📍#Бухоро_вилоят_Кенгаши
Депутат Мақсуд Қурбонбоев Бухородаги онкология марказида: муаммолар ва таклифлар ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалида бўлиб, у ердаги мавжуд шароитлар, муаммолар ҳамда таклифларни ўрганди.
Учрашувда, депутат тиббиёт муассасасининг моддий-техник базаси, даволаш жараёни ва беморларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. У шифокорлар ва беморлар билан суҳбатлашиб, муассасанинг фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича фикр ва мулоҳазаларни тинглади.
Ўрганишлар давомида депутат муассасанинг раҳбарияти ва ходимлари билан ҳам учрашиб, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боришини билдирди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш ва беморларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш борасида ўз таклифларини илгари сурди.
Мазкур ўрганиш онкологик касалликларга чалинган беморларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube

Шунингдек, Мақсуд Қурбонбоев филиал ҳудудида жойлашган ижтимоий дорихонани ҳам кўздан кечирди. У дорихона ассортиментида беморлар учун зарур дори воситаларининг етарли даражада мавжудлиги, нарх-наво ҳамда хизмат кўрсатиш сифати билан қизиқди. Депутат дори воситаларининг етказиб берилишида шаффофлик ва аҳолига қулайлик яратиш муҳимлигини таъкидлаб, тегишли масъулларга зарур тавсиялар берди.