ТОМОРҚАСИДАН ЮҚОРИ ДАРОМАД ОЛГАНЛАРГА ЕР СОЛИҒИНИНГ 90 ФОИЗИ ҚАЙТАРИБ БЕРИЛИШИ АЙТИЛДИ.
Ерига экин экмаганлар эса ер солиғини оширилган миқдорда тўлайди. 2026 йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади.
2026 йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақда 30-январь куни Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Унда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш борасида “рақамли бозор” бўлмагани учун деҳқонлар мева-сабзавотига харидор, қайта ишловчи ва экспортчилар эса маҳсулот қидираётгани таъкидланди. Уларни ўзаро боғлайдиган маркетплейс ишга туширилади.
Ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 млн сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи “кешбек” сифатида қайтарилади. Томорқасига экин экмаганлардан эса ер сольиғи оширилган миқдорда ундирилади.
Охирги уч йилда 260 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилганди. Бу тартиб такомиллаштирилади ва Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятида бўш турган 3 300 гектар ернинг ижараси тажриба тарзида янги тартибда берилади. Контурлар 3 гектардан 50 гектаргача яхлит ҳолда савдога қўйилиб, 49 йилга ижарага тақдим этилади.
Бу ерлар тупроқ таркиби ва сифати таҳлили, кафолатли сув лимитини энг паст ва энг юқори чегаралари кўрсатилган ҳолда аукционга қўйилади. Савдоларда шу ҳудуд ва бошқа вилоятдаги тадбиркорлар ҳам қатнашиб, ер олиши мумкин бўлади.
Аукцион бошланғич нархни пасайтириб бориш ва бир йўла тўлаш шарти билан ўтказилади. Бу ерларнинг бир қисмига сақлаш ва қадоқлаш қувватлари қуришга ҳам рухсат берилади.
Келгуси йилдан қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгаради. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аксинча тушиб кетса, солиқ ставкаси 3 карра ошади.
Президент маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш учун техникалар етказиб бериш, деҳқонларга қулай лизинг маҳсулотлари тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger