#Акция
БОР МЕҲРИМИЗ СЕНГА, БОЛАЖОН!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё миқёсида нишонлаб келинади. Бундан мақсад — жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ногиронларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси ташаббуси билан йилда икки бор беғараз донорлик ацияси ўтказиб келинади.
Бу галги акция Давлатобод туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида жойлашган вилоят қон қуйиш марказида ташкил этилди. Ушбу марказга қон топшириш мақсадида биринчи бўлиб Наманган давлат университети вакиллари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари ташриф буюрдилар.
Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати.