САВОЛ: Шоли қипиғини шўрланган дала ва томорқамиздаги ерга солиб, ҳайдов ўтказсам бўладими? Шоли қипиғида pH кўрсаткичи қандай бўлади?
ЖАВОБ: Далага ҳам, иссиқхонага ҳам ҳайдовдан аввал солинса бўлади. Шоли қипиғи гуруч етиштириладиган ҳудудларда арзон нархларда топиладиган чиқинди. Тупроқни ғоваклаштиради, экиладиган экинларда илдизни кислород билан таъминлашда қулай, тупроқда аэрация жараёнини яхшилайди. pH кўрсаткичи 6,1 га тенг, бу кислотали даражаси юқори бўлган тупроқлар учун жуда қўл келади. Агар аввалги йиллардаги ҳосилдан олинган чиқинди бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. 18 ойдан 24 ойгача компостланганидан кейин фойдаланилса, кўчат етиштиришда тувакчалар учун тайёр субстрат бўлиши ҳам мумкин.
Шоли қипиғи ҳақида: сув сақлаш хусусияти 157%, ғоваклиги 93,92%, ҳажм оғирлиги 0,099 гсм⁻³, pH=6.1, электр ўтказувчанлиги 0,2 мСм/см, катион ўзгариш хусусияти паст ёки ўрта даражада.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger