Alisher Rustamov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


⭕ СЕРВИС бўйича 18 йиллик тажрибага эга мутахассис
⭕ Тадбиркор, консультант, ижодкор
⭕ Armani Group, Alfred Dunhill, Jimmy Choo, Texnomart каби компанияларда ишлаган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Sotuvchi-konsultant kerak

Salom, bizning “Best-Tools” do‘konimizga mijozlarga xizmat ko‘rsatish va mahsulotlarimizni sotishda yordam beradigan sotuvchi-konsultant kerak.

Vazifalar:

Mijozlarni kutib olish va ularga mahsulotlarimiz haqida batafsil ma’lumot berish.

Mijozlarga kerakli mahsulotlarni topishda yordam berish.

Mahsulotlarni sotish jarayonini amalga oshirish va hisob-kitob qilish.

Do‘kon ichidagi tartibni saqlash va mahsulotlarni to‘g‘ri joylashtirish.

Talablar:

Muloqot qilish ko‘nikmalariga ega bo‘lish.

Do‘kon savdo-sotiq jarayonlariga qiziqish.

Mas’uliyatli, diqqatli va tezkor bo‘lish.

O‘zbek tilida ravon gapira olish
rus tilida ravon gapira olish

Shartlar:

Ish o‘rgatiladi, tajriba talab qilinmaydi.

Boshlang‘ich maosh: 3 000 000 so’m.

Maosh ish natijasiga qarab oshiriladi.

☎️+998993121624


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ишлар авжида.

Совуқ қўнғироқ чўзилиши керак эмас. Суҳбат якунида ўзингизни ёздириб қўйишингиз керак.

@alisher_rustamov


Мижоз билан музокара давомидаги керакли инструментлар.

@alisher_rustamov


Мижозга товар ёки ҳизмат ҳақида гапирсангиз, учта нарх танлови беринг. Масалан,

Силвер пакет $1,240
Голд пакет $1,440
Платинум $1,940.

Нима, энди мақсад ўртадагини сотишми? Йўқ, мақсад сотиш.

Лангар усулидан фойдаланинг.

@alisher_rustamov


Асабийлашмасдан ўқинг!

«Мен бировга пахта қўймаганим учун бой эмасман” деган гап кўпинча ақл эмас, ҳиссиёт билан йўл тутадиганлар томонидан айтилади. Ўз мағлубиятини, эринчоқлигини, ақлий салоҳияти пастлигини ниқобламоқчи бўлади. Пахта ва муомала, одоб ўртасидаги фарқни ҳам билмайди, чунки сўз бойлиги йўқ бир-биридан ажралиб турадиган элементларни таърифлашга.

Мен кулолмайман, мен жиддийманде, дейди. Кулиш ва табассум ўртасидаги фарқни сўрасангиз, амаллаб айтиб беролмайди. Китоб ўқимайди.

Ҳўмрайган ва муомаласиз инсонларнинг аксарияти кам пул топадиган бўлади. Бутун дунёдан алами бўлади. Одам кўп топган сари, оғзи қулоғида бўлаверади. Оқ суякларга ўхшаб гўзал муомала қилади.

Бизда негадир қадриятлар ўта чалкашиб кетган. 26 йил ичида йўқотилган авлод улғайди. Ўйланг, шу одамлар уйланди. Фарзандини ғазабга тўла қилиб тарбиялайди… Бир нарсадан ҳурсандман, бунақа одамларни бозор кўтармаяпти. Янги авлод ҳали мактабда, шуларни зўр тарбиялаш керак:
- Ўзбекистон бу планета эмас, балки унинг кичик қисми
- Миллат билан эмас, шахсан ўзимизнинг ва ватандош ишлари билан ғурурланиш
- Тил билан эмас, у тил ёрдамида қандай фойдали илм берилганидан фахрланиш
- Фақат спорт эмас, кашфиётлар билан марраларни забт этишдан эътироф қилиниш.

Ёшлар билан кўп ишлайман. Аксари зўр муомалали, ақли бутун, нима исташини билади. Бу ҳам тарбия. Интернетда кўрадиганларим ҳам бор, ким тарбиялаган, дегинг келади. Ота-она номига дуо олган яхши, ланъатдан кўра, тўғрими?! Ишда ҳам “отангизга раҳмат” дейишса, мен ғурурланардим. Менимча, шунақа нарсалардан ғурурланиш ўринлироқдир.

@alisher_rustamov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Батафсил шу ерда 👉🏼https://youtu.be/l8yxXBuAWDI?si=YQyYAIrmY_Achzf3


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бориб сотиш жараёнида товар сотманг. Таассурот қолдириб, контакт олиб келинг.

Йигитларда прогресс катта. Аслида бу жамоадошимиз мижозлар билан тўғридан-тўғри ишламайдилар. Аммо, ўрганиб қўйган яхши эканини эътироф этдилар. Водийлик болалар барибир қизуқувчан бўладиде.

@alisher_rustamov




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Танлов имкониятини яратинг. Сотманг. Мана буниси сизга тўғри келади, деган жумлани олиб ташланг.

Масаланде,

А-продукт: баланд кўрсатиб эътиборни жалб қилади. Ҳурматни олиб берадиде
Б-продукт: совуқ кунларда касал қилмайди, қўполлиги елкани кенг ва одамни савлатли кўрсатади.

Ўзингизга қай бирини кўпроқ раво кўрардингиз?”

Танлов имкониятини беринг, деганимни тушунтиролдимми?

@alisher_rustamov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Анча вақтдан бери билимга чанқоқ ва тортинмайдиган жамоа билан ишламагандим. Formen компанияси билан иш бошладик. 80% материални йигитлар ўзлари яхши билишлиги кўринди, чунки раҳбарлари ўқимишли ва изланувчан инсонлар. Гап ўша 20% қўшишда. Британияда малака оширган давримда “Илтифот билан сотиш” номли малака оширишга қатнашгандим. Ўша давр $5,000 эди. Тўлаган пулимни карра баробар оқлаб бўлдим. Умид қилардимки, раҳбарият томонидан берилган малака ошириш имкониятидан жамоа карра баробар манфаат топишлигини.

Апрель ойининг охиридан яна бир аккаунт/фирма олишга окно бор. Малака ошириш ва амалиёт $7,200 дан бошланади. Қайта харидлар коэффициентини оширадиган беш кунлик мини курслар ҳам бор, келишамиз. Март ойининг ўрталарида Урганчда бўлишни режа қилганмиз, таклиф қилмоқчилар бор бўлсаде☺️.

@alisher_rustamov


Янги раҳбар бўлган давримда менинг жамоамга хайдалиши керак бўлган ходимларни “бадарға” қилишарди. Оғир характерли, инжиқ, мағрур йигит ва қизлар эди. Бир пайтлар “юлдуз” бўлган ходимлар эди. Куба, Македония, Ҳитой, Тунис, Фаластин вакиллари бор эди. Ички сиёсат ҳам қизиқ нарсаде. Бир нарса ҳаммасини бирлаштирарди: ишини зўр биладиганлар эди. 2 йил ичида биронтасини ҳайдаш у ерда турсин, бўлимдаги 300 ходим ичида топ иккитаси ўзимнинг жамоамдан бўлди. Очиқчасига келишув қилгандим: бир-бирилар келишиб ишланглар, менга фақат менинг аралашувимсиз битмайдиган иш билан чиқинглар, дегандим. 90% делегирование қилдим. Ҳаммаси ўзига-ўзи бошлиқ. Мен билан партнер.

“Сенлар системага берадиган қайта зарбанинг энг зўри бу сенларнинг, бошқалар орасидаги, энг зўр кўрсаткичларинг”, дегандим. Ёмон ишласаларинг, душманларинг ноғорасига ўйнаган бўласанлар, деб тушунтирдиб. Бу гап мантрага айлариб бораверди. Кунига эслатардимде. Биз юритган бизнес-юнит атиги 25% такрорий харид кўрсаткичига эга эди. Шуни 18-24 ой ичида 75% га чиқардик. Фокусни ишга қаратган эдик, шунинг учун бир-биримизнинг характерини кўришга фурсат бўлмаган.

Бу йигит ва қизларда ақл бор эди. Улар аламзода бўлиб, “душманига” турли зарар етказадиган харакатлар билан овора бўлишлиги мумкин эди. Аммо, бошқа йўл танладилар. Душманни ишғол қилишни эмас, ўзини кучли қилиш устида ишладилар.

@alisher_rustamov


Яхши савдода нима муҳим роль ўйнайди?

@alisher_rustamov


Ҳизматлар соҳасида фриланс шаклида фаолият юритаётган мутахассис ишни чўзиб юбормаслиги муҳим. Бир йигитга проект бердим. Кетидан яна бир проектга буюртма келди менга. Шу йигитни бермадим, чунки беш кун дараксиз бўлиб кетди. Бироқ, натижани яхши қилиб берди, таланти бор бола.

Ёшларда интизом етишмайди, деб биламан.

Яна бир йигит бор. У ҳам яхши мутахассис. Проектни чўўўўўзиб топширади. Виждонан бажаради. Унга ҳам иш бермайман. Муомала қилишни билмайди. Менинг мижозларим эса нозик одамлар. Уялиб қоламан, деб қўрқаман.

Бой бўлиш учун иккита нарса муҳим экан:
1) Интизом (фокус, масъулият, жавобгарлик)
2) Муомала (инсон сизни кўришни ўзидан мазза қилиши керак. Мижоз тўлов қилганда дуо қилиб қўйиш).

@alisher_rustamov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Савдони оширишнинг энг зўр йўли бу…

Манзил: Poytaxt савдо маркази, 1-Қават, Nexel премиум техника дўкони.

☎️+998940905000

Instagram | Facebook


Микроменежмент муҳим. У бўлмаса, иш кетмайди баъзи пайт. Сабаби шундаки, кўп ходимларда мустақил фикрлаш бор бўлсада, келган ғояларни амалда рўёбга чиқариш учун малакаси етишмайди. Кундалик ишини автомат тарзга чиқарганингиздан сўнг бемалол у ходимни ўз ҳолига қўйсангиз бўлади. Теппасида туриб, қўлидан етаклаб юришингиз микроменежмент дейилади.

Одамларнинг мотивация даражасига боғлиқ бу жараёнлар. Тасаввур этинг, савдолар тушиб бормоқда, мижозлар кетиб қолмоқда, конверсия паст. Минг катта тадбиркор бўлманг, савдо бўлимида ўтириб оласиз. Неча марта сув ичганигача, сигарет чекганича ва тушлик қанча давом этганигача ёпишиб оласиз. Сизда мотивация бор - бизнес юрмаслик бу ўлимга тенг. Ходимларда мотивация - бизнес юрмаса, бошқа жойдан иш топади.

Микроменежмент қилган одамларга танбеҳ берамиз: э ока, каттароқ нарсаларни ўйланг, деб. Бу тўғри тавсия. Шунингдек, вазиятини билиш ҳам муҳим. У ҳам истамайди майда нарсаларга аралашишни. Ўтган сафар бир тадбиркор видео роликларга ёпишдилар. Бу савдо яхши эмаслигидан далолат. Яъни, улар электрикга ўҳшаб қаерда контактлар узилганини текширяптилар. Куладиган жойи йўқ. Аммо ташқаридан ғалати кўринади. Микромежмент билан кризис даврида банд бўлишиди кўпчилик. Кризис эса ўша стратегиялар ҳақида буюк орзулар билан банд бўлишдан келиб чиқади😅. Тўғри мувозанат танлаш муҳим микро ва макро менежмент орасида.

Қийин даврлар кучли одамларни чиқаради. Кучлилар осон даврларни яратади. Осон даврлар давомида қийин даврлар яратадиган авлод ўсади😂.

@alisher_rustamov


AGAR TALABLAR SIZGA MA'QUL KELGAN BO'LSA BIZ BILAN BOG'LANING!
Anketa to'ldirish uchun:
@Khatdecoranketa_bot

☎️ Bog'lanish 👇
📞Telefon raqam: +99877 373-05-05
📨 Telegram: @hrmanager95


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Қиммат сотиш учун қўшимча қиймат яратишингиз керак. Продуктнинг ўзи сотилса, арзончи бўлишга маҳкумсиз. Арзон мол савдосида конкуренция нархга асосланган бўлади. Қолаверса, ўша пулни ҳам ололмайсиз (насия, консигнация).

Қиймат яратиш устида ишланг. Масалан, жамоада учта муҳим сервис устунини ривожлантиринг:
1) Мижозга муносабат
2) Мижозга эътибор (гапларига, нима якуний натижа излаётганига)
3) Фаросат (исми билан мурожаат этинг, баъзи қулай бўлмаган вақтларда қўнғироқ қилманг).

Шу элементар нарсалар ҳам бориб-бориб тарбияга тақалади. Билингки, ходимларингиз бу сизнинг брендингиз. Ўзингиз зўр-зўр жойларга ўқиб олиб, уларга эса шундай таҳсил олиш имкониятини бермасангиз, аравани тоққа итариб чиқаётгандек бўласиз.

Мижозлар учта масала билан келади:
1) Талаб
2) Эҳтиёж
3) Истак.

Жамоангиз қайси бирига жавоб беришга қодир? Ўша гапде: ходимларимни конкурентлар олиб кетади, деб қўрқманг. Ходимлар мендан бошқа жойда керак эмас, деган нарсадан қўрқинг. Энг зўр ходимингизнинг кўрсаткичлари савдо ҳажмида бўлмайди. Қайта харидлар сонида кўринади.

@alisher_rustamov


1) Режалаштириш
2) Мувофиқлаштириш
3) Вазифа белгилаш
4) Етакчилик қилиш
5) Назорат ўрнатиш.

Юқоридагилар бошқарувнинг таркиби ёки асосий принциплари. Ҳар бирида аниқ харакатлар йиғиндиси мавжуд. Нима деб ўйлайсиз, қай бирида қийинчилик бор махаллий бизнес бошқарувида?

P.S.
Шахсий статистикамда 5-пункт қийин бўляпти кўпчиликда: назорат учун нуқталар яратилмаган.

@alisher_rustamov

Показано 20 последних публикаций.