Савол: Мен банкдан кредит олишда автомашинамни суғурталагандим. Бир ярим ой аввал автомашинада аварияга учрадик. Лекин суғурта компанияси зарарни қоплаб беришни рад қилди. Бугун телеграмда кўриб қолдим, суғурта компанияси бир ой ичида зарарни қоплаб бермаса 3512-низом бўйича 40 миллион сўмгача жарима тўлаши керак экан. Шу жаримани ундириш учун қаерга мурожаат қилишим керак?
Жавоб: Биринчидан, автоавария содир бўлиши суғурта компанияси зарарни қоплаб беради, дегани эмас. Агар суғурта компанияси ҳолатни ўрганиб чиқиб, суғурта ҳодисаси содир бўлган деб топса, суғурта товонини шартномада белгиланган муддатда тўлаб бериши керак.
Агар суғурта компанияси зарарни қоплаб беришни рад қилган бўлса, Сиз суғурта товони суммасини ундириш ҳақида судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Иккинчидан, Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 майда 3512-сон билан рўйхатдан ўтказилган Суғурталовчиларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ундириладиган жарима сизнинг ҳисобингизга эмас, давлат фойдасига ундирилади.
Ушбу низомга кўра сиз суғурта компанияси суғурта товонини тўлашни рад қилганлиги учун судга мурожаат қилсангиз ва суд сизни фойдангизга қарор чиқарса, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта компаниясини ҳар бир ҳолат учун 18 миллион сўм, жами 20 миллион сўмдан ортмаган миқдорда жаримага тортиши мумкин.
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