Фильтр публикаций


Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Таълим муассасаларида ижтимоий тенглик” ижтимоий лойиҳаси амалиётга кенг татбиқ этилаётганлиги ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги эътиборга молик.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани 19-умумтаълим мактаби биносида Ўзбекистон "АДОЛАТ" СДП Навбаҳор туман Кенгаши раиси, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ёшлар иштирокида жорий 2025 йилнинг 22 феврал куни ўтказилган “Ўқувчилар маънавияти ва кийиниш маданияти” мавзусидаги йиғилиш айни шу мавзуга бағишланди. Йиғилишда таъкидланганидек, таълимга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг самарали бажарилишида муносиб иштирок этиш, таълим муассасаларида ижтимоий тенгликни таъминлаш, мактаб ўқувчилари орасида ижтимоий тенгликни таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлиги бўйича аниқ режа асосида ишларни ташкил қилишга келишилди.




Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Adalat-7_2025.pdf
4.2Мб
⚖️ «Adolat» газетасининг 2025 йил 21 февраль кунги 7 (1524)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

Ушбу сонда:

✅ АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ ЯНГИ ҚАДАМЛАР
Ўзбекистон “Адолат”СДП Сиёсий Кенгашининг  XV пленуми бўлиб ўтди;

✅ Ворислик анъаналари давом этади;

✅ Юртимиз келажагини яратувчи авлод;

✅ “Яшил иқтисодиёт” минтақанинг юксалишига хизмат қилади;

✅ ЖАСОРАТ МАКТАБИДА маънан етук ва жисмонан соғлом ёшлар тарбияланади;

✅ БЎРОНДАЙ ҲАЙҚИРИБ ЯШАГАН ШОИР.

©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal




Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Kонференция

Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда “Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови” мавзусида конференция ўтказди. Унда депутатлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Даставвал, сўзга чиққан "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритди.


Батафсил


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Табрик

Қадрли партиядошлар, ҳурматли фаоллар ва партиямизга хайрихоҳ дўстлар!

Барчангизни жонажон партиямиз – Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташкил этилганининг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Ўтган 30 йил давомида партиямиз Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, республикамизда демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қурилишини такомиллаштириш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида салмоқли ютуқларга эришди. Бу муваффақиятларда партиямиз фаолларининг бирдамлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда миллиондан ортиқ аъзоларимиз — партиямиз таянчи, ғояларимизни амалга оширишдаги энг муҳим кучимиздир.

Шу ўринда партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларига, партия Сиёсий Кенгаши аъзоларига, партиямизнинг асосини ташкил этувчи бўғин — бошланғич партия ташкилотларидан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят Кенгашлари ва Марказий аппаратда фидойилик билан меҳнат қилаётган партия ходимларига, шунингдек, бир миллион бир юз минг нафардан зиёд адолатпарвар электоратимизга чуқур миннатдорлигимни билдираман!

Партиямизнинг бугунги нуфузи, салоҳияти – бу, энг аввало, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз ва фидойилигингиз самарасидир.

Бугун ҳар биримизнинг қалбимизда ўзгача фахр, адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва фаровонлик йўлида мамлакатимиз тараққиёти учун янада кўпроқ хизмат қилиш мақсади мужассам. Ушбу эзгу мақсад йўлида ҳар биримиз бор имкониятимизни сафарбар этишимизга, халқимиз ишончига муносиб бўлишимизга ишонаман.

Қадрли партиядошлар!

Шундай файзиёб кунда барчангизни яна бир бор қутлаб, Ватанимизга тинчлик, хонадонларингизга тотувлик, келгуси фаолиятингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман!

Адолат доим ҳамроҳингиз бўлсин!

Байрам муборак, азизлар!

Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Фракция_йиғилиши

Одил судлов самарадорлиги таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси йиғилишида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.


Батафсил

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ўзбекистон_24

Ёшлар — халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди

Ёш авлодни баркамол инсонлар бўлиб вояга етказиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида. Куни кеча Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ёшлари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Студия 24" дастури орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, "Адолат" СДП фракцияси аъзолари Муҳаммаджон Валиев ҳамда Беҳзод Тўхтамуродовлар билан юқоридаги мулоқот юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.


Батафсил юқоридаги лавҳада

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Robaxon Maxmudova
#Ўзбекистон_ёшлари
#Юрт_келажаги

Кўксарой қароргоҳида Президентимизнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти ва унда билдирилган халқчил ташаббуслар нафақат ўғил-қизларимизни, балки биз, парламент аъзоларини ҳам руҳлантириб юборди.

Ёшлар қачон муваффақиятга эришади? Улар қачон масъулиятни ўз зиммасига олади? Қачонки, уларга ишонч билдирилиб, ўқиш ва ишлашлари учун шароит яратилса, "сиз уддалайсиз" дея мотивация бериб турилса. Давлат етакчисининг ҳар бир ташаббус ва таклифида ишонч ҳам, мотивация ҳам юксак даражада бўлганига гувоҳ бўлдик.

Мулоқотда тарбияси оғир ёшлардан тортиб, хориждан қайтиб келганлари, тадбиркорлар, олимларгача, ҳатто бўлажак ва бугунги ёш депутатлар тақдирига дахлдор масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ўз навбатида, фаол, интилувчан ёшларимизнинг таклифлари тингланди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта йирик ҳужжатга имзо чеккани ҳақидаги хабар, аъзоларининг 39 фоизини ёшлар ташкил қиладиган “Адолат” СДП вакилларига ўзгача руҳият бағишлади.

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар бериш, уларнинг стартап лойиҳаларига эса 2 миллиард сўмгача инвестиция киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида янги тизим яратилмоқда. Бу йўналишга 100 миллион доллар ресурс ажратилиши режалаштирилиб, битирувчи ёшларнинг ташаббусларини лойиҳага айлантириш учун янги банк хизматлари пакетлари жорий этилаяпти.

Бу, ўз навбатида, битирувчиларни иш билан таъминлаш, ёшлар(айниқса, ёш тадқиқотчилар ва олимлар)нинг ташаббус ҳамда ғояларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётга татбиқ этишда фаол бўлган партиямиз учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шу боис, биз белгиланган мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишни мақсад қилдик.

Шунингдек, парламент ва маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида ҳам ёшлар масаласи муҳим йўналиш сифатида қаралиши лозимлиги таъкидланди.

Бундан буён ёшларга дахлдор қонун лойиҳаларини Ёшлар парламенти аъзолари билан бирга муҳокама қилиш ва ялпи мажлисда лойиҳа бўйича ёшлар вакилларининг фикрини ҳам эшитиш амалиёти янада оммалаштирилиши партиямизнинг "Ёшлар қаноти" ҳамда фракция аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни тақозо этади.

Бундан ташқари, маҳаллий кенгаш сессияларида ёшлар масалалари бўйича масъул органлар раҳбарларининг ахборотини эшитиш, барча маҳаллий кенгашлар ҳузурида ёшлар гуруҳларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган ташаббус ҳудудий партия ташкилотларидаги фаолларимиз ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган депутатларимиз фаолиятини яна бир бор таҳлил қилишга ундайди.

Президентимиз ишонч билдираётган ёшлар мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланишига ишонамиз. Уларнинг куч-ғайрати, ижодкорлиги янгидан-янги чўққиларни забт этишимизга ёрдам беради.

Робахон МАХМУДОВА

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Жамоат транспортида болага нисбатан тегажоғлик содир этилганлиги юзасидан депутат сўрови юборилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри жамоат транспортида вояга етмаган болага нисбатан тегажоғлик содир этилганлигига оид ҳолат жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

"Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига кўра, ташувчилар мижозга хизмат кўрсатиш чоғида йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаш мажбуриятига эга. Шунингдек, «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига кўра, шаҳар йўловчилар транспорти ташувчиси йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлашга мажбур этиб белгиланган.

Хўш, жамоат транспорти ҳайдовчилари йўловчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга тайёрми? Ҳуқуқбузарлик содир этилганда ҳайдовчилар тезкорлик билан жавоб бериш (реакция қилиш) тизими яратилганми? Шундай ҳолатларда ҳайдовчилар қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида йўриқномага эгами?

Ушбу масала бўйича партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Ойдин Абдуллаева томонидан Ички ишлар ҳамда Транспорт вазирларига жамоат транспортида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ҳайдовчиларнинг бу борадаги мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларни тезкор равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришини таъминлаш ҳамда самарали тизим яратиш бўйича асослантирилган тушунтириш бериш ҳамда вазирликлар нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўрови юборди.

"Адолат" СДП
Матбуот хизмати


Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube


Репост из: NAVOIY.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😊😊😊😊😊😊😊😊

🩵Навоий вилоятида Алишер Навоий йили ва Ҳазратнинг 584 йиллиги муносабати билан вилоят ҳудудлари ҳокимларидан сиз кутмаган мушоира.

🩵Бунақаси ҳали бўлмаган.

🧬Ҳокимлар челленжни бошлаб беришди, 🫵сиз давом эттиринг.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🩵Navoiy viloyatida Alisher Navoiy yili va Hazratning 584 yilligi munosabati bilan viloyat hududlari hokimlaridan siz kutmagan mushoira.

🩵Bunaqasi hali bo‘lmagan.

🧬Hokimlar chellenjni boshlab berishdi, 🫵 siz davom ettiring.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


Репост из: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Бугун, 9 февраль – Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Алишер Навоий – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий тахаллуси остида Чиғатой (эски ўзбек тили) ҳамда форсийда ижод қилган.

Алишер Навоий инсоният тарихида ҳам ижодий, ҳам сиёсий соҳаларда бирдек самарали фаолият олиб борган йирик, серқирра шахс сифатида ўчмас из қолдирган. Мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; адолат тамойиллари устуворлиги, тинчлик ва тотувликнинг доимо барқарор бўлиши учун фаол ҳаракат қилган.

Алишер Навоий адабий мероси ХV асрдан ҳозирги кунгача нафақат ўзбек адабиёти, балки дунё маданияти, санъати ва илм-фани ривожи учун муҳим манба сифатида эътироф этилади. Асрлар давомида унинг асарлари бутун инсоният учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.

Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter  | YouTube

Показано 13 последних публикаций.