Янги раҳбар бўлган давримда менинг жамоамга хайдалиши керак бўлган ходимларни “бадарға” қилишарди. Оғир характерли, инжиқ, мағрур йигит ва қизлар эди. Бир пайтлар “юлдуз” бўлган ходимлар эди. Куба, Македония, Ҳитой, Тунис, Фаластин вакиллари бор эди. Ички сиёсат ҳам қизиқ нарсаде. Бир нарса ҳаммасини бирлаштирарди: ишини зўр биладиганлар эди. 2 йил ичида биронтасини ҳайдаш у ерда турсин, бўлимдаги 300 ходим ичида топ иккитаси ўзимнинг жамоамдан бўлди. Очиқчасига келишув қилгандим: бир-бирилар келишиб ишланглар, менга фақат менинг аралашувимсиз битмайдиган иш билан чиқинглар, дегандим. 90% делегирование қилдим. Ҳаммаси ўзига-ўзи бошлиқ. Мен билан партнер.
“Сенлар системага берадиган қайта зарбанинг энг зўри бу сенларнинг, бошқалар орасидаги, энг зўр кўрсаткичларинг”, дегандим. Ёмон ишласаларинг, душманларинг ноғорасига ўйнаган бўласанлар, деб тушунтирдиб. Бу гап мантрага айлариб бораверди. Кунига эслатардимде. Биз юритган бизнес-юнит атиги 25% такрорий харид кўрсаткичига эга эди. Шуни 18-24 ой ичида 75% га чиқардик. Фокусни ишга қаратган эдик, шунинг учун бир-биримизнинг характерини кўришга фурсат бўлмаган.
Бу йигит ва қизларда ақл бор эди. Улар аламзода бўлиб, “душманига” турли зарар етказадиган харакатлар билан овора бўлишлиги мумкин эди. Аммо, бошқа йўл танладилар. Душманни ишғол қилишни эмас, ўзини кучли қилиш устида ишладилар.
@alisher_rustamov