AdvokatNews


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"Advokat" журнали ва "Advokat-Press" газетасининг расмий телеграм-канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Бугун энг кучли талабаларимиз адвокат бўламан дейишяпти” – ТДЮУ ректори в.в.б. Исломбек Рустамбеков

Тошкент давлат юридик университетида Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда Адвокатура хонаси (аудиторияси) очилди.

Ушбу ташаббус юридик таълим ва амалиёт ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлайди ва бўлажак ҳуқуқшуносларда адвокатлик фаолиятига кўпроқ қизиқиш уйғотиб, соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Очилиш маросими баҳонасида ташкил қилинган учрашувда Адвокатлар палатаси раиси ва ТДЮУ ректори ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда адвокатура соҳасидаги муаммоларни тадқиқ қилиш ва бир қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.


“Давлат адвокат аёллар кўпроқ бўлишини истаса, уларнинг ижтимоий таъминоти масаласини албатта кўриб чиқиши керак”

«BUSINESS LAWYERS GROUP» адвокатлик фирмаси адвокати Дилшодбек Кенжабоев билан суҳбатдан:

Адвокатлик касбига гендер нуқтаи назаридан қандай қарайсиз – бу касбда аёллар ва эркакларнинг имкониятлари қанчалик тенг?

Бу ажойиб савол. Хорижий мамлакатлар адвокатураси тарихини ўргансангиз, ривожланган Европа давлатларида яқин ўтмишда аёлларнинг адвокат сифатида суд ишларида қатнашишига тақиқлар бўлган. Негаки, аёллар ўз латофати билан эркак судьяларнинг қонуний тўхтамга келишига таъсир ўтказади ва эркак судьялар аёл адвокат ҳимоя қилаётган тараф манфаатига қарор қабул қилиб қўйиши мумкин деган, қараш бор эди.

Бунинг яққол ифодасини италян киноижодкорлари томонидан суратга олинган «The Law According to Lidia Poet» сериалида ҳам кўриш мумкин. Шунга кўра, менинг фикримча, адвокатлик соҳасида аёллар эркаклардан бир оз устунликларга эга.

Ўз фаолиятимда ҳам бунга бир неча бор дуч келганман: эркак судья менинг талабларим қанчалик асосли бўлмасин, қарши тараф манфаатини ҳимоя қилаётган аёл адвокатнинг гапларини бирмунча диққатлироқ эшитган.

Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бу аёлларнинг адвокатурага қизиқишини бироз сусайтирмоқда.

Бу ижтимоий таъминот масаласи, яъни адвокатура ўзини ўзи таъминловчи тузилма бўлганлиги сабабли, давлат муассасаларидан фарқли ўлароқ, аёлларга таътиллар, айниқса ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари бера олмайди. Натижада аёл адвокатлар ёки бундай таътилларни унутиб фақат ишлашлари керак, бундай таътиллардан фойдаланмоқчи бўлса, даромадсиз қолишга кўнишлари керак. Натижада аёл юристлар адвокатликдан кўра кўпроқ давлат ишини, яъни таътилга чиқса ҳақ тўланадиган ва иш ўрни сақланадиган ишни маъқул кўришмоқда.

Давлат аёлларнинг адвокатурага кўпроқ жалб қилиниши тарафдори бўлса, уларнинг ижтимоий таъминоти масаласини албатта кўриб чиқиши керак.

(Суҳбатни “Advokat-Press” газетасининг 2025 йил январь сонида ўқинг).


Репост из: O’zR ADVOKATLAR PALATASI
Бугун, 28 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиковнинг таваллуд топган кунлари, Ҳурматли Шухрат Шавкатович! Адвокатлар палатаси жамоаси ва республикамизда фаолият юритаётган адвокатлар номидан Сизни ушбу муборак кун билан табриклаймиз. Бугунги кунда адвокатура соҳасини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлида Сизга куч-қувват ва соғлик саломатлик тилаймиз. Таваллудингиз муборак бўлсин!


Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 5-сонли йиғилиши: асосий маълумотлар

2025 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 5-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Палатанинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, йиғилишда қатор муҳим қарорлар қабул қилинган. Жумладан:
➖“Адвокатлар томонидан жиноят ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этиш стандарти”да белгиланган нормаларни адвокатлар фаолиятида қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Олий малака комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиши ва натижалари бўйича малака комиссияларига тушунтиришлар ишлаб чиқилиши белгиланган.
➖Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан якуний ҳисоботлари Палата раиси ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари томонидан ўқиб эшиттирилиб, муҳокамага қуйилган ва қониқарли деб топилган.
➖Адвокатлар палатаси Уставининг 38-бандида кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича Бошқарув аъзоларининг 2024 йил давомидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари муҳокамага қўйилиб, маъқулланган.
➖Муҳокамалар натижасига кўра, барча ҳудудий бошқармаларда бошлиқ ўринбосари лавозимини бекор қилиш, шунингдек Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида охирги йилларда иш ҳажми кескин камайганлигини, Касб-этика бўлимида бир йилда 120 та, бир ойда 10 та қўшимча ўрганиш амалга оширилганлигини, бўлимда 3 нафар ходим ишлашини ва битта ходимга 3 та (аввалги даврда 20-30 та) қўшимча ўрганиш тўғри келаётганлигини ҳисобга олиб, битта штат бирлигини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
➖Адвокатлар палатаси бош бухгалтери Шерзод Усмоновнинг Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг 2025 йил учун харажатлар сметаси лойиҳаси бўйича маърузаси тингланиб, штатлар жадвали ва 2025 йил учун харажатлар сметаси лойиҳаси бир овоздан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025 йилга мўлжалланган жорий ва истиқболли режалари “Йўл харитаси” тасдиқланган.
➖Адвокатларни спорт мусобақалари орқали жипслаштириш мақсадида, Футбол бўйича Адвокатлар палатаси раиси кубогини 2025 йил май ойида Наманган шаҳрида ўтказиш ва ушбу турнирни ўтказиш учун пул маблағи ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган.
➖Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Этика комиссияси “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари”га оид кенгайтирилган мажбурий тушунтиришлар ишлаб чиқиб Бошқарувнинг кейинги йиғилишига тақдим этиши белгиланган.


“Восприятие себя как слабого субъекта имеет свойство материализоваться”

Зафар ТУХТАШОВ,
адвокат, управляющий партнер АФ «ESTE»


“Думаю, самая большая проблема адвокатуры – это сами адвокаты, как бы странно эти не звучало. Некоторые коллеги имеют привычку жаловаться на свой низкий статус, обижаться на игнорирование со стороны следователей или судей, пенять на нехватку процессуальных полномочий. К сожалению, восприятие себя как слабого и ни на что не влияющего субъекта имеет свойство материализоваться.

Представьте, что в кабинет к следователю шаркающей походкой вошел человек с втянутой в плечи головой. Он мямлит, что является адвокатом такого-то подозреваемого и хочет с ним встретиться. А теперь мысленно нарисуйте картину, что в этом же кабинете появляется солидный и уверенный в своей позиции человек, который доходчиво и обоснованно объясняет, что ему необходимо увидеть подзащитного. У кого из этих адвокатов больше шансов добиться своего? Ответ очевиден.


Если ситуацию масштабировать до адвокатуры в целом, то сложится аналогичная ситуация. Каждый наш коллега обязан воспринимать себя как профессионала, равного любому должностному лицу судов и следственных органов. Адвокат, на стороне которого закон, – это огромная сила. Просто реализация этой силы требует немного больших усилий: изучения еще нескольких актов законодательства, подготовки новых обращений, обходов дополнительных организаций и т.д.”.


Репост из: O’zR ADVOKATLAR PALATASI
Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган "Шайхонтоҳур адвокатлари" Адвокатлар ҳайъатининг адвокати, Ҳабибулла Олимжоновнинг куни кеча "Адвокат"номли роман-эссеси нашрдан чиқди. Шу муносабат билан ижодкор адвокатимизга Республика Адвокатлар палатаси раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдириб, Устоз-адвокатга соғлик-саломатлик тилаймиз. Китобда 1991–2024 йиллар даври мобайнида чоп этилган ўнта энг сара мақолалари ҳам жой олган. Китобхон дўстларимизни ушбу роман-эссени олиб ўқишларига чорлаймиз!

👉ҳавола


Репост из: Advokat Komilova
“Ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда эди”

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари гумонланувчини ҳимоячи иштирокисиз сўроқ қилган ва адвокатини ҳайдаб чиқарган

“Advokat Yakubov” адвокатлик бюроси адвокати Даврон Якубов кеча, 19 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИБга ўз ҳимоясидаги шахснинг терговида иштирок этиш учун борганида туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари уни ҳайдаб чиқарган, адвокат унинг хизмат хонасига кирганида ҳимоясидаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда ўтирганини кўрган. Бу ҳақда Даврон Якубов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида видеомурожаат қолдирди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳимоясидаги шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш терговга оширилганини эшитгач, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга борган. Дастлаб уни терговчи ҳузурига йўллашган, аммо терговчи жиноят иши ҳали унга келмаганини айтиб, жиноят-қидирув бўлимига учрашишни маслаҳат берган.

“Жиноят-қидирув бўлимига бориб, бир эшикни очдим. Бу ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосарининг хизмат хонаси экан. Қарасам, ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган ҳолатда, биринчи ўринбосар эса у билан қўпол муомала қилиб турибди. Буни мен ўз кўзим билан кўрдим”,

дейди адвокат.

Даврон Якубов айтишича, ордер ва гувоҳномасини кўрсатганида бошлиқ ўринбосари “ҳозир мен гаплашяпман, сиз терговда қатнашасиз”, дея уни чиқариб юбормоқчи бўлган.

