AGROBLOGER (Zahid Abdusalamov)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


ШАХСИЙ АГРОБЛОГ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Instagramда: instagram.com/zahid_abdusalamov
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"УЙДАГИ АНАНАС ҲОСИЛИНИ ОЛИБ, УСТКИ ЎСИМТАСИ ЯНА ЭКИБ ҚЎЙИЛАДИ.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ҚИШ КУНЛАРИДА ГИДРОПОНИКА УСУЛИДА ЧОРВА ОЗУҚАСИ ЕТИШТИРИШ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА...

Ўғитларни ерга киритиш, майдонни экишга тайёрлаш, экишни механизмлар воситасида амалга ошириш, суғориш ва ирригация-мелиорация тизимидан фойдаланиш, ўсимликни биологик ва кимёвий ҳимоялаш, қатор оралари орқали ишлов бериш каби амалиётларни бажаришга эҳтиёж қолмайди.

Кўп миқдордаги меҳнат ва моддий ресурслар тежалади. Илгари чорва озуқаси етиштириш билан банд бўлган майдонларга бошқа қишлоқ хўжалик экинларини экиш имконияти юзага келади.

Масалан, фермер хўжалигида шундай ширали чорва озуқаси билан озиқлантирилганда соғин сигирларнинг маҳсулдорлиги ўртача 30-35 фоизга ошди.

1 кв.м ерда гидропоника усулида ундирилган дондан 25-28 кг гача кўк масса олиш мумкин. Бунинг учун 7-8 кун кифоя. Худди шу ўлчамдаги ерда бир йилда 52 марта ҳосил етиштирса бўлади. Бу 1300-1456 кг гача кўк масса олиш мумкин, дегани.

Ушбу кўрсаткич дон ва такрорий экиндан олинадиган дағал хашак ва силосга нисбатан 282-316 мартага кўп.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


САВОЛ: Шоли қипиғини шўрланган дала ва томорқамиздаги ерга солиб, ҳайдов ўтказсам бўладими? Шоли қипиғида pH кўрсаткичи қандай бўлади?

ЖАВОБ: Далага ҳам, иссиқхонага ҳам ҳайдовдан аввал солинса бўлади. Шоли қипиғи гуруч етиштириладиган ҳудудларда арзон нархларда топиладиган чиқинди. Тупроқни ғоваклаштиради, экиладиган экинларда илдизни кислород билан таъминлашда қулай, тупроқда аэрация жараёнини яхшилайди. pH кўрсаткичи 6,1 га тенг, бу кислотали даражаси юқори бўлган тупроқлар учун жуда қўл келади. Агар аввалги йиллардаги ҳосилдан олинган чиқинди бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. 18 ойдан 24 ойгача компостланганидан кейин фойдаланилса, кўчат етиштиришда тувакчалар учун тайёр субстрат бўлиши ҳам мумкин.

Шоли қипиғи ҳақида: сув сақлаш хусусияти 157%, ғоваклиги 93,92%, ҳажм оғирлиги 0,099 гсм⁻³, pH=6.1, электр ўтказувчанлиги 0,2 мСм/см, катион ўзгариш хусусияти паст ёки ўрта даражада.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ИССИҚХОНАДА КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Иссиқхонада маҳсулот етиштиришда ташқи муҳит факторларини тартибга солишнинг аҳамияти жуда катта, чунки бу усул ёрдамида, айниқса, ҳаво намлигини бошқариш асосида, иссиқхоналарда кўп касалликлар пайдо бўлишининг олди олинади ёки касалликка чалинганда, унинг экинларда тарқалишини тўхтатиш ёхуд ҳосил учун безарар даражада ушлаб туришга имконият яратилади.

Иссиқхоналарда ҳаво муҳити иложи борича тез-тез алмаштирилиши лозим, энг ками билан кунига 3 марта ҳаво алмаштирилиши талаб қилинади.

Иссиқхоналар плёнкалари яхши ювилган ва қуёш нурини яхши ўтказиши керак. Ҳаво ҳарорати кундузлари +22..+24 даража, кечалари +18..+20 даражадан пасаймаслиги керак.

Экинлар совуқ сув билан суғорилса, уларнинг иммунитети пасайиб кетиши ва касалликларга чалиниши кўпроқ кузатилади. Бунда олдини олишда ва уларга қарши курашда фақат биологик фунгицидлар қўлланилади. Буларга яққол мисол қилиб, замбуруғ касалликларига қарши "Спорагин", "Плантастим", вирусли касалликларига қарши эса, "Лавирон" биофунгицидини тавсия қилиш мумкин.

