган ахлат (нажас) бемор одам ичагига киритилади. Кўплаб касалликларни даволашда самарали экспериментал усул бу.

Албатта, бир эшитишда жуда ғалати. Лекин дунёда шунақа даволаш усули мавжуд!

Бу бўйича алоҳида мақола тайёрлашимни истайсизми?


⚡️ Ютуқли конкурс!
🎁 IgE анализини бепул ютиб олинг!

Доктор Аллерголог | ЧАТ гуруҳига 25-декабр соат 23:59 га қадар энг кўп яқинларини қўшган 5 нафар инсонга умумий IgЕ анализини бепул текширтириб бераман. Аниқроғи, тўловини шахсан ўзим тўлаб бераман. Агар Тошкентда эмас, қайсидир вилоятда бўлсангиз, ўзизга яқин клиникага бориб анализ топширасиз мен умумий IgЕ анализ харажатини картангизга ўтказиб бераман.

❗️Эслатма: Ким нечта одам қўшгани автоматик ҳисоблаб борилади. Бу қандайдир лоторея эмас, тўлақонли сизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. Атига 2-3 дақиқангиз кетади нари борса!

Гуруҳ линки: https://t.me/allergologlar

Барчангизга омад! Саломат бўлинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube

Показано 20 последних публикаций.