“Мен ундан: “Сиз ўзингиз кимсиз? Нега гумонланувчи билан ҳимоячи иштирокисиз суҳбат қиляпсиз? Нега менинг адвокатлик фаолиятимга тўсқинлик қиляпсиз?” деб сўрадим. Гапимга қулоқ солмай, мени хонасидан ҳайдаб чиқарди. Бошқарма биноси ичида, йўлакларда камералар бор эди. Агар ўчириб ташлашмаган бўлса, ҳолат ёзиб олинган бўлиши керак”, давом этади адвокат.

Даврон Якубов ташқарига чиққач Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефони (1002)га қўнғироқ қилиб, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари устидан шикоят қилганини билдирди (шикоят натижаси ҳозирча маълум эмас).

Адвокат мазкур ҳолатда биринчидан, шахснинг Конституцияда кафолатланган ҳимоя ҳуқуқи бузилганини, иккинчидан мансабдор шахс томонидан адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилинганини таъкидлайди.

“Шахснинг ҳимоя ҳуқуқига риоя қилишингиз шунчалик қийин бўлаётган экан, келинг, Конституция ва қонунларга ўзгартириш киритиб адвокатурани тугатиб қўяқолайлик”, дея аччиқ киноя қилади адвокат.


Либусни эслаб

Адвокат Усмонхон САЛОҲИДДИНОВ:

“Израил Аронович Либус (1926-2022) ниҳоятда ўткир адвокат эди. Гоҳида унинг маърузаларини тинглаш учун атай суд процессларига борардим. Либуснинг чиқишлари, тактикаси, ўзини тутиши, нутқи биз учун катта мактаб бўлган.

Бир гал суд мажлиси бошланишидан олдин Израил Аронович раислик қилувчидан: “...Судланувчига бир саволим бор, майлими? Шахсни аниқлашга доир савол...” – дея илтимос қилди ва рухсат олгач, судланувчига қараб:

“Айтинг-чи, “УКа” дегани нима?”, – деб сўради.

Судланувчи ўйлаб ўтирмай: “Аканинг укасини ука дейди-да...”, – деб жавоб берди.

И.А.Либус: “Сиз русчани биласизми, ўқий оласизми?” деб сўради ва судланувчидан рад жавобини олгач судга юзланиб, шундай деди:

“Судланувчи русчани умуман тушунмайди, саволга у томонидан берилган жавобдан ҳаммаси маълум. Жиноят иши рус тилида юритилган, судланувчининг ўз она тилида кўрсатув бериш ҳуқуқи таъминланмаган. Шу ҳолда жиноят ишини судда кўриб чиқиш мумкинми? Албатта йўқ! Шундай экан, судланувчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун жиноят ишини терговга қайтаришингизни илтимос қиламан”.

Суд унинг илтимосини қаноатлантирди – жиноят ишини терговга қайтариш ҳақида ажрим чиқарди. Мен қойил қолиб, қарсак чалиб юборганимни билмай қолдим!!

Израил Аронович ана шундай маҳоратли адвокат эди! Унга ҳавас қилиб шу касбни танлаган кўпларни биламан...”


Репост из: Advokat Komilova
Қийноққа солиш ҳолатлари энг кўп ички ишлар тизимида кузатилмоқда

Бош прокуратура Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг ТҚФ натижасида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган ариза ва шикоятлар таснифига кўра, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов масалалари юзасидан 2020 йилда 5816 та, 2021 йилда 10333 та, 2022 йилда 11271 та мурожаатлар келиб тушганлигини маълумот тариқасида билдирган.

Мазкур статистик маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралардан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳолатлари энг кўп ички ишлар тизимида учраётганлигидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботида “ҳуқуқ-тартибот идоралари, тергов ва жазони ижро этиш муассасаларида айбланувчи, судланувчиларнинг айбига иқрор бўлишида ёки жиноят процессида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотларни олиш мақсадида қийноққа солиш ва шафқатсиз муомалада бўлиш давом этмоқда”, дея хулосага келинган”. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийноқ ва бошқа тазйиқлар ўтказилганлиги ҳақида 2022 йилда 268 та, 2021 йилда 309 та, 2020 йилда 276 та ариза ва хабарлар келиб тушган.

Адвокатлик амалиётидан маълумки, инсонни қийноққа солиш аксар ҳолларда шахс ушланганидан бошлаб 24 соат ичида тезкор қидирув ходимлари томонидан содир этилади. Асосий мақсад ундан иқрорлик тушунтириш хатини олиш бўлади ва ушбу жараёнда ҳимоячи иштирок этмайди. Олинадиган тушунтириш хати процессуал ҳужжат, яъни далил ҳисобланмаса-да, унда кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб кейинчалик суриштирувчи ёки терговчи томонидан гумон қилинувчини сўроқ қилиш баённомаси шаклида далил расмийлаштирилади. Қолаверса, суд ва тергов органлари дастлабки тушунтириш хатини айбланувчининг айбдорлиги исботи сифатида баҳолаши мумкин.

