Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи амалда таъминланмоқдами?
Дилшодбек КЕНЖАБОЕВ,
адвокат
Тергов амалиётида ҳар қандай ҳужжатни “ошкор қилинмайдиган” деб эътироф этиб, ҳатто ҳимоячига танишиб чиқиш учун бермаслик ҳолатлари учрамоқда. Танишиш имконияти берилмаган ҳужжатнинг аниқ мазмунини, реквизитларини, бу ҳужжатни қабул қилишга асос бўлган ҳолатларни билмасдан туриб унинг устидан қандай шикоят қилиш мумкин?! Масалан, ЖПКнинг 358-моддасида жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан назорат қилувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи кўрсатилган, лекин бу қарор билан танишиш ва ундан нусха олиш ҳуқуқи ЖПКда белгиланмаган.
Тергов органлари эса бундан фойдаланиб, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништиришни ва ундан нусха олишга имконият беришни рад қилмоқда. Натижада ҳимоячининг ҳам, айбланувчининг ҳам ҳуқуқлари чекланяпти. Хусусан, ҳимоячи иш қачон қўзғатилганини билмагач, тергов қачон тамом бўлишини ҳам билолмайди. Терговчи эса бундан дастлабки терговни асоссиз тўхтатиш учун фойдаланмоқда.
ЖПКнинг 53-моддасида ҳимоячига “гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш” ҳуқуқи берилган. Бироқ гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар, хусусан, уни ушлаб туриш тўғрисидаги, айбланувчи ёки гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлардан нусхалар сўралганда тергов органлари “қонунда ўз ҳисобидан дейилган”, деб бу талабни рад қилмоқда.
Айни чоғда ҳимоячининг ўз ҳисобидан фотонусха олиши учун телефон, фотоаппарат ва бошқа электрон қурилмаларни тергов органи биносига олиб киришига тўсқинлик қилинади. Натижада юқоридаги қарорлар устидан шикоят қилиш имконияти бадтар камайиб кетмоқда.
(Мақола давомини “Advokat” журналининг 6-сонида ўқинг).