Конституциямизнинг 55-моддасига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Бироқ ушбу конституциявий кафолат дастлабки тергов даврида амал қилмайди. Чунки ЖПК нинг 382-моддасида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат прокурор томонидан амалга оширилиши белгиланган. Агар терговчининг бирон бир қарори юзасидан жиноят ишлари бўйича судга мурожаат қилинса, бу прокурор ваколатига киради, прокурорга мурожаат қилинг, деган жавоб берилади.
Бироқ дастлабки терговга нисбатан прокурор назорати кўпинча бир тарафлама олиб борилади.
Масалан, прокуратура терговчиси тадбиркорлик субъектининг раҳбари содир этган фирибгарлик жиноят иши бўйича тафтиш тайинлаб, тафтишда бошқа масалалар билан бирга солиқ, экспорт-импорт масалалари бўйича ҳам текшириш ўтказишни кўрсатган. Тадбиркорлик субъектига нисбатан тайинланадиган тафтиш қўзғатилган жиноят иши доирасидан четга чиқмаслиги лозимлигидан келиб чиқиб, адвокат қарорга эътироз билдирса, терговчи “Бемалол прокурорга шикоят қилишингиз мумкин” деб жавоб беради.
Прокурорга ёзилган шикоятлар эса аксарият ҳолларда рад қилинади. Чунки одатда прокурорнинг шикоятга берилаётган жавоб хатини терговчининг ўзи ёзиб, прокурорга имзога киритади.
Аслида Конституция тўғридан-тўғри амал қилиши ва ҳар бир фуқарога суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи амалда таъминланиши керак. Чунки Конституция ҳар қандай мансабдор шахснинг ҳар қандай қарорига нисбатан судга шикоят қилиш ҳуқуқини беради.
Балки, янги ташкил этилаётган тергов судьяси институти шу каби муаммоларни ҳал қилиб, конституциямизнинг амал қилмаётган нормалари ишлашига сабабчи бўлар.
Тергов судьялари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳали қабул қилинмаган бўлсада, бу институтдан умидимиз катта.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