Ушланган шахсни қийноққа солиш учун аввалдан синалган ва қўлланиб келинаётган яна бир тактик усул мавжуд: жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик (масалан, майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг ўз хизмат бурчини бажаришига каршилик кўрсатиш ёки 15 суткагача муддатга маъмурий камоққа олишга сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни) содир этишда айбланиб, суд орқали маъмурий қамоққа олинади, сўнгра қийноққа солиш орқали ундан иқрорлик кўрсатуви олинади ва у гумон қилинувчи ёки айбланувчи мақомига ўтказилади.

Бундай ҳолатларда маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс камдан кам ҳоллардагина адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Чунки, биринчидан, фуқаронинг ҳуқуқий онги юқори бўлмаганлиги сабабли, у ўз ҳақ-ҳуқуқларини, хусусан, сукут сақлаш ҳуқуқини, берган кўрсатуви уни айблаш учун ишлатилиши мумкинлигини ёки ҳимоячининг иштирокисиз кўрсатув бермаслик ҳуқуқини билмайди ёхуд, билган тақдирда ҳам турли сабабларга кўра ундан фойдаланишга жазм қилмайди. Иккинчидан, шундай ҳуқуқлари борлиги мутасадди шахслар томонидан уларга деярли тушунтирилмайди.

(Ю.ф.д. Баҳром Саломовнинг “ҚИЙНОҚЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ: Халқаро ҳужжатлар имплементацияси ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш масалалари” мақоласидан. “Advokat” журнали, 2024 йил 6-сон).


Бугун – Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил топган кун.

Муқаддас бурчини ҳалол ва фидокорона адо этаётган барча эр йигитлару жасур қизларимизни ушбу қутлуғ сана билан табриклаймиз!


Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокат шартнома асосида судларда вакиллик қила оладими?

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Илмий-услубий маслаҳат кенгашига бир адвокат мурожаат қилиб, жиноят содир этишда айбланиб дастлабки тергов органи томонидан тергов қилинаётганлигини, унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш эҳтиёт чораси қўлланилганлигини, тергов жараёнида адлия органининг қарори билан унинг лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганлигини, ўзи фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаси билан бир хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан ўша ташкилотга юридик ёрдам кўрсатиб келганлигини, лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда мазкур ташкилот иши бўйича улар томонидан берилган ишончнома асосида вакил сифатида судга борганида, суд раисининг топшириғига кўра уни суд биносига киритишмаганини баён қилиб, суд раисининг оғзаки фармойиши қонуний ёки қонуний эмаслиги масаласида тушунтириш беришни сўради.

Жавоб

“Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасида адвокат жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Қонуннинг ушбу талаби лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда адвокат касбий фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмаслигини англатади.

Мурожаатдан англашилишича, адвокат хўжалик юритувчи субъектнинг иши бўйича судга бевосита ўша ташкилотнинг доимий ишловчи ходими сифатида эмас, балки тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан адвокатлик тузилмасининг адвокати сифатида вакилликни амалга ошириш учун борган.

Гарчи тузилган юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномага асосан ташкилот томонидан унга судда вакил сифатида қатнашиб, унинг манфаатини ҳимоя қилиш бўйича ишончнома берилган бўлса-да, у ўша ташкилотнинг доимий ишловчи ходими сифатида эмас, балки адвокат сифатида иштирок этади. Шу боис судга ташкилот томонидан берилган ишончнома билан бирга адвокатлик ордерини ҳам тақдим этиши лозим. Чунки ЎзР ИПКнинг 61, 62-моддалари, шунингдек ЎзР ФПКнинг 67-68-моддаларида судда вакил сифатида ишларни юритиш бўйича профессионал фаолият билан фақат адвокатлар шуғулланиши мумкинлиги, адвокатнинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланиши белгиланган. “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасида эса адвокатнинг муайян ишни олиб боришга ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланиши кўрсатилган.

Шунга қарамай, лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокат ўзининг шахсий ёки оила аъзолари ёхуд яқин қариндошларининг иши юзасидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан адвокат сифатида эмас, балки оддий фуқаро сифатида иқтисодий ёки фуқаролик судларининг биносига кириши ҳамда ишларда иштирок этиши мумкин. Бундай ҳолларда у адвокатлик мақоми ва гувоҳномасидан фойдаланиб суд биносига телефон ёки қонун ҳужжатлари билан адвокат учун рухсат берилган бошқа воситаларни олиб киришга ҳақли эмас ва суд биносига киришда фуқаролар учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт.

