Агро хаёт


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал.
Реклама бўйича: @agroproectt реклама лентада бир ойгача қолиши кафолатланади!
Якшанба дам олиш куни!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


🌶 Хона шароитида қалампир етиштириш!

1️⃣ Тўғри нав танлаш: Хона шароитида кичик ҳажмли ва гулдек қалампир навлари яхши ўсади. Масалан, декоратив ёки кичик мева берувчи навларни танлаш тавсия этилади.


2️⃣ Тўғри тупроқ танлаш: Қалампир тупроғи ҳосилдор, енгил ва дренажга эга бўлиши керак. Уни махсус гул дўконларидан топиш ёки қум, торф ва боғ тупроғидан аралашма тайёрлаш мумкин.

3️⃣ Етарли ёруғлик таъминлаш: Қалампир ёруғликни жуда яхши кўради. Уни қуёшли ойна токчасига қўйинг. Агар қиш кунлари ёруғлик кам бўлса, сунъий лампалардан фойдаланиш мумкин.

4️⃣ Сув бериш режими: Қалампирни тупроғи қуригани билан мунтазам суғориб туриш зарур. Бироқ, сувни ортиқча кўп қуймаслик керак, акс ҳолда илдизлари чириши мумкин.

5️⃣ Ҳарорат ва намлик: Ҳарорат 20–25°C атрофида бўлиши лозим. Қалампир ҳаво намлигини ҳам яхши кўради, шунинг учун ўсимликни вақт-вақти билан сув сепиб намлаб туриш мумкин.

6️⃣ Озиқлантириш: 2-3 ҳафтада бир марта минерал ёки органик ўғитлар билан озиқлантириш қалампирнинг яхши ўсишига ёрдам беради.

Шундай қилиб, агар барча шароитлар тўғри таъминланса, хона шароитида қалампир етиштириш муваффақиятли бўлади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Шафтолини қишда суғориш

Шафтоли дарахтига январ ойида яхоб суви бериш зарур хисобланади. Агар январь ойида яхоб суви берилмаган бўлса, бу тадбирни февраль ойида 1–2 марта амалга ошириш лозим. Бунда ҳар гектарга 1500–2000 м3 сув сарфланиб, 4–5 кун давомида суғорилади.

Яхоб суви билан сифатли суғорилган боғларда дарахтларнинг асосий илдизлари жойлашган қисмлари яхши намланади, қўзғалиш энергияси юқори бўлади. Яхоб суви бериб суғорилганда тупроқ 2 м чуқурликкача тўлиқ намланади. Натижада бу ўсиш даврида боғларда 1–2 марта суғоришни қисқартиради, бошқача айтганда 700–1400 м3/га сув тежалади.

Шафтоли дарахти энг кўп сувни янги боғ барпо этилган даврда талаб этади – бир йиллик кўчатларни ҳафтада бир маротаба ёки ёз фаслида, ҳафтада икки маротаба суғориш тавсия этилади.
Шафтоли дарахти сув етишмаслик ҳолатида ҳам мева бериши мумкин, лекин мевалари майда бўлиб қолади.

Суғориш миқдори тупроқ шароитига ва боғларнинг ёшига боғлиқ. Бўз тупроқларда шафтоли дарахтлари ўсиш даври мобайнида 4–6 марта, шағалли ерларда 10–12 маротаба суғорилади.
Шафтолини кўллатиб суғориш тавсия этилмайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳодир Жалолов Республика фермерларига байрам табригини йўллади

Ўзбекистон Республикаси халқаро тоифадаги спорт устаси, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Осиё чемпиони, „Ўзбекистон ифтихори“ унвони билан тақдирланган Баҳодир Жалоловнинг Республика фермерларига Янги йил табриги

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй шароитида манго етиштириш мумкинми?

Албатта! Сиз ҳам бир синаб кўринг. Кейин натижа билан бўлишишни унутманг.