Касалликларнинг олдини олиш учун суғориш сувининг ҳарорати +20..+22 даража бўлишини таъминлаш тавсия қилинади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АН БИО (нематодага қарши)

✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон:
911315320
2-дўкон:
336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон:
979155556
2-дўкон:
999496835
Каттақўрғон
1-дўкон:
979231131
2-дўкон:
972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


ЯНГИ ЭКИЛГАН МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИНИ МУЛЧАЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Суғориш чекланган туманларда баҳорда ўтқазилган дарахтлар танаси атрофига 70–80см кенгликда компост ёки 10–15см қалинликда қуруқ ҳашакдан ёки сомондан мулча ёпилади.

Бу тупроқ намини сақлайди, кўчатларнинг тутиши учун қулай шароит яратади, тупроқ эрозиясини камайтириб, тупроқ аэрациясини яхшилайди ва бегона ўтларнинг ўсишини олдини олади ҳамда чиригандан кейин тупроқни органик моддаларга бойитади.

Мулча тупроқни қуриб қолишидан сақлайди ва натижада сув ерга чуқурроқ сингади. Мулча тагидаги ҳарорат шудгор қилинган ерга қараганда ёзда салқинроқ, қишда эса иссиқроқ бўлади, бундан ташқари, мулча тагида тупроқ микроорганизмлари ва тупроқни ғовак қилувчи чувалчанглар тезроқ кўпаяди.

Мулча тагидаги буғланиш камроқ бўлганлиги учун зарарли тузлар ер устки қаватларига чиқмайди. Шунинг учун шўрланган ерларда боғ барпо қилишда мулчанинг аҳамияти каттадир. Мулчаланган боғлар камроқ суғорилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ТУПРОҚНИНГ P.H КЎРСАТКИЧИ ВА УНИНГ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ ЕТИШТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Тупроқнинг энг муҳим кўрсатгичларидан бири бу – рН дир. рН-бу водород кўрсатгичи бўлиб, сувдаги эркин водород ионлари концентрациясини билдиради. Ушбу тушунчани соддалаштирадиган бўлсак, рн сувдаги Н+ ва ОН- миқдорий нисбатидан келиб чиқиб аниқланади.

Мисол учун: агар сувда Н+ ионлари кўп бўлса сув кислоталиги юқорироқ бўлади. ОН- ионлари кўп бўлса сув ишқорийлиги ортиб боради.

Эслатма: рН даражаси ўз-ўзидан ортиб бориш хусусиятига эга. Дистилланган сувда ушбу ионлари бир-бирини мувозанатлаштириб туради. Бундай ҳолатларда сув рН=7, яъни нейтрал.

Эсда тутиш зарур!
Тупроқнинг кислоталиги ёки ишқорийлигига унинг агрохимик хусусиятлари ва ўсимлик ривожланиши бевосита боғлиқ.

Кислоталик ўсимликларни озуқа элементлари билан таъминланишида асосий ўринни эгаллайди. Кислоталиги ёки ишқорийлиги юқори бўлган тупроқларда сабзавот экинлари жуда қийин ривожланади. Бундан келиб чиқадики, бундай тупроқлардан юқори ҳосилдорлик кутиш ўринсиз.

Тупроқнинг рН баланд (рН>9) ёки паст (pH7,5 тупроқларда қуйидаги ҳолатлар кузатилади:

• Темир, маганец, фосфор, мис, цинк, бўр ва аксарият микроэлементлар ўзлашиши қийинлашади

• Тупроқнинг капилярлиги, сув ўтказувчанлиги ва фильтрлаш хусусиятлари тушиб кетади.

• Кучли кислотали, pH=4,1-4,5

• Нейтрал, pH= 6,1-7,0

Сабзавотларни тупроқнинг химик ҳусусиятларига талаблари турлича. Аксарият сабзавотлар нейтрал ва нейтралга яқин рН=5.0-7.0 га эга тупроқларда яхши ўсади.

• Атрофда ўсаётган бегона ўтларга қараб, сабаби улар тупроқнинг кислоталик даражасига таъсирчан ва ўзига хос “индикаторлар”ролини бажаради.

• Лакмус қоғози ёрдамида.

• Чуқур анализ ўтказиш мақсадида тупроқ намуналарини агрохимик лабораторияга топшириш орқали.

Юқоридаги ҳаволада сабзавотлар учун рН нинг оптимал даражалари жадвали келтирилган.

Сабзавотларнинг кислоталик оптимал оралиғини аниқлаб олиб қаерда ва қандай экин экиш кераклигини билиш мумкин, агар тупроқнинг кислоталиги юқори бўлса оҳак солиш орқали тушириш мумкин ёки ишқорийлиги баланд бўлса таркибида гипс мавжуд бўлган материаллар солиш орқали пасайтириш мумкин бўлади.

рН ни тушириш учун фосфор кислотаси, кўтариш учун калий гидрооксиди ишлатилади. Ёки юқорида ҳаволадаги жадвалдан фойдаланишингиз мумкин:

Умид Ахунов.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2025 йилдаги 6-сон қарори билан 24.11.2021 йилдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги ВМҚ-709-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжат ЎРҚ-871-сон, ЎРҚ-973-сон қонунлар қабул қилиниши ҳамда Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ўзгартириш ва қўшимчаларда қуйидагилар назарда тутилган:

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси ижарачиси ердан фойдаланишнинг асосий мақсадли вазифасини ўзгартирмаган ҳолда ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга бериш (қайта топшириш) бўйича битимни расмийлаштириш учун нотариал идорага шахсан мурожаат қилиши шарт;

• қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин, ер участкасини ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар эса ижаранинг қолган муддатига расмийлаштирилади.

Батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада:
https://lex.uz/ru/pdfs/7314833

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 13.01.2025 йилдан кучга кирди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 16 январ, ҳафтанинг пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси +1..+3, кундузи +8..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши кутилади. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..-6 даража совуқ, кундузи +1..+6 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, Айрим ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади. Баъзи жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..+5, кундузи +9..+14 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..+4, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


⚡️"АДОЛАТ ҚАНИ?": Камида 2000$ маош оладиган ва ҳамма маҳсулотни четдан ташиб келадиган давлатда бозор расталарини кўринг. Биздачи?

🔹11/01/2025

👇👇👇
https://youtu.be/HMwvIPqs4JA?si=8XtEdlF8YIgQHiFk

AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️АНГЛИЯ ЁКИ РОССИЯ: Мигрант юртдошимиз асосий фарқларини айтиб ўтди...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

8.3k 0 100 19 39

ЭРТАКИ КАРТОШКА ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНИШИГА БИР ОЙДАН КЎПРОҚ ВАҚТ ҚОЛМОҚДА...

Картошкани экиш муддатлари минтақаларнинг иқлим шароитига қараб йиллик тажриба ва илмий тадқиқотлар асосида муқобил муддатлари : 
 
-Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Фарғона водийсида 25 февраль – 10 март; 

 -Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида 15 февраль – 1 март; 

 -Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 10–20 март ҳисобланади. 
 
Экиш муддати 10 кунга кечикса, ҳосил 10–12 % камайишига олиб келади.

Бунда пишиб етилиш даври қисқа бўлган картошканинг эртапишар навлардан: Сантэ, Невский, Розара, Латона, Агаве, Гранола, Зарафшон, Ред скарлет ва ўрта эртапишарлардан: Альвара, Аринда, Белуга, Виктория, Драга, Кондор, Карлена, Марфона, Фабула, Рамона навларини экиш тавсия этилади. Агар картошка навини аниқ билмасдан ўртапишар ёки ўрта кечки навлар экилса, оқ туганак илдизлари кеч пайдо бўлади ва кунлар исиб кетиб ғовлаб кетади. 
 
Картошка ҳосилини ошириш, сифатини яхшилаш ва эрта етилишини таъминлаш учун ўрта ва йирик ҳажмли уруғлик туганакларни ундириб экиш керак.

Уруғлик туганак вазни 35–70–130 г ҳажмли қилиб экилганда униб чиқиш 2–3 кун, экишдан гуллашгача бўлган давр 8–13 кун қисқариб, ҳосилдорлик 35–40 фоизгача ортишига эришилади. Эртаги картошкани экишга тайёрлашда асосий омиллардан бири туганакларни ундиришдир. Ундириб экилган туганаклар ундирилмаганга нисбатан 12–25 кун олдин униб чиқади ва ҳосилдорлик ортади. 

Уруғликни ундиришга қўйиш олдидан 3 хилга (майда, ўртача, йирик) сараланиб ёруғ тушиб турадиган, ҳарорати 15–18°С шароитли хоналарда пол ва сўкчакларга 2–3 қатламдан оширмай ёки 20–25 кг. ли яшикларга жойлаштирилиб, хона шамоллатиб турилиши лозим. Туганаклар ҳар 7–10 кунда айлантирилиб (пастки қатори юқорига) турилади. Бунда уна бошлаган ўсимталар бир хилда яшил тусга кириб калта ва бақувват бўлади.

Агар уруғлик сожалкада экиладиган бўлса нишлари 0,5–1 см. дан ошмаслиги керак. Акс ҳолда экиш даврида синиб кетади. Агар қўлда экиладиган бўлса, нишларини 2–3 см. гача ўстириб экиш мақсадга мувофиқ. 


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УДДАБУРОН ХИТОЙЛИКЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ИШ УСЛУБЛАРИ...


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


⚡️ЭЪТИБОРЛИ МАЪЛУМОТ: Сабзавот уруғлари қадоқларида ёзилган касалликларга чидамлилик даражасини ифодаловчи қисқа кодлар


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


Репост из: ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН ВА ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ

"
ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН

✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АН БИО (нематодага қарши)

✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996

НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 911315320
2-дўкон: 336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522

ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079

САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510

СИРДАРЁ
Гулистон
1).
+998972486262
2).
+998994748634
3).
+998915051555

16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун:
@Anguzal

Комапания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИ: АПЕЛЬСИН

Апельсин дунё миқёсида етиштириладиган цитрус ўсимликлар орасида биринчи ўринда туради. Бақувват дарахтининг бўйи очиқ жойларда 12 м гача етади. Ҳар тупида 100–400 донагача мева тугади, гектаридан 7–8 минг дона апельсин олинади.

Мевасининг ўртача вазни 80–400 гр ва ундан ортиқ бўлади. Меваси таркибида қарийб 8–9% шакар, 1,06–1,97% турли кислоталар ва 70% гача C витамин бўлади.

Пўсти тўқ сариқ рангли, ғадир–будур ёки силлиқ, қалин бўлиб, этидан яхши ажралади. Апельсин уруғдан экиб, кўчат қилиш ва кейин унга пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.

Пайвандланганлари 3–4- йили уруғдан экиб ўстирилганлари эса, 10–15 йилда ҳосилга киради. Траншеяларда ўстирилганда ҳар тупидан 20–30, айримларидан 100–120 донагача ҳосил олинади.

Апельсин жуда иссиқсевар ва ёруғсевар ўсимлик. –1,5..–2,5 ҳароратда мевасини совуқ уради, новдалари ва ёғочлик қисми лимонга қараганда 0,5–1 даража паст ҳароратга чидайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЁНҒОҚ БОҒИНИ БАРПО ЭТИШДАН АВВАЛ ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Грек ёнғоғини яхши ўсиши учун керакли тупроқни сифатли тайёрлаш энг асосий омиллардан биридир. Ўзбекистонда ёнғоқзор учун кўпчилик майдонлар тоғ олди ва тоғ минтақасида жойлашган. Эрозия жараёни бошланмаслиги учун тупроқни тайёрлашда эхтиёткорлик чоралари кўрилиши лозим, бунда қияликларни катта – кичиклигига эътибор қаратилади.

Тупроқ ялпи равишда қияликка кўндаланг йўналишда ҳайдалади, 8 дан 12 градусли қияликларда террасалар (зинапоялар) қурилади, бунинг учун ер плуг ёрдамида ҳайдалади, 12 дан то 20-25 градусгача бўлган қияликларда скамейкасимон террасалар қурилади. Террасаларнинг эни 4 м гача бўлиши зарур.

Суғориладиган жойларда боғ барпо этилишида (ва 12 градусли қияликларда) ерни ҳайдашдан олдин бульдозер, террасер-юмшатгич ёрдамида текисланади ва ундан сўнг махсус ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича тадбирлар амалга оширилади.
Тупроғи ювилмаган ёки кучсиз ювилган жойларда плантаж плуги билан 40-45 см чуқурликда ер ҳайдалади, кучли ювилган, чириндиси кам бўлган майдонларда, 25-27 см чукурликда ҳайдалади ва 40 см гача яна юмшатилади.