Энди лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган адвокатни суд биносига киритмаслик ҳақидаги суд раисининг фармойишига тўхталадиган бўлсак, ҳолатга аниқлик киритмасдан туриб бу каби фармойишни қонуний деб бўлмайди. Ушбу ҳолатда аввало адвокат нима мақсадда, яъни ўзининг ёки яқин қариндошларнинг иш бўйича оддий фуқаро сифатидами ёки адвокат сифатида судга келганлигини аниқлаштириш лозим. Фуқаролик ёки иқтисодий иш бўлишидан қатъи назар, судда вакил сифатида иштирок этишга рухсат бериш ёки бермаслик масаласини суд раиси эмас, балки ишни кўрадиган судья вакилнинг ваколатларини текширган ҳолда ҳал қилади.

Илмий-услубий маслаҳат кенгаши


“Нам до сих пор не ясна логика, почему адвокатура является некоммерческой структурой”

Адвокат Диёрбек Исламбеков:

Да, адвокат должен защищать права своих доверителей, подзащитных, это бесспорно. Но почему при этом адвокатура должна оставаться некоммерческой. Это все-таки бизнес, это юридический бизнес и адвокат получает гонорар за свою работу. Вот эта тема остается неясной для нас.

Почему в том числе и законодатель в лице государства, в лице полномочных органов не рассматривает этот вопрос коммерциализации адвокатуры. К каким изменением это бы привело?

Во-первых, адвокатам нельзя осуществлять иную деятельность, кроме педагогической, научной, творческой. Как у чиновников. Однако мы не чиновники, мы не работаем на государство, почему нам запрещается осуществлять иную деятельность трудовую, остается неясным. Вот этот момент один из основных.

Во-вторых, если углубляться в детали, это вопрос налогообложения, вопрос извлечения прибыли из адвокатского формирования. Сейчас адвокатура — это некоммерческое формирование, вы не можете извлечь дивиденды. То есть вы получили гонорар, вы можете направить его на заработную плату или на содержание фирмы. Если вы направляете на зарплату, вы теряете 12% на социальные налоги, 12% подоходного налога, 24% в итоге. То есть как извлекать дивиденды, это не общество с ограниченной ответственностью.

Тут есть партнерство, партнеры получают деньги, они между собой распределяют както эти средства. Но все равно вы не можете извлечь их как дивиденды. То есть вы можете направить на зарплату и потерять четверть со своего же гонорара на налоги.

(Подробности в номере №6-2024 журнала “Advokat”).


“Кам ҳақ белгиланиши хайрли ташаббусни барбод қилди”

(Палатанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Илёс Юсупов билан суҳбатдан парча)

2024 йил 21 ноябрда, ниҳоят, Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Адвокатлар ҳамжамияти бу ҳужжатни бир йилдан зиёд вақтдан бери кутаётган эди. Танишиб чиққандирсиз, ундан кўнглингиз тўлдими? Эски тартиб билан қиёслаганда ҳужжатнинг қанақа ютуқлари ва камчиликлари бор? Энди давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасида аҳвол яхшиланади, деб умид қила оламизми?

Низомнинг ва умуман давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартибининг “плюс”лари ҳам бор, “минус”лари ҳам.

Энг аввало, адвокатлар меҳнатига ҳақ тўлаш мезонларини белгилашдаги ёндашув аввалбошдан хато эди. Мен ҳар доим айтганман: адвокатга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)да ҳақ тўланиши нотўғри! Чунки БҲМ билан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ўртасида катта фарқ бор. Адвокат меҳнат қилади: кимгадир юридик ёрдам кўрсатади, суд ёки тергов жараёнида қатнашади ёхуд, янги тартибга кўра, фуқаролик ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларда ҳам тайинлов асосида фуқаролар манфаатини ҳимоя қилади. Билимини, вақтини сарфлайди. Лекин негадир унга БҲМдан келиб чиқиб ҳақ тўлаш белгиланяпти. Мен буни нотўғри деб ўйлайман. Тарифларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори нисобида ҳисоблаш керак эди! Майли, фоизлари ҳозирда БҲМ билан белгиланганидек 50 фоиз эмас, пастроқ бўлсин эди, лекин шундай қилинса тўғри ва оқилона йўл тутилган бўлур эди.

Иккинчидан, ўша БҲМ билан белгиланган ҳақ миқдорлари ҳам жуда кам. Адвокатнинг меҳнати ерга урилган. Масалан, давлат ҳисобидан қатнашаётган адвокатнинг бир кунлик меҳнати БҲМнинг 50 фоизига (187 500 сўм) баҳоланибди. Бу жуда оз. Адвокат бир кун тўлиқ ишламаслиги мумкин, балки 1 ёки 2 соат вақти кетар, лекин барибир ақлий меҳнатни, боз устига моддий имкониятлари етмагани учун шартнома асосида адвокат ёллай олмаган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган ҳамкасбларимиз меҳнатини қадрлаш керак эди.