Минерал ўғитлар бўйича телеграм гуруҳ:

https://t.me/Agrodom_UZB


➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Лавлаги шарбатини истеъмол қилиш саратоннинг олдини олади

• Лавлаги шарбати саратонни келтириб чиқарадиган малигн ҳужайралар ўсишига қарши курашади.
• Айниқса, ошқозон ости бези саратони,
• Кўкрак бези саратонини,
• Простата бези ўсмалари ўсишини камайтиради.

✅ Лавлаги шарбатини истеʼмол қилиш шу билан бирга сизни камқонликдан халос этади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Нега иссиқхонадаги қулупнай ҳосил бермаяпти?

Қулупнай — осон парваришланадиган ўсимликдир. У яхши ўсиши мумкин, аммо доим ҳам гуллаб, ҳосил беравермайди. Бунинг 3 асосий сабаби бор:

1. Қулупнайни кеч экилгани. Қулупнай экиш учун энг яхши вақт август ойининг бошидир. Агар сиз уни кейинчалик эксангиз, унда илдиз ва баргларни фаол равишда ўсишни бошлайди.

2. Қулупнайни жуда баланд экиш. Бу ҳолатда қулупнай ўсимлик омон қолишга ҳаракат қилиб, азоб чекади. Шунинг учун, экиш пайтида, ғунча тупроқ даражасида эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

3. Буталарни ошиқча озиқлантириш. Боғбонлар ўсимликларни жуда кўп ўғитлашади. Натижада эса барглар катталашади, аммо ҳосил бўлмайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot


Қишда иссиқхоналарда қулупнай, лимон, помидор, бодринг ва кўкатлардан ташқари бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам етиштириш мумкин. Масалан:

🫑 Булғор қалампири: Қиш фаслида иссиқхоналарда юқори сифатли булғор қалампирини етиштириш мумкин.

🍆 Бақлажон: Ҳарорат ва намликка тегишли эътибор бериб, иссиқхона шароитида бақлажон етиштирса даромад юқори бўлади.

🥕 Редиска: Қисқа вегетация даврига эга бўлгани учун редискани қиш давомида экиш ва етиштириш қулай.

🥕 Сабзи: Ер ва ҳарорат тўғри шароитда сақланса, сабзи қишда ҳам яхши ўсади.

🌹 Атиргул, орхидея ва бошқа декоратив гуллар: Иссиқхона шароитида гул етиштириш қишда ҳам мумкин. Бу нафақат эстетик завқ беради, балки тижорат учун фойдали бўлиши мумкин.

🌱 Мята (ялпиз), мелисса, ромашка: Уларни қишда етиштириш осон, ва доривор ҳамда чойга қўшимча сифатида ишлатиш мумкин.

🫚 Имбир (занжабил): Имбир иссиқхонада муваффақиятли ўсади ва қишки фаслда талаб катта.

🍄 Қўзиқорин: Иссиқхонада қўзиқорин замбуруғларини етиштириш учун шароит яратиш осон. Улар сердаромад бизнес учун жуда мосдир.

Қиш фаслида иссиқхоналардан самарали фойдаланиш учун ҳарорат, намлик ва ёруғликни оптимал даражада сақлаш муҳим. Шунингдек, маҳсулот турлилиги ҳосилдорлик ва даромадни оширишга ёрдам беради.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Халқимизда бежизга яхоб суви ҳақида "Чилла суви — тилла суви" деган нақл ишлатилмайди. Чилла сувини чилла кириши билан баҳорга қадар 3-4 марта бериш мумкин. Албатта, ёғингарчилик кўп бўлса.

"Токларга нега чилла суви берилади?", дея кўп сўрашади. Бунинг сабаби мўл ва сифатли ҳосил олиш ҳамда ёзнинг иссиқларидаги қурғоқчилик даврида токни сувсизликдан асрашдир.

Одатча чилла сувида маҳаллий ўғит — қўлда боқилган новвос гўнгларини шарбат қилиб оқизилади. Нега айнан новвос, биласизми? Чунки новвослар кунжара билан боқилади. Кунжара эса минерал моддаларга жуда бой маҳсулотдир.