Баҳорда экиш учун тупроқ кузда ҳайдалади. Боғни барпо этишдан олдин тупроқни унимдорлигини ошириш муҳим тадбирлардан биридир. Бунинг учун тупроқ экишга тайёрлангандан сўнг гўнг ва фосфор-калийли ўғитлар солинади, боғ барпо этилгандан кейин эса сидерал экинлар экилади ва ёзда тупроқни ҳайдаб аралаштирилади. Гўнг 80-100 т/га миқдорида берилади, тупроқ бойроқ жойларда эса – 50-60 т/га. Гўнг бўлмаган тақдирда сидератлар икки йил давомида экиб тупроқ ҳайдалади. Сидерат сифатида беда, шобдор ва бошқа дуккаклиларни ишлатиш мумкин, улар катта миқдорда яшил массани ҳосил қиладилар.

Тупроқни фосфор ва калий билан бойитиш учун 600-700 кг/га суперфосфат ва 120-180 кг/га калийли туз берилади. Фосфор ва калий ўғитлари ерни ҳайдашдан олдин, органик ўғитлар эса кейин сочиб юборилади.

Органик ўғитларни тупроққа солиш учун боғни барпо этишдан олдин тупроқ 27-30 см чуқурликда ҳайдалади, йирик кесакларни майдалаш, намликни сақлаш ва боғни режа бўйича жойлаштириш учун борона қилинади. Қияликларда шудгорлаш усули билан барпо этилган террасалар (12° гача) трактор ёрдамида 4-6 марта ҳайдалади. 15 дан 20-25°С гача бўлган қияликларда зинапоясимон террасалар булдозер ёки террасёр-юмшатгич ёдрамида барпо этилади.

Террасалаш жараёнида улар оралиғидаги дарахтлар олиб ташланади (ёнғоқларга соя бермаслиги учун). Фақат буталарни қолдириш мумкин. Барча ҳолатда террасани кенглиги 4 м бўлиши лозим. Лалми боғлар учун террасалар горизонтал бўйича жойлаштирилиши лозим ва террасанинг тескари қиялиги 5-8 градусни ташкил қилиши лозим.

Скамейкасимон террасаларни қуриб бўлгандан кейин тупроқнинг материк қисми ағдармасдан чуқур юмшатилиши лозим бўлади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


БУЮК БРИТАНИЯ АГЕНТЛИГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАРИГА 3 МИНГГА ЯҚИН ЎЗБЕКИСТОНЛИКНИ ОЛИБ КЕТМОҚЧИ.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида «Pro-Force Limited» ва «HOPS Labour Solutions Ltd» рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

«Дунё» ААнинг маълум қилишича, музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида «Pro-Force Limited» агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни бошлаб босқичма-босқич тарзда Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган.

Шунингдек, «HOPS Labour Solutions Ltd» компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 14-15 январь кунлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини учун онлайн тарзда тест синовларини ташкил этишга келишиб олинди, дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 11 январ, ҳафтанинг шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.


Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -1..-3 даража совуқ, кундузи +7..+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -5..-10 даража совуқ, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +6..+11 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси -3..+2 даража илиқ атрофида, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +4..+9 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиши мумкин. Кечаси 0..-5 даража совуқ атрофида, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger


⚡️БОҒДОРЧИЛИККА ОИД ФАРМОНЛАРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ: Кимларга имтиёзлар берилди ва кимларники бекор қилинди?

Президентнинг 27.12.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-227-сонли Фармони қабул қилинди.

Шундай қилиб, 5-тоифага киритилган туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини – ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 50% миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайдилар. Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, шунингдек устав фондида (капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно. Тегишли ўзгартириш 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сонли Фармонга киритилди.

18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сонли Фармоннинг 2-банди янги таҳрирда баён этилди, унга кўра:

2025 йил 1 январдан янги боғлар, узумзорлар ва тутзорлар барпо этилган ер участкалари учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёз бекор қилинади, шунингдек ушбу ерлар бўйича солиқ ставкаси 50%га камайтирилади;

2025 йил 1 июлдан ягона тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматлари айланмаси учун қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз бекор қилинади.

Янги боғлар ташаббускорлари 2028 йил 1 январгача хорижий давлатлардан мевали кўчатлар пайвандтаглари, пайвандустлар, она материали ва техникани импорт қилишда ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади. Ўзгартиришлар 30.09.2024 йилдаги ПФ-151-сонли Фармоннинг 10-банди 3-хатбошисига киритилди.

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 28.12.2024 й. кучга кирган дейилади хабарда.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Показано 20 последних публикаций.