Тизимнинг ягона ютуғи шуки, у сифатли юридик ёрдам кўрсатишга замин яратади. Ҳақ миқдорларини бир кун келиб ўзгартиришга эришармиз, аммо янги тартибнинг ўзига эътирозим йўқ. Аксинча, уни етарли даражада прогрессив деб ҳисоблайман. Чунки бир адвокатнинг битта органда, битта суд ёки тергов идорасида мунтазам “навбатчи” бўлиб олишига, фақат битта судья ёки терговчи билан доимий “ишлаши”га чек қўйилмоқда. Яъни, “чўнтак адвокатлари” аввалгидай номига қатнашиб, ҳужжатларга қўл қўйиб бера олмайди, битта терговчи билан мунтазам “ҳамкорлик қилиш” ҳолатлари бартараф бўлади. Чунки компьютер ўша ҳудудда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш учун шартнома тузган адвокатлар орасидан исталганини белгилаши мумкин – бу танловга инсон омили аралаша олмайди. “Чўнтак адвокатлари”га қарши кураш нуқтаи назаридан шунинг ўзи катта қадам. Тўғри, соҳани улардан тозалаш учун ҳали кўп тер тўкиш керак бўлади. Тизим энди ишлаяпти, кўрайлик, маълум бир вақт ўтганидан кейин мониторинг қилинади: камчиликларини сезсак, Адлия вазирлигига ўз таклифларимизни берамиз.

Бу жуда яхши тизим, юқорида айтганимдек, прогрессив тизим. Эзгу ва олижаноб мақсадларни кўзлаб шу ишга қўл урилган. Адвокат ёллашга пули етмайдиган одамлар жуда кўп, ўтган йилларда жиноят ишларининг қарийб ярмида (тергов ва суд босқичи бирга) адвокатлар тайинлов асосида юридик ёрдам кўрсатгани бежиз эмас. Қонуннинг ижтимоий аҳамиятини мана шундан тасаввур қилиш мумкин. Янги тартиб ана шу катта қатлам учун бепул юридик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ва бу соҳага билимдон, малакали адвокатларни жалб қилиш мақсадида ишлаб чиқилганди. Ҳаммаси яхши бошланган эдию ҳақ миқдорлари паст белгилангани хайрли ташаббуснинг белига тепди. Билимдон, кучли адвокатларимизнинг кўпчилиги реестрга киришни хоҳламади.

(Батафсил “Advokat” журналининг 2024 йил 6-сонида ўқинг).


Репост из: O’zR ADVOKATLAR PALATASI
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ РАИСИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Ҳурматли адвокатлар, азиз дўстлар!

Юртимизга янги – 2025 йил кириб келмоқда.
Янги йилда хонадонингиздан тинчлик, хотиржамлик , қут-барака аримасин! Адвокатура соҳасида олиб бораётган фаолиятингизда янги ютуқлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин! Янги йил Сизларга кўпдан-кўп омадли лаҳзалар ва бахтли онларни ҳадя этсин. Янги йилингиз муборак бўлсин.

Эҳтиром ила, Шухрат Садиков!!!


Репост из: Advokat Komilova
“Йўқолиб қолган” лойиҳаларимиз ҳақида

Ижро этилмай қолиб кетган ёки чала ижро этилган қарор ва фармонларни йиғса, бир неча жилдга бориб қолса кераг-ов. Фақат адвокатура соҳасига тааллуқли бўлганлари қанча.

Масалан, 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон фармонда адвокатура институти фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини оптималлаштириш орқали тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Муҳлати – 2021 йил июль.

“Адвокатура тўғрисида”ги ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонунларни бирлаштирувчи ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ва шу билан унутилган.

Ундан олдин эса, президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорига асосан 3 муҳим ҳужжат:
➖“Адвокатура институтини янада такомиллаштириш ва адвокатлар мақомини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси;
➖Ўзбекистон Республикасида адвокатурани ривожлантириш концепцияси ва;
➖Концепцияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳалар Палата сайтида ҳалиям турибди. Бир куни қизиқиб яна бир карра кўз югуртирдим: катта иш бажарилган экан. Лойиҳаларни тайёрлаган комиссия таркибини билмайману лекин адвокатура муаммоларини ичдан биладиган етук мутахассислар жалб қилиниб, камида 3-4 ой меҳнат қилишгани кўриниб турибди.

Мана шу ҳужжатлар ҳам “изсиз” йўқолди. Айримлар вазирликдан тепага чиқмаган дейди, яна баъзилар администрацияда чанг босиб ётгандир, деб тахмин қилишади.

Лойиҳаларда келтирилган бандлардан атиги бир нечаси турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклида амалга ошди. Аммо бу денгиздан томчи, холос.

Учта ҳужжат лойиҳасида сўралганларнинг 50 фоизи берилган тақдирда ҳам ҳаммаёқ гулистон бўлиб кетарди деб ўйлайман.


Афсуски, вақт ўтган сари уларнинг қабул қилиниши эҳтимоли пасайиб бормоқда. Кўпчилик умид узиб қўйган аллақачон.


Журналимизнинг 2024 йилдаги сўнгги сони нашрдан чиқди.


Процессуал ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят қилиш ҳуқуқи амалда таъминланмоқдами?

