АҚШ иқтисодиёти ва унинг қарзга ботиши ҳақида
Fikr Yetakchilari” нинг бир подкастига муносабат билдирганимда, АҚШ иқтисодиёти ҳақида ҳам ёзаман, дегандим. Юқоридаги Хондамир аканинг “Доллар қачон қулаши керак эди, аммо...” деган пости туртки бўлиб, баъзи фикрларни бугун улашай дедим.
АҚШ иқтисодиёти – ЯИМ $25трлн., жами қарзи эса – $36трлн., яъни Ялпи Ички Маҳсулотнинг 150%-ига тенг. Бу иқтисодиёт учун жуда катта зарар, Америка халқи учун келажакда катта хавф. Аслида, бутун дунё халқлари учун ҳам хавф, сабаби – агар доллар қуласа, барча доллар жамғариб келаётганлар бирдек йўқотишга учрайди. Деярли барча одамлар бойликларини долларда сақлашади. Фараз филинг, шу пуллар бир кунда қийматини йўқотса, нима бўлади?!
Хондамир ака доллар шу кунгача қуламаганини / қадрини йўқотмаганини яхши ёритибди. Сўраганлар учун АҚШ қарзи қандай ва қаердан кўпайганини тушунтиришга ҳаракат қиламан:
1) АҚШ бюджети харажатлар даромаддан ошиши эвазига анча вақтдан буён дефицитга учраб келади. Масалан, 2024 йилда бюджет даромади $4.92трлн.ни, харажатлар эса $6.75трлн.ни ташкил қилди, яъни дефицит $1.83трлн.га тенглашди.
2) Дефицитни қоплаш учун давлат қарз олади, яъни облигация шаклида қимматли қоғозлар чиқариб молия бозорда сотади ва тушган маблағларга бюджет харажатларини қоплайди. Натижада АҚШ қарзи ҳар йили салкам икки трлн.долларга ошиб келади. Бу облигацияларни банклар, корпорациялар, ҳукуматлар сотиб олади (Хитой ва Япония энг катталари);
3) АҚШ бюджет дефицитига эса бир қанча омиллар таъсир қилади, асосийлари қуйидагича:
- АҚШ демографияси тобора оғирлашмоқда, аҳоли қариши тезлашган. 2030 йилгача ҳар куни ўн минг одам 65 ёшга тўлиб нафақага чиқиши кутилмоқда. Ўсиб бораётган пенсия харажатлари давлат бюджетига молиявий оғирлик туширмоқда.
- АҚШ соғлиқни сақлаш тизими қимматлашиб кетган, йилига жон бошига $13,000 сарфлаб ривожланган давлатлар ичида етакчилик қилмоқда. Хуллас, пенсия ва соғлиқни сақлашга деярли ҳар йили бюджетнинг ярми сарфланади.
- Ҳали яна олинган қарзлар учун фоиз тўлаш керак. Бу ҳам бюджет ҳисобидан тўланади. Бугунги кунда қарзларнинг фоизи учун кунлик ҳисобда $2.6 млрд. тўланмоқда. Келажакда ҳали қанча фоиз тўлаш керак, Худо билади.
- Мудофаа харажатлари ҳам урушлар туфайли йилдан-йил ошиб бормоқда. Уруш ветеранларига тўланадиган нафақаларни ҳам қўшганда мудофаа учун йилига $1.2 трлн. сарфланмоқда.
- Энди даромадларга келсак, АҚШ бюджети асосан солиқ тушумлари эвазига даромад кўради. Солиқни жисмоний шахслар ва бизнес корпорациялар тўлайди.
- 2024 йил бюджет даромади ($4.92трлн.)нинг ярми жисмоний шахслардан тушган солиқлар эвазига ($2.43трлн.), 35 фоизи ижтимоий нафақа ва пенсия учун ажратмалар ($1.7трлн.) ҳисобига шаклланди (бу ҳам деярли жисмоний шахслардан олинади). Бизнес корпорациялар тўлаган солиқ эса $530 млрд.ни ташкил қилди, яъни бюджетнинг ўн фоизи атрофида.
Бюджет дефицитини йўқотиш учун ё харажатларни қисқартириш керак ё солиқ тушумларини ошириш керак. Афсуски, охирги ўн йилликларда буни демократлар ҳам, республикачилар ҳам эплолмаяпти. Тарихий ва назарий қарайдиган бўлсак, демократлар ҳокимиятга келганда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш баҳонасида харажатларни оширишар ва буни қоплаш учун бизнес корпорациялардан солиқ кўпроқ ундиришарди. Республикачилар эса бизнес корпорациялардан солиқ ундиришни камайтириб, шу билан бирга ижтимоий харажатларни ҳам оптималлаштиришарди. Аммо, сўнгги йилларда иккала гуруҳ ҳам бюджет дефицитига, давлат қарзларининг ошишига яхши эътибор беришмаяпти.
Харажатларни камайтирайлик деса, уларга овоз берган оддий одамлар норози бўлади. Солиқларни оширайлик деса, сайлов-олди тадбирларда ҳомийлик қилган бизнес корпорациялар норози бўлади. Иккаласига муроса қиламиз деб, давлатни (аниқроғи, келажак авлодни) қарзга ботиришаяпти.
@alijon_ravshanov