Хўш, товуқ гўнгидан шарбат қилинсачи, нима бўлади? Биз буни асло тавсия қилмаймиз. Сабаби, тажрибаларда товуқ гўнги билан суғорилган токзорлар меваси чириб, эрта нобуд бўлиши кузатилган. Бундан ташқари товуқ кўнги инсон саломатлиги учун ҳам анчайин зарарлидир.

Чилла сувининг яна бир катта фойдаси — зараркунанда хашаротларни йўқотишдир.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Қизил пиёзда C витамини, B витаминлари, калий, ва марганец мавжуд. Улар иммунитетни мустаҳкамлайди ва метаболизмни яхшилайди.

✅ Қизил пиёз таркибидаги табиий бирикмалар инсулин сезгирлигини оширади. Унда мавжуд бўлган сулфур моддаси эса коллаген ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайди, бу тери ва сочларнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.

❄️ Айниқса совуқ кунларда қизил пиёзни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломат бўлинг!

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🐰 Қуёнларни совуқда сақлашга оид тавсиялар

1️⃣ Қуёнларнинг яшаш шароити
Қишда қуёнлар совуқдан ҳимоя қилиниши лозим. Ҳужра ёки қафасларни шамол кирмайдиган жойга ўрнатинг. Қафас ичига қуроқ қўйинг. Бу уларнинг совуқдан ҳимояланиши ва қулай яшаши учун ёрдам беради. Ҳароратни +10°C дан пастга туширмасликка ҳаракат қилинг. Агар ҳаво жуда совуқ бўлса, қафасни иссиқхона ёки уй ичкарисида сақланг.

2️⃣ Қуёнларни тўғри озиқлантириш
Қишда озиқ-овқат турлари уларнинг эҳтиёжларига мос равишда танланиши керак:
Қуруқ озиқлар: Қуёнлар қишда кўп энергия сарфлашади, шунинг учун озуқа юқори калорияли бўлиши керак. Бунда қуруқ озуқа, масалан, пичан (люцерна ёки беда пичани), гуруч поялари ва дон озуқалари; Ширали озиқлар: Сабзи, картошка, турп, лавлаги каби озиқлар витаминларга бой ва қуёнлар учун муҳимдир. Лекин миқдорини меъёрида беринг. Қўшимча озуқалар: Ғалла, ҷав ва маккажўхори каби озуқалар қўшиб берилиши мумкин. Улар қуёнларга энергия беради. Сув: Қишда сув музлаб қолиши мумкин, шунинг учун илиқ сувни тез-тез алмаштириб туринг.

3️⃣ Соғлиқни назорат қилиш
Қишда совуқда қуёнлар касалликларга мойил бўлиши мумкин. Ҳужра ичидаги тозаликка аҳамият беринг, у доимо қуруқ бўлиши керак. Қуёнларнинг тумшуғи ва кўзлари соғломлигини текшириб туринг. Агар ҳид ёки ажралмалар кузатилса, ветеринарга мурожаат қилинг. Қишда иммунитетни кучайтириш учун қуёнларга махсус витаминлар қўшимча қилинг (ветеринар тавсияси билан).

4️⃣ Қафасларнинг тозалиги
Қишда қафасни тозалаш жуда муҳим. Нажас ва озуқа қолдиқлари қолмаслиги керак, акс ҳолда совуқда бактериялар кўпайиши мумкин. Қуроқ ва пичанни тез-тез алмаштиринг.

5️⃣ Фаоллик ва ҳаракат
Қуёнларнинг фаоллиги пастлаб кетмаслиги учун уларга ҳаракат қилиши учун имконият яратинг. Масалан, иссиқхонада юришига шароит қилиб беринг.