Дилшодбек КЕНЖАБОЕВ,
адвокат

Тергов амалиётида ҳар қандай ҳужжатни “ошкор қилинмайдиган” деб эътироф этиб, ҳатто ҳимоячига танишиб чиқиш учун бермаслик ҳолатлари учрамоқда. Танишиш имконияти берилмаган ҳужжатнинг аниқ мазмунини, реквизитларини, бу ҳужжатни қабул қилишга асос бўлган ҳолатларни билмасдан туриб унинг устидан қандай шикоят қилиш мумкин?! Масалан, ЖПКнинг 358-моддасида жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор устидан назорат қилувчи прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқи кўрсатилган, лекин бу қарор билан танишиш ва ундан нусха олиш ҳуқуқи ЖПКда белгиланмаган.

Тергов органлари эса бундан фойдаланиб, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништиришни ва ундан нусха олишга имконият беришни рад қилмоқда. Натижада ҳимоячининг ҳам, айбланувчининг ҳам ҳуқуқлари чекланяпти. Хусусан, ҳимоячи иш қачон қўзғатилганини билмагач, тергов қачон тамом бўлишини ҳам билолмайди. Терговчи эса бундан дастлабки терговни асоссиз тўхтатиш учун фойдаланмоқда.

ЖПКнинг 53-моддасида ҳимоячига “гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш” ҳуқуқи берилган. Бироқ гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар, хусусан, уни ушлаб туриш тўғрисидаги, айбланувчи ёки гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорлардан нусхалар сўралганда тергов органлари “қонунда ўз ҳисобидан дейилган”, деб бу талабни рад қилмоқда.

Айни чоғда ҳимоячининг ўз ҳисобидан фотонусха олиши учун телефон, фотоаппарат ва бошқа электрон қурилмаларни тергов органи биносига олиб киришига тўсқинлик қилинади. Натижада юқоридаги қарорлар устидан шикоят қилиш имконияти бадтар камайиб кетмоқда.

(Мақола давомини “Advokat” журналининг 6-сонида ўқинг).


Тармоқда бонг урилганидан сўнг маҳкумга муносабат яхшиланган

Бир неча кун аввал адвокат Зебо Комилова Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган 10-сонли ЖИЭМда унинг ҳимоясидаги шахсга руҳий ва жисмоний босимлар бўлаётгани ҳақида ёзган эди.

Комилова ўз постида, шунингдек, муассаса маъмурияти унинг ҳимоясидаги шахс билан кўришишига тўсқинлик қилишга урингани, адвокат билан учрашув хонасига эса аудио-видео жиҳозлар ўрнатилганини билдирган.

Ушбу хабар адвокат ва юристлар томонидан юритиладиган қатор телеграм-каналларда тарқалиб, тармоқда қизғин муҳокама қилинди.

Ахборот маконидаги жиддий резонанс таъсир қилган, шекилли, бугун яна ЖИЭМга борган Комилова у ерда бутунлай бошқача аҳвол ва муносабатни кўрганини маълум қилмоқда.

Батафсил: 👇
https://t.me/Advokat_Komilova/35


Репост из: Advokat Komilova
Омбудсман идорасидан ҳафсалам пир бўлиб қайтганим ҳақида

Кеча Косондаги 10-сонли ЖИЭМда ҳуқуқлари поймол қилинаётган ҳимоямдаги Ғ.Б. масаласида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) қабулига боргандим.

Совуққина залда бир ярим соат кутиб, ниҳоят, ичкарига кирдим. Уюм-уюм ҳужжатлар оёқ остида тартибсиз ётган, архивга ўхшаш хонада мени Омбудсман Котибияти ходимларидан бир йигит қабул қилди (ўзини таништирмади).

Унга вазиятни тушунтириб, менга айнан қийноққа солиш ҳолатлари бўйича ишлайдиган вакил қабул қилишини илтимос қилдим. Ходим “аризангизни ташлаб кетинг, ўрганиб чиқамиз”, дея жавоб берди беписандлик билан. Мен яна бу ерда инсон тақдири турганлигини ва зудликда чора кўриш лозимлигини айтдим.

Ходимнинг реакцияси ўзгармади: “Қийноқларга доир ишлар билан шуғулланувчи ходимлар вилоятга кетишган, кейинги ҳафта хабар оласиз”.

Вазият анча жиддийлигини тушунтиришга сўнгги уринишим ҳам зое кетди.

Тарвузим қўлтиғимдан тушиб, ортга қайрилганимда йигит тўхтатиб, бир телефон рақамини айтди, сизга ёрдами тегадиган одам, деди. Ходимлар вилоятларда сафарда юрибди, дегани билан бу рақам стационар телефон рақами эди. Ҳарқалай, у берган +99871-239-81-57 рақамига кун давомида қўнғироқ қилдим – ҳеч ким гўшакни кўтаргани йўқ.

Сайтдан текшириб кўрдим: бу Омбудсман Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлими бошлиғи Мамагиязов Отабек Рахмонбердиевичнинг иш телефони бўлиб чиқди, дарвоқе айнан кеча унинг қабул куни ҳам экан.

У ишда бўла туриб қўнғироғимга жавоб бермадими, ёки ходим бундан хабари бўлгани ҳолда (ўзи айтди-ку) унинг иш телефони рақамини бердими, билолмадим.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилотга инсон ҳуқуқлари масаласида бориб, ана шундай ёқимсиз кайфиятда қайтдим, дўстлар.

Бир ҳафтадан кейин келсам бошқача кутиб олишларига, тўғриси, ишонмайман. Қолаверса, бир ҳафта ичида колонияда маҳкум Ғ.Б. билан ҳар нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, мен қўл қовуштириб турмаслигим керак, адвокат ва ҳимоячи сифатида қонун йўл берганча ҳаракат қилишда давом этаман.


Репост из: Advokat Komilova
Косондаги ЖИЭМда ҳимоямдаги шахсга кучли босим бўлмоқда. Колония раҳбарияти менга ҳам таҳдид қиляпти

Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган 10-сонли ЖИЭМда ҳимоям остидаги шахс Ғ.Б. кучли руҳий-жисмоний босим ва тазйиқларга дуч келмоқда.

Ҳимоямдаги шахс ЖИБ Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 июндаги ҳукми билан 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлиб, жазо муддатини ушбу муассасада ўтамоқда. Мен уни 2023 йил май ойидан бери ҳимоя қилиб келаман.

Ушбу муассасада амалдаги қонунчилик ва ҳатто ИИВнинг тегишли низомига зид равишда адвокат билан учрашув хонасига видео ва аудио мосламалари ўрнатилган, яъни суҳбатлар ёзиб олинади!..

2024 йил 30 ноябрь куни Ғ.Б.нинг олдига борганимда уни изоляторда сақлашаётгани эшитдим. Жазо олганлиги сабабли мен билан учрашишга рухсат йўқлигини айтишди. Мен дарҳол ишонч телефонига қўнғироқ қилганимдан сўнггина учрашувга рухсат беришди.

Ҳимоям остидаги шахсни кўриб, тўғриси, қўрқиб кетдим: унинг билагида қўлкишан изи қолган, устидаги кийими эса жуда ифлос ва одам киядиган аҳволда эмасди. Маҳкумга бу қадар ғайриинсоний муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ғ.Б. менга жуда қаттиқ руҳий ва жисмоний босимлар остида қолганини сўзлаб берди.


Ҳимоямдаги шахсда астматик муаммо бор, яъни нафас олишга қийналади. Шу важдан бир неча маротаба тиббиёт бўлимига унинг номидан мурожаат қилдим, лекин мурожаатларим эътиборсиз қолди.

Ҳимоямдаги шахснинг ҳуқуқларини талаб қилишим ортидан менинг ўзимга ҳам босим бўлмоқда. 2024 йил 4 декабрь куни 10-сонли ЖИЭМдан қўнғироқ қилиб бундан кейин Ғ.Б. билан учраша олмаслигимни, учрашиш учун гўёки адвокатлик лицензиям йўқлигини, шу сабабли менга нисбатан текширув ўтказишаётганлигини айтиб таҳдид қилишди. Мен бу иддаони инкор қилиб, менга нисбатан текширув ўтказишга ваколати йўқлигини айтганимда қўнғироқ қилган шахс эшитмай, телефонни ўчириб қўйди (сўзлашув аудиоёзуви мавжуд).

Бу энди Конституциянинг 142-моддаси ҳамда “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддаси талабларини оёқости қилишдан бошқа нарса эмас.


Ҳимоям остидаги Ғ.Б. колонияда таҳқирланмоқда, унга инсонга хос бўлмаган муомала қилиняпти. Бундан ташқари, унга ҳимоячи билан учрашишни ҳам тақиқлаб қўйишди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бошқармасига бир неча марта мурожаат қилган бўлсам-да, ҳеч бир реакция билдиришмади. Ҳозирги вақтда ҳимоям остидаги шахсни асоссиз равишда жазолаб, “турма” режимига ўтказишмоқчи.

Яқинда Ўзбекистон Омбудсмани ўз ахборотида “руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган 15 та хабар ўрганилиб, бу бўйича 14 та муносабат билдирилганини, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг 12 та талабномаси киритилган”лигини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилишлари рост бўлса, Омбудсмандан менинг адвокатлик фаолиятимга тўсқинлик қилиб келаётган ва ҳимоям остидаги Ғ.Б.нинг ҳуқуқларини поймол қилаётган 10-сонли ЖИЭМ бошлиғи ва унинг ўринбосарларига нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам кутиб қоламан.

Очиғи, юқоридаги ҳолатлар юзасидан бир неча бор Омбудсман офиси билан ҳам боғланишга уриндим, лекин унинг ягона ишонч телефони (1096) умуман ишламади.

Показано 20 последних публикаций.