Хулоса ўрнида:
Қуёнларни қишда тўғри боқиш ва шароитларини яхшилаш уларнинг соғлом бўлиши ва наслдорлигини оширишга ёрдам беради. Уларнинг озиқланиши ва ётоғини доимо назорат қилинг ҳамда ҳароратни сақлашга алоҳида эътибор қаратинг.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Турп истеъмоли тўғри келмайдиган ҳолатлар –

булар жигар ва буйракларнинг ўткир шамоллаши, баъзи ошқозон касалликларида – масалан, гастритнинг гиперацид кўринишида ва ичакларда, агар бу шиллиқ парда шамоллаши билан боғлиқ бўлса, шунингдек, айрим юрак қон-томир касалликларида турп истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳолларда турпни кўп миқдорда муолажа олиш мақсадида истеъмол қилиш мумкин эмас:

Ҳомиладорликда;
Ичак (йўғон ва ингичка) шамоллашида;
Ошқозон ва ўниккибармоқли ичак ярасида;
Жигар ва буйраклар (тош пайдо бўлган ҳолатдан ташқари) касалликларида;
Кислоталилик юқори бўлган гастритда;
Яқинда инфарктни бошидан кечирган кишиларда турпни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

http://T.me/agro_hayot


🇹🇲🇺🇿😨 Туркманистон ва Ўзбекистон Россия Федерациясидаги талаб билан боғлиқ муаммолар туфайли иссиқхона помидорлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади East fruit

East fruit таҳлилчиларига кўра, кўпроқ Туркманистон, озроқ даражада Ўзбекистон иссиқхона сабзавотларини сотишда катта муаммоларни бошдан кечирмоқда. Ҳозир энг катта муаммо иссиқхона помидорларини сотиш билан боғлиқ бўлиб, асосий сабаб россиялик харидорлар тўлов қобилиятининг пасайиши ҳисобланади.

Бугунги кунда Туркманистондаги иссиқхона етиштирувчилари ўз маҳсулотларини килограмми 1 доллардан сотишда катта муаммолар борлигини айтишмоқда. Ҳақиқий нархлар аллақачон бу статистик чегарадан паст. Улар Россия бозорида ўз маҳсулотларига талаб кескин пасайиб кетганидан шикоят қилмоқдалар, бу эса нархларга доимий босим ўтказади.

Ўзбекистонда ҳам помидор унчалик қиммат эмас. Нархлар ўтган йилга нисбатан ўртача 32 фоизга паст. Бундан ташқари, Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг улгуржи нархи АҚШ долларига нисбатан сўнгги беш йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Хусусан, ҳозирда Ўзбекистонда қизил думалоқ иссиқхона помидорини кичик улгуржи сотувда бир килограмми 1,17 АҚШ долларига харид қилиш мумкин, экспортга йирик улгуржи жўнатмаларда эса нарх Туркманистондаги нархга тенг бўлади. Тўғри, Ўзбекистон ҳамон ўз бозорида сотилаётганидан юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилишни маъқул кўраётгани боис, экспорт нархи маҳаллийникидан юқори бўлиши мумкин.

Ўзбекистонлик экспортчилар рублнинг қадрсизланиши ва Россия молия бозоридаги умумий беқарорлик бу мамлакатга иссиқхона маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларининг ёмонлашишига олиб келаётганини айтишмоқда.

Айтганча, улгуржи савдо вакилларининг инсайдер маълумотларига кўра, Ўзбекистон ўз бозорига Туркманистондан иссиқхона помидорини олиб киришга қўйилган норасмий тақиқни бекор қилган ва маҳсулотларнинг биринчи партиялари жўнатишга тайёрланмоқда. Бу эса мамлакат ички бозоридаги нархларга босимни янада кучайтириши мумкин.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🍅 Помидор — қаришнинг олдини олади!

Помидор таркибида А, C, К витаминлари, калий ва антиоксидант моддалар кўп. У иммунитетни мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди ва саратон хавфини камайтиради.

Ликопин моддаси туфайли терини ҳимоя қилиб, қариш жараёнини секинлаштиради. Помидор ҳазмни яхшилайди, организмдаги яллиғланишни камайтиради ва кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Биласизми?

🌸 Хонаки гуллар ривожи учун ёруғлик, тўғри суғориш, намлик ва ҳарорат муҳим.

🪴 Ёруғлик етарли бўлса, ўсимлик соғлом ўсади. Ортиқча суғориш илдизларни чиришга олиб келади. Тупроқ унумдор ва яхши дренажланган бўлиши зарур, ўғитлаш эса ўсишга ёрдам беради. Шамоллатиш ҳам муҳим, чунки ҳаво айланиши касалликлар олдини олади.

🍇 Ҳар бир ўсимлик тури учун шароит ва парвариш мос бўлиши керак. Меъёрни унутмаслик эса олтин қоида ҳисобланади.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Siz fermermisiz, agronommisiz yoki barqaror rivojlanishga qiziqasizmi?

💧 TOMCHI kanaliga obuna bo‘ling va suvni tejash bo‘yicha maslahatlar, ko‘rsatmalar hamda ilhom oling!


💧 Kanalga ulanish
💬
Savollar
📱"TOMCHI" Mobil Ilovasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍋 Лимонни тўғри ўгитлаш

Лимон ўсимликларидан ҳам бошқа барча экинлар сингари ерга органик ва минерал ўғитлар солиб турилгандагина ҳар йили мўл ҳосил олишимиз мумкин бўлади.

Ҳосилдорликка органик ўғитлар, айниқса, яхши таъсир кўрсатади. Ҳар бир ўсимлик ҳисобига тўлиқ миқдорда бериладиган органик ўғит таркиби: 100 грамм азот, 120 грамм фосфор, 60 грамм калий ва 10 килограмм маҳаллий ўғитдан иборат бўлади.

Ушбу озиқлантириш миқдори ҳосилдорликнинг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлади. Экилгандан кейинги дастлабки 2 йил давомида ҳар бир ўсимликка 8-10, 3-4 йиллик
ўсимликларга 12-15, кейинги йиллари 16-20 килограмм маҳаллий ўғит солинади.
Минерал ўғитлар кўчат экилгандан кейин, иккинчи йилдан бошлаб солинади. Ўғитлаш миқдори ўсимликнинг ёшига қараб ва ҳолатига қараб белгиланади.

Бир-икки йиллик ўсимликлар учун 25-30 граммдан азот ва фосфор, 15-20 грамм калий; 3-4 йиллик ўсимликлар учун 4550 граммдан азот ва фосфор, 25-30 грамм калий; ҳосилга кирган 5-6 ёшли ва ундан катта ўсимликлар учун — 100 ва ундан ортиқ граммдан азот, фосфор ва 60-70 грамм калий.

Ўғитлар таркибидаги ушбу озиқ моддалар миқдори бўйича тегишли ҳисоб олиб борилади. Солинадиган ўғитларнинг аниқ миқдори тупроқнинг агрокимиёвий таҳлили маълумотлари, суғориш режими, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Фосфорли ва калийли ўғитлар маҳаллий ўғитга аралаштирилиб, бир марта, яъни вегетация даври бошланишидан олдин, энг мақбули ҳосил териб олингандан кейин, ноябр-декабр ойларида солингани ижобий натижа беради. Азотли ўғитлар эса икки муддатда: умумий дозанинг ярми мартда, яъни биринчи гуллаши олдидан ва қолгани июннинг иккинчи ярми, июлнинг биринчи ўн кунлигида, яъни тугунчалар тўкилиб, мевалар шаклланиб бўлгандан кейин, навбатдаги суғориш олдидан эгатларга солинади.

Етарли миқдорда ўғит берилган лимон ўсимликлари совуққа чидамлиоқ бўлади. Бунда калий моддаси муҳим рол ўйнайди. Бу йил қиш совуқ келган айрим йиллари, айнан иситилмайдиган махсус иншоотлардаги ўсимликларни совуқдан сақлашда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Минерал ўғитлар бўйича телеграм гурух: https://t.me/Agrodom_UZB

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍋 Маракуя — тропик ва субтропик ҳудудларда ўсадиган экзотик мева. У ўзининг ёқимли хушбўй ҳиди ва аччиқ-ширин таъми билан машҳур. Ушбу меванинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида эса видеода айтиб ўтдик.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Алдамчи илиқ ҳавога чалғиманг,  совуқ ва нам ҳаво массалари яна  кириб келябди

15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига  совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.


Ўзгидромет бу ҳақида тезкор гидрометеорологик хабар эълон қилган.

Хабарда келтирилишича, 15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.
    
15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари 8-13 даража совуққача, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Иссиқхона эгалари ҳар қандай хавфсиз йўл билан ҳароратни назорат қилишингизга тўғри келади.

Экинларни совуққа қанчалик бардошлилиги ҳақида манабу ерда ёзганмиз.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Норвегиядаги "қиёмат омбори" ҳақида биласизми?

У дунёнинг энг катта ва энг муҳим уруғ омборидир. Ушбу омбор қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик хилма-хиллигини сақлаш мақсадида қурилган.

Омбор Арктика қитъасига яқин бўлиб, совуқ иқлим уруғларни узоқ муддат сақлашга имкон беради. У ерда уруғлар ҳарорат -18°C даражада сақланади, бу уларнинг генетик сифатини юзлаб йиллар давомида сақлаб туради.

Омбор тоғ ичида қурилган ва ҳатто Арктика музлари эриган тақдирда ҳам сув босиш хавфи йўқ. У ядровий уруш ёки бошқа глобал ҳалокатларда ҳам хавфсиз бўлиш учун махсус ишлаб чиқилган.

➡️ Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube


🍋Лимон дарахтига айни дамдаги совуқ зарар етказадими?

Айни дамдаги совуқ об хаво  қишлоқ хўжалиги учун қанчалик хавотирли?

Ўзбекистонда шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари -10 даража атрофида кузатилябди.  Бу иссиқхоналар учун ноқулай ҳаво.  Ўзбекистон ҳудудида иситилмайдиган иссиқхоналарда лимон етиштириш кенг оммалашган.

Лимон дарахтининг ёш новдалари ва меваларини —1.5   —2 даражада совуқ уради.  —5 —6 даража совуқда эса дарахтини буткул совуқ уради.

Албатта ҳандақларда ва иссиқхона ичида ҳарорат ташқарига нисбатан илиқроқ бўлади. Аммо барибир ҳаво ҳароратини текшириб туриш ва назорат қилиш талаб этилади.

🥒Иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади.

🍅Помидорнинг эса +7 даража ҳароратда илдиз тизими, -1-2 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлади.

Мевали боғларга  бу совуқ жиддий таъсир кўрсатмайди. 

🍑Шафтоли – совуққа чидамсиз, бир йиллик новдалари -22-26 даражада нобуд бўлади.

🍎Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-35оС дан паст бўлганда, баъзилари эса - 21 да нобуд бўлади.

🍑Ўрик – ёғочлиги яхши пишган бўлса, - 30 гача чидайди.

🍒Гилос - совуққа чидамсиз, - 28  да совуқ уради.

☘️Ёнғоқ - бир йиллик кўчатлари -25-26  да нобуд бўлади.

🍎Анор- ҳарорат 12-15 гача пасайганда бир йиллик новдалари, 15-16 да шох-шаббалари қаттиқ зарарланади,18 –20 да барча ер устки қисми нобуд бўлади.

🌳Анжир -ҳарорат -15 да бир йиллик янги новдаларини, - 16 да кўп йиллик шохларини, -18  да эса ўсимликнинг илдиз бўғзигача бўлган ер устки қисмини совуқ уради.

🌳Хурмо-совуққа чидамлиги жиҳатдан  субтропик ўсимликлардан устун туради, шох-шаббаси -18-20  да анчагина зарарланади.

Видеони максимал тарзда иссиқхонаси бор бўлган танишларга юбориб қўйинг. 

Энг фойдали агро тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун агро ҳаётга обуна бўлинг !

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

Бизни кузатиб боринг:
💬 Telegram 📹 Instagram
📹 TikTok 📹YouTube

Показано 20 последних публикаций.